RU

Последние новости

00:20Росеньор "Челси" устози сифатида илк уй учрашувида "Арсенал"га қарши тўқнаш келиши ҳақида гапирди  0 00:07Бруну ва Магуайр жароҳатдан қутулиб, МЮ қайдномасига қайтишди  0 00:04АПЛ. "Бёрнли" – "Манчестер Юнайтед". Бошланғич таркиблар аниқ!  2 23:46АПЛ. "Фулхэм" – "Челси". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 23:24АПЛ. "Манчестер Сити" – "Брайтон". Ҳусанов кутилганидек асосий таркибда!  9 23:19Жуд Беллингем: "Биз Хаби Алонсо биланмиз. Эртага реванш олишга ҳаракат қиламиз"  0 23:11Хаби Алонсо: "Эртанги ўйин 2:5 каби бўлмаслигига 100% аминман. Эртага бошқача тарих ёзилади"  1 23:03Испания Суперкубоги. "Барселона" ва "Атлетик" финал йўлида баҳс олиб боришмоқда.   7 22:20Ўйнайди ё ўйнамайди? Мбаппенинг Испания Суперкубоги финалида иштирок этиши истисно қилинмаяпти  2 21:55Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинда такрорланмайди деб умид қиламан"  16 21:25Микель Артета "Ливерпул"га қарши ўйин ҳақида: "Орамиздаги фарқ унча катта эмас, "Арсенал"нинг исботлайдиган нарсалари бор"  2 21:15"Реал" билан ўйиндан аввал Гризман машғулотга чиқмади!  1 20:55Флетчер МЮни бошқариш таклифи берилгани ҳақида: "Хаёлимга келган биринчи нарса Фергюсон билан гаплашиш эди"  7 20:55Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик  101 20:25Opta "Арсенал"нинг АПЛ чемпионлигини қўлга киритиш эҳтимоллигини ҳисоблаб чиқди  3

Ўзбекистон ЖЧ саралаш ўйинлари тарихидаги энг яхши натижасини кўрсатиши мумкин Новости

Ўзбекистон ЖЧ саралаш ўйинлари тарихидаги энг яхши натижасини кўрсатиши мумкин

Миржалол Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2014 саралаш плей-офф жавоб ўйинида ижобий натижага эриша олса, саралаш ўйинлари тарихида ўзининг энг яхши натижасига эришади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси 10 сентябрь куни Тошкентда Иордания миллий терма жамоасига қарши майдонга тушиб, ЖЧ саралаш ўйинлари тарихидаги энг яхши натижасини такрорлайди. Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2005 йили Бахраин терма жамоасига икки ўйин натижасига кўра Осиё минтақаси саралаш плей-офф ўйинларида мағлубиятга учраган.

10 сентябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентдаги Пахтакор стадионида, ЖЧ-2014 саралаш плей-офф жавоб ўйини доирасида Иордания терма жамоасини қабул қилади. Амманда бўлиб ўтган илк ўйинда 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди.

Айни дамда миллий терма жамоа сафида тўп сураётган футболчилар орасида тўпурар бўлиб турган Сервер Жепаров Аммандаги учрашувда рақиб дарвозасини ишғол этган эди. Бу унинг терма жамоа сафидаги 21 голи бўлди. Бу - миллий терма жамоа сафида айни пайтда тўп сураётган футболчилар орасидаги энг яхши кўрсаткичдир. Иорданияга қарши учрашувда заҳирадан майдонга тушган Улуғбек Бақоев эса, шу пайтгача миллий терма жамоа сафида 14 голга муаллифлик қилган.

Терма жамоа тўпурарлари рўйхатини Максим Шацких бошқариб турибди. Унинг ҳисобида 34 гол мавжуд. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг айни пайтдаги бош мураббийи Миржалол Қосимов ҳисобида эса 31 гол бор.

Терма жамоа сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчи Темур Кападзе бўлиб турибди. Тажрибали ярим ҳимоячи Аммандаги ўйинда терма жамоа сафида 108 ўйинини ўтказди. Аммандаги илк учрашувда терма жамоа сардори Сервер Жепаров ҳам ўзининг 95 учрашувини ўтказгани эътиборга молик. Маълумот ўрнида, миллий терма жамоа ҳимоячиси Анзур Исмоилов, Иорданияга қарши 10 сентябрь куни майдонга тушса, бу унинг терма жамоа сафидаги юбилей - 50 учрашуви бўлади.

Иорданияга қарши жавоб учрашувида Ўзбекистон терма жамоасининг бир нечта футболчилари огоҳлантириладиган тақдирда, саралашнинг навбатдаги ўйинларини ўтказиб юборишади. Ўзбекистон терма жамоаси сафида аввалги ўйинларда огоҳланитирилган футболчиларнинг сони 8та.

«ОСИЛИБ ТУРГАНЛАР»
Шавкат Муллажонов, Анзур Исмоилов, Сервер Жепаров, Санжар Турсунов, Одил Аҳмедов, Виталий Денисов, Азизбек Ҳайдаров, Акмал Шораҳмедов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика