RU

Последние новости

00:35Снейдер "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  0 00:22АПЛ. "Ливерпуль" – "Сандерленд", ​"Лидс Юнайтед" – "Челси". Таркиблар аниқ  0 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  2 23:43АПЛ. "Арсенал" – "Брентфорд". Таркиблар аниқ!  0 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 23:05"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  33 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 22:05Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  4 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  3 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0 20:45"Манчестер Юнайтед" ҳақида гапирилганда телевизорни ўчириб қўяман" – Аморим ўзига қаратилган танқидлар ҳақида  1 20:24U-21 биринчилигида мавсум якунланди + ЯКУНИЙ ЖАДВАЛ  10 19:45Уэсли Снейдер: "Ҳозир "Олтин тўп" мезонлари менинг давримдагига қараганда мантиқлироқ"  23 19:15Португалия терма жамоаси ЖЧ-2026 учун уй формасини тақдим этди  5

"Ўзбекистонлик Неймар" Шоҳруз Норхонов 27 ёшга тўлди Новости

"Ўзбекистонлик Неймар" Шоҳруз Норхонов 27 ёшга тўлди

Бугун Жиззахнинг “Суғдиёна” жамоаси футболчиси Шоҳруз Норхонов таваллуд кунини нишоламоқда.

Иқтидорли футболчи дастлаб футболга қадамни Тошкентда “Истиқлол” жамоасидан бошлади. Унинг мухлисларга ва омма эътиборига танитган клуб “Обод” ҳисобланади. У мазкур жамоа таркибида қуйи лигаларда чиройли ўйинларни кўрсатди. 2016 йил жамоаси билан элитага чиққан Норхонов ўз иқтидорини намойиш қилишда давом этди. Ўзининг чаққон ҳаракатлари тезкор финтлари ва дриблинглари билан тез орада "ўзбекистонлик Неймар" дея атала бошлади.

Рақиб жарима майдончаси ичида совуққон ҳаракатлари билан ҳимоячиларга бош оғриқ бўладиган ҳужумчи 2017 йилнинг иккинчи даврасида “Бунёдкор” жамоасига трансфер қилинди. Ўшанда футболчига пойтахтнинг яна бир жамоаси “Пахтакор” ҳам қизиқиш билдиргани рост гап. Ярим йилни “қалдирғочлар” сафида ўтказган Норхонов жамоага мослашишда қийналган бўлсада бир қатор голлари билан ғалабаларга муносиб ҳисса қўшди. Жамоа билан Ўзбекистон кубоги финалига қадар етиб борди. Махоратли форвард терма жамоанинг ўша вақтдаги устози Самвел Бабаянни назарига тушди ва Туркиядаги йиғинга таклиф қилинди.


2018 йил “Суғдиёна” бошқарувини қўлига олган мутахассис Александр Мочинов Норхоновни жамоасига жалб қилди. Жиззахликлар сафида бир йилни ижарада ўтказди ва 2019 йилда бутунлай кўчиб ўтди. Ушбу жамоадаги ўйинлари сабаб жорий йилда февраль ойидаги терма жамоанинг йиғинига чақирилди.

Умид қиламизки бундан кейин ҳам клуб ва терма жамоа миқёсидаги беллашувларда кўплаб голлар уриб мухлисларни хурсанд қилишда давом этади.

Сайтимиз ходимлари номидан Шохруз Норхоновга самимий тилакларимизни билдриб қоламиз ва мустаҳкам соғлик, фаолиятида катта ютуқларга эга чиқишини тилаймиз!


Абдулазиз Искандаров тайёрлади

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика