Ўзбекистон ЖЧ-2018 саралаш ўйинларини 2-босқичдан бошлайди
19 янв 2015 16:06
Новости
Ўзбекистон ЖЧ-2018 саралаш ўйинларини 2-босқичдан бошлайди
Осиё Футбол Конфедерацияси ЖЧ-2018 1-саралаш босқичи қуръаси санасини тасдиқлади.
Унга кўра, ушбу саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими 10 февраль куни Малйайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб ўтади.
Аввалроқ Осиё Футбол Конфедерацияси ЖЧ-2018 саралаш баҳслари механизмига бир қатор ўзгартиришлар киритгани ва унга кўра ЖЧ-2018 ва ОК-2019 саралаш баҳслари бирлаштирилгани ҳақида маълумот берган эдик.
ОФК тасдиқлаган қарорга кўра, ЖЧ-2018 Осиё қитъаси саралаш баҳслари 1-босқич ўйинларидан бошланади. Ушбу босқичга қуръа ташлаш маросими эса 10 февраль куни бўлиб ўтади. Мазкур саралаш босқичида ОФК рейтинининг қуйисидан жой олган жами 12та терма жамоа икки ўйиндан иборат плей-офф босқичида иштирок этади
Уй-сафар тизимида ўтадиган мазкур босқич ўйинлари 12 ва 17 март кунлари бўлиб ўтади. Ушбу жуфтликларда ғалаба қозонган 6та жамоа эса навбатдаги босқичга йўл олади.
Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018 саралашини 2-босқичдан бошлайди. Ушбу босқичда 40та жамоа ҳар бир гуруҳда 5тадан 8 гуруҳга бўлинган ҳолда курашни давом эттирадилар. Ушбу босқичда ҳам ҳар бир жамоа «уй-сафар» тизимида баҳслашадилар. Яъни ҳар бир гуруҳда жамоалар жами 8тадан учрашув ўтказадилар. Гуруҳдаги жамоалар сони тоқ бўлгани учун, ҳар бир турда 2тадан учрашув ўтказилади ва бир жамоа дам олади.
ОФК тақвимига кўра, ушбу гуруҳ ўйинлари 2015 йилнинг 11 июнидан 2016 йилнинг 29 март кунигача бўлиб ўтади. Тур ўйинлари бўлиб ўтадиган саналар эса қуйидагича: 11 июнь (1-тур), 16 июнь (2-тур), 3 сентябрь (3-тур), 8 сентябрь (4-тур), 8 октябрь (5-тур), 13 октябрь (6-тур), 12 ноябрь (7-тур), 17 ноябрь (8-тур), 24 март (9-тур) ва 29 март (10-тур).
Гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритган 8та жамоа ва энг яхши иккинчи ўринни қўлга киритган яна тўрт жамоа Осиё Кубоги-2019 финал босқичига автоматик равишда йўлланмани қўлга киритадилар ва ЖЧ-2018 финал босқичи йўлланмаси учун 3-саралаш босқичида курашни давом эттирадилар. Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2018 саралашнинг сўнгги босқичида аввлагилардек, 10та жамоа эмас, балки 12та жамоа 6тадан икки гуруҳга бўлинган ҳолда ЖЧ-2018 финал босқичи учун кураш олиб борадилар. Ушбу гуруҳларда дастлабки икки ўринни эгаллаган 4та жамоа эса ЖЧ-2018 финал босқичига йўл олади.

Иккинчи саралаш босқичда сўнгги ўринни эгаллаган жамоалар эса ОК-2019 финал босқичининг қолган 12та йўлланмаси 4тадан 6та гуруҳга бўлинган ҳолда курашни давом эттирадилар. Ушбу 6та гуруҳда биринчи ва иккинчи ўринни қўлга киритган жамоалар ОК-2019 финал босқичига йўлланмани қўлга киритадилар. Аввал хабар берганимиздек, ОК-2019 финал босқичида аввалгидек 16та эмас, 24та жамоа иштирок этиши тасдиқланган.
Комментарии