RU

Последние новости

09:23“Рома“ бразилиялик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда  0 08:28УEФА “Интер“- “Барселона“ учрашувидаги ҳакамликка муносабат билдирди  14 08:05Европа лигаси. Маунт МЮ сафида илк дублини қайд этди, иккинчи голини эса майдон марказидан урди  0 07:59МЮни финалга олиб чиққан Аморим нималар деди?  0 07:30Суперлига. Бугун 9-тур бошланади. Андижонда “оловли“ ўйин кутмоқда  5 07:05Келаси мавсум бунақаси EЧЛда илк бор бўлади  10 02:46Антони "Бетис"ни Конференциялар лигаси финалига олиб чиқди, "Челси" ҳам финалда!  5 01:55Европа лигасида инглизча финал!  5 01:50Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" жавоб ўйинида ҳам "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди ва финалга йўл олди  30 00:50Футзал. Ўзбекистон Кубогида барча ярим финалчилар аниқ бўлди  0 00:28Григорий Колосовский: "Биринчи бўлимнинг ўзида 2-3та гол урсак бўларди"  0 23:43Неъматулла Қуттибоев: "Бугун ким биринчи бўлиб гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  3 23:21Эрон Про лигаси. Захирадан тушган Ўрунов 90+1 дақиқада гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди, Машарипов захирадан тушди, Юсупов тўлиқ ўйнади, Яхшибоев эса...  3 23:16Европа Конференциялар лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Фиорентина" — "Бетис" ва "Челси" — "Юргорден" ўйинлари учун таркиблар маълум  1 23:13Европа лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Буду-Глимт" — "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" — "Атлетик" ўйинлари учун таркиблар маълум  3

Ўзимиз пишираётган ош Новости

Ўзимиз пишираётган ош

Бугун Суперлигада 9-турнинг энг муҳим баҳси бўлиб ўтади.

Ҳашаматли "Бунёдкор" стадионида "Локомотив" "Пахтакор"ни қабул қилади. Бемалол айтиш мумкин, бу ўйин турнинг энг муҳим баҳси бўлади.

Бу жамоалар ўзаро тўқнаш келганда турнир жадвалига кўп ҳам қаралмайди, ўйиннинг аҳамияти шундоқ ҳам юқори бўлади. Соат 20:00да бошланадиган беллашувга ниҳоятда кам вақт қолаётган бир пайтда мени қайсидир жамоада имконият кўплигидан кўра мазкур учрашувга нима сабабдан Виктор Серазетдинов қўйилгани кўпроқ ўйлантиряпти.

Сир эмас, охирги пайтларда ҳакамлар мавзуси яна биринчи планга чиқиб қолди. Баъзи ўйинлардан кейин ҳакамларни Суперлигадан четлатиш ҳам кузатилди. Валентин Коваленко ("Локомотив" - "Қўқон-1912"), Вадим Агишев ("Пахтакор" - "Қизилқум"), Илгиз Танташев ("Насаф" - "Локомотив") каби ҳакамларга жазо чоралари кўрилганидан хабарингиз бор.

Эътибор берсак, ҳакамлар кўпинча "Пахтакор" ё "Локомотив" иштирокидаги баҳслардан сўнг четлатиляпти. Ҳакамлар қўмитаси ҳам буни яхши билиб турибди, аммо худди атайин қилгандек марказий ўйинларга тажрибаси камроқ ҳакамлар қўйилаётгани ғалати. Масалан, ўтган турда бўлиб ўтган "Бунёдкор" - "Локомотив" ўйинига яқинда ҲАКАМ сифатида олий лигага кириб келган Аҳрол Рисқуллаев қўйилди.

"Бунёдкор" аввалги турда "Навбаҳор" меҳмони бўлиб 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу ўйинни бошқарган Равшан Эрматовнинг охирги дақиқаларда асосан бир жамоа фойдасига қарорлар чиқаргани ғалати. Эрматов ўйинни яхши бошқарди, лекин "Навбаҳор" то иккинчи голни урмагунча ўйинни тўхтатмайдигандек туюлди нимагадир. Натижада ўйиндан кейин Миржалол Қосимов бу майдонда ҳатто Бразилия ҳам қийналса керак дея кесатиб гапирди.

Аммо Қосимов Эрматов ҳақида ҳеч нарса демади, ахир бундан нима фойда? Ҳакамларни гапириш мумкин эмас, акс ҳолда жаримага тортиласиз. Хуллас у бўлди - бу бўлди, "Бунёдкор" охирги икки ўйинни бой берди. Албатта, мағлубият сабаблари аввало жамоа ўйинидан ахтарилиши шарт, бироқ ҳакамлар фактори ҳам катта роль ўйнашини унутмайлик.

Хуллас, ўзимиз пишираётган ош: ҳакамлар ҳам, футболчилар ҳам, жамоалар ҳам ўзимизники. Ўйинга тайинлаётганлар ҳам ўзимиздан, ўйиндан кейин четлатаётганлар ҳам ўзимиздан. Суперлигадан Про лига ва аёллар футболига равона бўлаётганлар ҳам ўзимизники.  

Ҳакамлар қўмитаси нима қиляпти? Ўйинларга ҳакамларни қўйяпти, кимдир хато қилса четлатяпти. Айниқса, "Локомотив" - "Қўқон-1912" ўйинидаги воқеаларни бир эсланг-а. Ҳали ўйин якунига етар етмас, ПФЛ сайтида Коваленконинг четлатилгани чиқиб турибди. Тартиб-интизом қўмитаси деймизми, Ижроқўмми - одамлар қачон йиғилиб қачон қарор чиқаришга улгурди билмаймиз, билганимиз шу - ҳакамлар дарров четлатиляпти.

Бугунги дербини бошқарадиган Виктор Серазетдинов ҳақида нима дейишимиз мумкин? Бу ҳакам анчадан бери олий лига ўйинларини бошқариб келяпти. Орада бир четлатилиб кўринмай ҳам қолганди. Кейин қайта имтиҳон топшириб яна қайтди. Серазетдинов бу йил Суперлигада ҳозирча бешта ўйинни бошқарди:

"Металлург" - "Навбаҳор" 0:0
"Насаф" - "Бухоро" 3:1
"Қизилқум" - "Бунёдкор" 0:1
"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" 3:2
"Нефтчи" - "Металлург" 0:0

Кўриб турганингиздек, Серазетдинов учун энг жиддий ўйин бугун бўлади. Умуман олганда, бу ҳакам "Локомотив" ва "Пахтакор" ўртасидаги ўйинларни фақат бир марта бошқарган экан. 2008 йил "Пахтакор" стадионида кечган баҳсда майдон эгалари 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

Ўйлаймизки, иккала жамоа ҳам бугунги ўйинга тайёр ва "Бунёдкор" стадионида чиройли баҳс гувоҳи бўламиз. Шу ўринда яна бир нарсани хоҳлардик, эътиборимиз фақат футболчиларда бўлса-ю, ўйиндан кейин ҳакамлик ҳақида гапирмасак. Серазетдинов катта ўйинга тайёрми? Бир нарса дейиш қийин, лекин буни баҳс давомида билиб оламиз. Агар мен билган Серазетдинов ҳалиям бор бўлса, у ҳеч бир жамоага ён босмайди.

Дарвоқе, бугун Серазетдиновга қанотларда Андрей Цапенко билан Тимур Гайнулин кўмак беришади. Хуллас ҳакамларга инсоф тилаган ҳолда футболчилардан чинакам Тошкент дербисини кутиб қоламиз.

Х.Холиқов.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика