RU

Последние новости

20:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Машъал"га жавобсиз 6 та тўп йўллади, Ғуломовда дубль, Жияновда 3 та ассист!  53 20:45Суперлига. "Қизилқум" – "Нефтчи" 0:0 (матнли транлсяция)  11 20:16Тер Штеген "Барселона"да қолмоқчи  0 19:58Бобир Абдихолиқов "Келажак бунёдкори" медали билан мукофотланди  5 19:35"Милан" "Торино" футболчисини сотиб олади  0 19:29ПроЛига. "Олимпик Мобиуз" - "Олимпик" 2:0 (онлайн ҳисоб)  1 18:51Клопп клублар ўртасидаги ЖЧ форматини жиддий танқид қилди  5 18:32Хаби Алонсо "Ювентус"га қарши ўйин ҳақида: "Уларнинг "Манчестер Сити"га қарши ўйини ҳеч нимани англатмайди"  1 17:45"Милан" 3 футболчини сотиб олмади ва жамоасига қайтариб юборди  0 17:20"Штутгарт" футболчисини 100 млн еврога баҳоламоқда, "Бавария" эса 50 миллионга  0 16:51"Пахтакор" Қаршида сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  4 16:23"Барселона" Месси, Коутиньо, Куман олдидаги қарзларини ёпди  13 15:52"WhoScored" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи рамзий термасини тақдим қилди  16 15:15Факт: "Нефтчи" 17 йилдан буён меҳмонда "Қизилқум"ни юта олмаяпти  3 14:52“Нефтчи” академияси фаолиятини бошламоқда!  3

Ўзбекистонда Равшан Эрматовни Twitter трендига олиб чиқишга қарор қилишди Новости

Ўзбекистонда Равшан Эрматовни Twitter трендига олиб чиқишга қарор қилишди

Ўзбекистондаги интернет фойдаланувчилари Бразилияда давом этаётган футбол бўйича жаҳон чемпионатида ишлаётган ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматовни ижтимоий тармоқларда энг кўп муҳокама қилинаётган мавзулар (трендлар) қаторига олиб чиқишга қарор қилди.
Бу ҳақда ижтимоий тармоқларнинг фойдаланувчилари хабар беришмоқда.

Twitter’да Ўзбекистон эстрадаси вакилларининг Равшан Эрматовнинг сурати ва #IrmatovBest ҳештеги туширилган лавҳани кўтариб тушган фотосуратлари пайдо бўлди. Улар орасида хонандалар Тоҳир Содиқов, Равшан Комилов, Улуғбек Раҳматуллаев, Сардор Раҳимхон, Алишер Файз, Ойбек ва Нигора, Лола, Манзура, Зиёда ва бошқаларни кўриш мумкин.

Эътиборли томони, хонандаларнинг барчаси Uzbek Apparel либос бренди томонидан тайёрланадиган, миллий нақшлар фонида инглиз тилида «Ўзбеклигимдан фахрланаман» (Proud to be Uzbek) ёзуви туширилган футболкаларда суратга тушган. Қайд этиш жоиз, ФИФА рефериси Равшан Эрматовнинг ўзи ҳам Uzbek Apparel’нинг айнан шундай либосини кийиб тушган сурати интернетда машҳур.

Умуман, ушбу тадбирнинг ташкилотчиси ким эканлиги ҳақида ҳам расмий ахборот берилмаган. Ўзбек эстрадаси вакиллари ва ижтимоий тармоқларнинг бошқа фойдаланувчилари Эрматовга бағишланган #IrmatovBest («Эрматов – энг зўр») ҳештегини трендлар қаторига 11 июль, жума уни 16:00да олиб чиқишни режалаштиришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Равшан Эрматов Бразилия давом этаётган футбол бўйича ЖЧ-2014да тўртта ўйинда (гуруҳ босқичида учта, чорак финалда битта) ҳакамлик қилди. ЖЧ-2010даги ўйинларини қўшиб ҳисоблаганда, Эрматов жаҳон чемпионатлари финал босқичида энг кўп – тўққизта ўйин бошқарган ҳакам сифатида футбол тарихидан жой олди.

Ҳозирги вақтда Равшан Эрматов ЖЧ-2014 финал учрашувини бошқариш учун энг асосий даъвогар бўлиб турибди. Хусусан, букмекерлик идоралари Эрматовнинг имкониятларини финал ўйинида ишлаши мумкин бўлган бошқа барча ҳакамларникидан юқори баҳоламоқда.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика