RU

Последние новости

11:41"Динамо" Беларусга йўл олди  0 11:20"Бунёдкор" Иномов ортга қайтганини эълон қилди  0 10:55“Барселона“ яна бир ТОП футболчи учун курашда енгилди  4 10:28Сенсация қайд этган Энцо Мареска финалдан сўнг нималар деди?  12 09:55Расман. Бразилия терма жамоаси аъзоси Россия клубига ўтди  0 09:20Энрике мағлубият ҳақида фикр билдирди  29 08:41Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг икки нафар футболчиси “Нефтчи“ билан шартнома тузди  5 08:07Клублар ўртасидаги ЖЧнинг энг яхши футболчиси аниқланди  20 07:35“Андижон“ легионер дарвозабон билан шартнома тузди  6 07:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" - ПСЖ 3:0  8 02:13"Челси" - жаҳон чемпиони!  170 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  2 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  6 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Саудия Арабистонига биринчи ўйинда мағлуб бўлди Новости

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Саудия Арабистонига биринчи ўйинда мағлуб бўлди

Айни вақтда Саудия Арабистонининг Ал-Хорба шаҳрида йиғин ўтказаётган Жасур Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Саудия Арабистони U19 жамоаси билан дастлабки ўртоқлик учрашувини ўтказди.

28 апрель куни бўлиб ўтган учрашувда Саудия Арабистони ёшлар терма жамоаси 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиннинг тўртинчи дақиқасидаёқ 11 метрли жарима тўпини амалга ошириш имнкониятига эга бўлган саудияликлар ҳисобни очди. Орадан 20 дақиқа ўтиб, ҳисобдаги фарқ иккитага етди. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳисобни иккинчи бўлимнинг 59-дақиқасида Шароф Муҳитдинов киритган гол эвазига қисқартиришга эришди.

Учрашувнинг 72-дақиқасида Саудия Арабистони ёшлари яна бир пор пенальти тепиш имконига эга бўлди ва уни аниқ амалга оширди. Бобир Абдухолиқов эса 79-дақиқада учрашувдаги сўнгги голни киритди – 3:2.

Жамоалар ўртасидаги иккинчи ўртоқлик ўйини 30 апрель куни бўлиб ўтади.

Ўртоқлик учрашуви
28.04.2016, Ал-Хорба
Саудия Арабистони U19 – Ўзбекистон U19 - 3:2
Ўзбекистон голлари:
Шароф Муҳитддинов (59), Бобир Абдухолиқов (79)
Ўзбекистон U-19: Умид Ҳамроев, Ҳусниддин Ғофуров, Ислом Қобилов, Хожиакбар Алижонов, Азиз Ғаниев, Илҳом Алижонов, Нурилло Тўхтасинов, Шароф Муҳитдинов, Сухроб Нуриллоев, Санжар Қодирқулов, Бобир Абдухолиқов
Захира: Умид Эргашев, Жасур Яхшибоев, Беҳзод Ғанижонов, Ислом Кенжабоев, Абдуқодир Ортиқов, Турсун Раҳимбердиев, Билол Тошмирзаев, Миржаҳон Мирҳамдамов, Ойбек Рустамов, Усмонали Усмоналиев.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика