Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026 саралашидаги гуруҳдоши март ойидаги ўйинлар учун таркибни эълон қилди
11 мар 2024 18:20
Новости
Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026 саралашидаги гуруҳдоши март ойидаги ўйинлар учун таркибни эълон қилди
Туркманистон терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги Эрон билан ўйинлар учун чақирув олган футболчилар рўйхатини эълон қилди.
Рўйхатдан 24 нафар футболчи жой олди, улардан уч нафари легионер: Теймур Чариев («Абдиш-Ата», Қирғиз Республикаси), Вепа Жумаев («Витебск», Беларусь) ва Руслан Мингазов («Китчи», Гонконг).
«Аҳал» сардори Эльман Тагаев ва «Аркадағ» ярим ҳимоячиси Илья Тамуркин жароҳат туфайли март ойидаги йиғинда иштирок эта олишмайди.
Март ойида Мерген Оразов бошчилигидаги жамоа учта ўйин ўтказади: 14 март куни Дубайда Қозоғистонга қарши назорат баҳси, 21 март куни Теҳронда Эронга қарши ўйин ва 26 март куни Ашхободда Эрон билан ўйин.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии