RU

Последние новости

10:52"Реал" Трентдан сўнг кейинги йил "Ливерпул"нинг яна бир асосий ҳимоячисини текинга олмоқчи  2 10:25Суперлига 9-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Олим Тўйчибоев бошқаради  0 10:05“Барселона“ ТОП футболчини текинга қўлга киритиши мумкин  9 09:40“Манчестер Юнайтед“ Гарначога нарх белгилади  1 09:11“Интер“ — “Барселона“ барча даврлар рекордини такрорлади  48 08:10Дахшатли “Барселона“ни мусобақадан чиқариб юборган Инзаги ўйиндан сўнг нималар деди?  30 07:37Флик мағлубиятдан сўнг нималар деди?  55 07:20Чемпионлар Лигаси. "Интер" – "Барселона" 4:3 — оловли ўйин!  10 07:09“Интер“ — “Барселона“ учрашувида энг яхши футболчи ким бўлди?  24 02:38Супер ўйинда "Интер" "Барселона"ни тўхтатди ва ЕЧЛ финалига йўлланма олди!  806 01:42Шомуродовнинг ассисти уч очко олиб келмоқда: А Сериянинг 35-тур якунлари  0 01:09Фарҳод Нишонов: "Ўйиндан кўнглим тўлмади. Биринчи бўлимда ҳар томонлама ютқаздик"  0 00:53"Барселона"га қарши ўйиндан кейин "Реал" Анчелоттининг кетишини эълон қилади  7 00:21"Ал Ҳилол" Бруну Фернандешга ажойиб таклиф бермоқда  2 23:43"Реал" Трентни деярли текинга олди. Бу Перес стратегиясининг навбатдаги ғалабаси (мутолаа учун)  0

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Ироқ ёшларига қарши «Пахтакор» стадионида ўйнайди Новости

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Ироқ ёшларига қарши «Пахтакор» стадионида ўйнайди

Аҳмаджон Мусаев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U-20) 24 ва 27 май кунлари Тошкентда Ироқ (U-20) ёшлар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашувини ўтказади.
ЎФФ Терма жамоалар маркази берган маълумотга кўра, Ўзбекистон ҳамда Ироқ ёшлар терма жамоалари ўртасидаги ўйинлар Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтади. Учрашувнинг бошланиш вақтлари соат 17:30га белгиланган.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U-20) 5-7 май кунлари Тошкентда икки кунлик йиғин ўтказган ва мазкур йиғинда терма жамоа бош мураббийи Аҳмаджон Мусаев жами 30 нафар футболчини синовдан ўтказган эди. Терма жамоа бош мураббийи Аҳмаджон Мусаев Ироқ ёшларига қарши ўйин терма жамоанинг айни дамдаги ҳолатини текшириб олиш учун яхши имконият эканлигини таъкидлади. «Ироқ ёшлар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушамиз. Мазкур ўйинлар орқали терма жамоа футболчиларнинг июнь ойида бошланадиган жаҳон чемпионати баҳслари олдидан функционал ва жисмоний тайёргарлигини текшириб олиш имконияти бўлади», - дейди Аҳмаджон Мусаев.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси июнь ойи сўнггида Туркияда старт оладиган U-20 ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатидаги иштирокини бошлайди. Мусаев шогирдлари мусобақанинг «Е» гуруҳида Янги Зеландия, Хорватия ҳамда Уругвай ёшлар терма жамоаларига қарши баҳс олиб борадилар.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика