RU

Последние новости

18:58Суперлига. "Андижон" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  20 18:54"Бёрнли" — "Арсенал" ва "Ноттингем Форест" — МЮ ўйинлари учун таркиблар маълум  3 18:437 та гол "Шўртан" - ОКМК ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  1 17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  6 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  0 16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  0 16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  2 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  3 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  10 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  3 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  3

Ўзбекистонда спорт ташкилотлари энди бир ёқадан бош чиқариб ишлайди Новости

Ўзбекистонда спорт ташкилотлари энди бир ёқадан бош чиқариб ишлайди

Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси вазирлик даражасига кўтарилгач, МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов ҳамда спорт соҳасига янги тайинланган вазир Шоакрам Исроилов икки ташкилот ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказди.

Қишки Олимпиаданинг очилиш маросимида иштирок этиш учун Пхёнчханга борган, кейинроқ эса Жанубий Корея маданият, спорт ва туризм вазири билан ўзаро ҳамкорликда ишлаш миссиясини ҳал қилиш учун Сеулда бўлган МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов Тошкентга қайтиши билан биринчи галда шу мажлисни ташкил қилди. Бундан кўзланган мақсад, спорт федерациялари, олимпия қўмитаси ҳамда соҳа вазирлиги ўртасидаги узвий боғлиқликни яратиш ва барчанинг бир мақсад йўлида бирлашишини таъминлашдан иборат эди. Токио—2020 Олимпиадасига жиддий тайёргарлик кўрилаётгани инобатга олинса, ўзаро ҳамжиҳатлик муҳим аҳамият касб этади.


МОҚ президентлигидан ташқари, Ўзбекистон футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти сифатида фаолият олиб бораётган Умид Аҳмаджонов Жанубий Кореяга жўнаб кетиши олдидан икки ташкилот ўзаро ҳамкорликда ишлашини таъминлаганди. Бунда нафақат матбуот хизматлари, балки барча бўлимлар бир мақсад йўлида бирлашиши талаб этилди. Энди эса Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳам бу ишга бош-қош бўлади.

Спорт вазирига айланган Шоакрам Исроилов ва МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов бунга қадар ҳам ўзаро ҳамжиҳатликда фаолият юритиб келгани сир эмас. Бу муносабатлар икки алоҳида ташкилотнинг бир мақсад йўлида бирлашишида ҳам ас қотиши шубҳасиз. Бунгача мазкур икки ташкилотнинг биринчи вице-президентлари бўлган Ойбек Касимов ҳамда Искандар Жўраевнинг ўзаро ўрин алмашиши ҳам шу йўлда хизмат қилади. Улар бир-бири билан узвий боғлиқлик ҳосил қилиши кўзда тутилган.


Умид Аҳмаджонов йиғилиш мақсадини ходимларга тушунтирар экан, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг бу борадаги алоҳида топшириғига урғу қаратди. Шу кунга қадар спортни ривожлантириш борасида бир қатор қарор ва фармонларга имзо чеккан Шавкат Миромонович, барча соҳаларда бир ёқадан бош чиқариб, виждон билан ишлаш кераклигини таъкидлаб келади. Спортдаги кетма-кет ўзгаришларда ҳам мана шу фалсафа ётибди дейиш мумкин.

Эндиликда футбол ассоциациясидан тортиб, спорт вазирлигига қадар, МОҚ тасарруфида бўлган барча федерациялар ҳам ҳамкорлик қилади. Мақсад мамлакат спортини кўтариш, соҳа муаммоларига биргаликда ечим излаш, ундаги иллатларни тозалаш ва бир жойда депсиниб турган ишларни тўғри йўлга қўйиб, ривожланиш йўлига тушиб олиш. Бу ишлар Токио—2020 Олимпиадаси ва ундан кейинги йирик мусобақалар олдидан муҳим қадамлардан биридир.

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика