RU

Последние новости

18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  0 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  0 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  9 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0 17:06Фабио Каннаваро Турғунбоев ва Эшмуродовнинг йиғинга чақирилишига изоҳ берди, МТЖда икки нафар футболчи жароҳат олган  10 17:03"Унда ўзбек футболчилари ҳақида кўп маълумот бор" - Фабио Каннаваро Тимур Кападзенинг ёрдамчи бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  11 16:40"Нефтчи" – "Андижон" ва "Бунёдкор" – "Насаф" учрашувларида пенальти ҳолатлари бўлганмиди? 24-турдаги ҳакамлик таҳлили  3 16:21"Реал" ТВ Родригонинг жарима майдонида йиқилиши ҳақида: "Трансляция контакт пайтида бошқа кадрга ўтиб кетди"  4 16:02Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"  0 15:43"Наполи" Неймар билан шартнома имзоламоқчи бўлган экан  0 14:57Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди  8 14:26Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади  14 14:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди  7 13:26Жеррард Трентнинг "Реал"га кетиши ҳақида: "Мен бундай қилмаган бўлардим. Нималар қилаяпсан ўзи?"  13 12:54МЮ футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1

Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақаларда учрашувларни бошқаришади Новости

Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақаларда учрашувларни бошқаришади

Теги :  Ҳакамлар
Ўзбекистонлик ҳакамлар мунтазам равишда халқаро мусобақаларни бошқаришга таклиф этилаётгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Жумладан, бугун 3 апрель куни бўлиб ўтадиган Осиё чемпионлар лигасидан ўрин олган “Серезо Осака” (Япония) – “Жей Жу Юнайтед” (Жанубий Корея) жамоалари ўртасидаги учрашувни Ильгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боришади. Танташевга қанотларда Андрей Цапенко ва Тимур Гайнуллин ёрдам беришади.

Шунингдек, эртага 4 апрель куни ОЧЛ гуруҳ босқичидан ўрин олган “Шанхай СИПГ” (Хитой) - “Кавасаки Фронтале” (Япония) жамоалари ўртасидаги ўйинда ҳам ўзбекистонлик ҳакамлар ишлашади. Бош ҳакам Валентин Коваленкога Ҳусниддин Шодмонов ва Руслан Серазетдинов ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам — Шерзод Қосимов.

10 апрель куни ОФК Кубоги доирасидаги “Ал-Сувайҳ” (Уммон) – “Малкия” (Баҳрайн) жамоалари ўртасидаги ўйинни бошқариб бориш Шерзод Қосимов бошчилигидаги Руслан Серазетдинов ва Алишер Усмоновларга ишониб топширилган.

Шунингдек, 6-20 апрель кунлари Иорданиянинг Амман шаҳрида футбол бўйича Аёллар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Мазкур мусобақада ишлаш учун ўзбекистонлик Эдита Миробидова (бош ҳакам) ва Зилола Раҳматова (ёрдамчи ҳакам) Иорданияга йўл олишди.

Бундан ташқари, Равшан Эрматов бошчилигидаги Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов аслида 3 апрель куни Осиё Чемпионлар лигаси доирасида  “Шанхай Шеньхуа” (Хитой) – “Кашима Антлерс” (Япония) учрашувига тайинланган эди. Бироқ бу тайинлов ФИФА томонидан бошқа мусобақа билан алмаштирилди. Унга кўра, вакилларимиз 10 апрель куни КОНКАКАФ Чемпионлар лигаси доирасида Мексикада ўтадиган “Америка ФК” (Мексика) ва “Торонто" ФК” (Канада) клублари ўртасидаги ярим финал учрашувини бошқарадиган бўлишди.


Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика