RU

Последние новости

03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  8 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  78 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  14 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  16 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси йиғин доирасидаги охирги ўйинда “Локомотив U-21”ни мағлуб этди Новости

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси йиғин доирасидаги охирги ўйинда “Локомотив U-21”ни мағлуб этди

Жорий йилнинг ноябрь ойида U-19 Осиё Чемпионати-2020 саралаш баҳслари ўтказилади.

Саудия Арабистони мезбонлик қиладиган саралаш баҳсларига тайёргарлик олиб бораётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси пойтахтимизда йиғин ўтказди.

Отабек Ғуломхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 8 июлдан Тошкентда йиғинга киришган эди. Бош мураббий терма жамоа ўзагини шакллантириш ва терма жамоага номзод футболчилар ҳаракатларини кўздан кечириш мақсадида ушбу йиғинга жами 30 нафар футболчи чақиришга қарор қилди.

Йиғин мобайнида 3 та назорат учрашуви ўтказилиши ҳам кўзда тутилган эди. Бугун сўнгги ўйин ўтказилди. Унда терма жамоамизга “Локомотив U-21” жамоаси рақиблик қилди. Қизиқарли кечган ўйинда ёшлар терма жамоамиз 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.


Синов-назорат учрашуви
Ўзбекистон ё.т.ж. – “Локомотив U-21” 2:1
Голлар:
Иброҳим Ибрагимов (49), Ҳусаин Норчаев (87) – Иброҳим Ғанихонов (20).
Ўзбекистон ё.т.ж: Амал Шавкетов, Алибек Давронов, Жовоҳир Жўраев, Саидазамат Мирсаидов, Хуршид Убайдуллаев, Бекзод Шамсиев, Иброҳим Ибрагимов, Диёр Ҳолматов, Абдулазиз Абдусаломов, Асилбек Обидов, Алишер Одилов.
Захирадан майдонга тушганлар: Мўминмирзо Қодиров, Элдор Бегимов, Достон Турсунов, Улуғбек Акназаров, Ҳусаин Норчаев, Тоҳир Рафаелов, Бобур Собиров, Асилбек Қаюмов, Миржалол Мирзаев, Муҳаммадазиз Иброҳимов, Ислом Абдуллахонов.

Мазкур ўқув-машғулот йиғини эртага ўз ниҳоясига етади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика