RU

Последние новости

22:06АПЛда 2024/25 йилги мавсум якунланди, МЮ сўнгги турда "Астон Вилла"ни ЧЛсиз қолдирди  32 21:58Суперлига. "Пахтакор" 90+8 дақиқада урилган автогол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  59 21:16БАА Про лигаси. "Ал Батаеҳ" ўз уйида "Ал Ваҳда"га мағлуб бўлди, Ғаниевдан ассист, Эркинов эса захирадан ўйинга қўшилди  0 20:58Суперлига. "Динамо" - "Қизилқум" 0:1 (матнли трансляция)  4 20:40Суперлига. “Навбаҳор” яна гол ёмғирини ёғдирди — бу сафар “Қўқон-1912” таслим этилди  20 20:10"Бешиктош" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 19:54"Ланс" собиқ бош мураббийи Уилл Стилл Англия клубига бош мураббий этиб тайинланди  2 19:25"Турон" — "Тобол". Таркиблар маълум  0 19:02Ла Лига. "Атлетико" ўйиннинг сўнгги қисмида "Жирона"ни тор-мор келтирди, Сорлотдан хет-трик. Мадрид клуби мавсумни учинчи ўрин билан якунлади  1 18:16Муҳим беллашувга оз қолмоқда. Терма жамоа йиғинига ким қайси вақтда етиб келади?  7 17:47"Интер" 27 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 17:13"Наполи" Аллегрига бир мавсум учун 6 миллион евро таклиф қилиши мумкин  0 16:22"Милан" Рейндерснинг нархини "Манчестер Сити"га маълум қилди  1 15:47"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирига қизиқиш билдирмоқда  1 15:17Расман: Хаби Алонсо — "Реал" бош мураббийи  12

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси еттинчи бор Осиё чемпионатида иштирок этади Новости

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси еттинчи бор Осиё чемпионатида иштирок этади

Кеча Жасур Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси кейинги йил Баҳрайнда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига йўлланма олди.

Ёшларимиз саралаш босқичида Бутан (7:0), Шри-Ланка (3:0) ва Бангладеш (4:0) устидан ғалабага эришиб қитъа биринчилигига йўлланмани қўлга киритишди.

Шу тариқа, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси еттинчи марта Осиё чемпионатига чиқди. Бунгача ёшларимиз 2002, 2004, 2008, 2010, 2012 ва 2014 йилларда ўтказилган чемпионатларда қатнашган.

2008 йилда Аҳмад Убайдуллаев бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси қитъа чемпионатида кумуш медалларига эга чиққан.

Охирги икки мусобақада жамоамиз ярим финалга қадар етиб борган.

Эслатиб ўтамиз, U-19 Осиё чемпионати 2016 йил Баҳрайн мамлакатида бўлиб ўтади. Мусобақа 13 октябрда бошланиб 30 октбярь куни якунига етади. Қитъа чемпионатида ярим финалга чиққан тўрт жамоа 2017 йил Жанубий Кореяда бўлиб ўтадиган U-20 Жаҳон чемпионатига йўлланма олади.

2008 йилги Осиё вице-чемпионлари

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика