RU

Последние новости

01:57"Интер" кетма-кет 5 та пенальти қайтарган дарвозабонни сотиб олмоқчи  1 01:18Левандовски билан можаро сабаб ишсиз қолган мутахассис Қозоғистон терма жамоасини бошқариши мумкин  1 00:49"Бавария" "Барселона", "Ливерпул" ва "Реал" қизиқаётган ҳимоячи билан боғланди  0 00:15Жейми Каррагер: "Ливерпуль" деярли баскетбол жамоасига айланиб қолди"  1 23:31УЕФА "Барселона" ва "Милан"га АҚШ ва Австралияда ўйин ўтказишга рухсат берди, лекин ташкилот миллий лигалар ўйинларини чет элда ўтказишни қўллаб-қувватламайди  0 22:31ФИФА президенти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини табриклади  25 22:00"Барселона" Араухони қанчага сотмоқчи?  5 21:36"Қайрат" бош мураббийи Калмурзага машина совға қилиниши ҳақида: "Агар ёрдам бермоқчи бўлсангиз – клубга автобус ёки микроавтобус совға қилинг. Бир кишини алоҳида ажратиш нотўғри, бу жамоавий спорт"  3 21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  1 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  7 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  2 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  32 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   17 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  7

Ўзбекистон - Яман ўйинлари тарихи ёхуд яна йирик ҳисоб умиди Новости

Ўзбекистон - Яман ўйинлари тарихи ёхуд яна йирик ҳисоб умиди

Вадим Абрамов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун ЖЧ-2022 саралаш босқичидан ўрин олган Яманга қарши учрашувда майдонга тушади.

Гарчи бу мамлакатда ҳамон нотинчлик ҳукм сураётган бўлсада, футболга нисбатан қизиқиш ва эътибор ҳамон баланд. Ҳар ҳолда, мамлакат жамоалари барча ёш тоифаларидаги ОФК мусобақаларида фаол иштирок этишга уринмоқда. Тўғри, Яман миллий жамоаси Осиёда катта мавқега эга эмас. Лекин яманликларнинг охирги 2та жаҳон чемпионати саралашида қатнашиш имкониятини топишгани ҳам салмоқли ютуқ ҳисобланади. Умуман олганда, футбол Яманга бугун ёки кеча кириб бормаган. Дейлик, яманликлар 1998 йили Францияда ташкиллаштирилган ЖЧ саралаш босқичида айнан Ўзбекистон терма жамоаси билан гуруҳдош бўлишганди.

Биласиз, футболимиз айнан ўшанда жаҳон чемпионати саралашида дебютини нишонлаган эди. Асосий факт шуки, бош жамоамиз ўз тарихида мундиал сари юришни шу рақибга қарши ўйин билан бошлаганди. 1997 йил. Сано. Яман - Ўзбекистон - 0:1. Хуллас, дебют ўйинда Нўъмон Ҳасановнинг пенальтидан урган ягона голи эвазига ғалаба нашидасини сурганмиз. Тўғри, вакилларимиз илк учрашув ҳаяжони таъсиридами, муайян қийинчиликларга дуч келишган, хусусан, футболчилар яратилган вазиятлардан фойдаланиш масаласида оқсашган эди. Пойтахтимизда бўлиб ўтган жавоб ўйинида эса миллий жамоамиз асл даражасини кўрсатиб, йирик - 5:1 ҳисобида устун келган. Ўшанда Игорь Шквирин ва Олег Шацких «дубл»га эришишган ва яна бир гол Равшан Бозоров ҳисобига ёзилганди. Умуман, Рустам Мирсодиқов раҳбарлигидаги Ўзбекистон термаси биринчи босқичдан айтарли муаммосиз ўтганди, бироқ кейинги раундда анча жиддий рақиблар (Япония, Жанубий Корея, БАА ва Қозоғистон) қуршовига тушиб, якунда гуруҳда атиги 4-ўрин билан кифояланган. Дарвоқе, Қозоғистон ва БАА  термаларига қарши кечган охирги 2та ўйинда ҳамюртларимиз бразилиялик Вега да Сильва етакчилигида майдонга тушганди.

 2018 йили Россияда ташкил этилган жаҳон чемпионатида иштирок этишни кўзлаган жамоамиз саралаш чиғириғида Яман термаси билан яна бир бора тўқнаш келди. Миржалол Қосимов устозлигида курашга киришган футболчиларимиз илк ўйинда мағлубият аламини тотиб кўришди. КХДРда сунъий қопламали майдонда тўп сурган вакилларимиз якунда 2:4 ҳисобида ютқазишди ва бунинг оқибатида бош мураббий ўзгарди - Қосимов ўрнини Самвел Бабаян эгаллади. Унинг миллий жамоадаги дебюти Тошкентда айнан Яман термаси билан бўлган ўйинга тўғри келди. Эсингиздами, маълум муддатли танаффусдан кейин яна терма жамоага қўшилган Александр Гейнрих 51-дақиқада белгиланган жарима зарбасидан унумли фойдаланиб, Бабаянни нохуш дебютдан сақлаб қолганди. Жавоб баҳси эса ноябрь ойида Қатарда ўтказилди ва унда Азиз Ҳайдаров, Сервер Жепаров ва Станислав Андреев 3:1 кўринишидаги ишончли ғалабани таъминлашди. Ўз ўрнида битта қизиқарли маълумот: айни пайт ЎФА терма жамоалар бўлими раҳбари сифатида фаолият юритаётган Азиз Ҳайдаров бош жамоамиз либосидаги ягона голини айнан ўша ўйинда урганди. Ушбу терма жамоа билан сўнгги тўқнашувимиз Вадим Абрамовнинг терма жамоа постига иккинчи бор қайтишига тўғри келди. "Пахтакор" марказий стадионида ўтган учрашувда вакилларимиздаги маҳорат ва тажриба ўз сўзини айтган, бу эса якунда учрашувнинг 5:1 ҳисобида тугашига сабабчи бўлган, дея оламиз. 


1. ЖЧ-1998 саралаши (биринчи босқич)

ЯМАН - ЎЗБЕКИСТОН - 0:1 (0:1)

09.05.1997. Сано. «Али Муҳсин» стадиони. 28000 томошабин.

Гол: Нўъмон Ҳасанов (30-пен.).


2.  ЖЧ-1998 саралаши (биринчи босқич)

ЎЗБЕКИСТОН - ЯМАН - 5:1 (1:0)

24.08.1997. Тошкент. «Пахтакор» стадиони. 20000 томошабин.

Голлар: Игорь Шквирин (6, 68), Олег

Шацких (61, 80), Равшан Бозоров (67).


3. ЖЧ-2018 саралаши (иккинчи босқич)

ЎЗБЕКИСТОН - ЯМАН - 1:0 (1:0)

03.09.2015. Тошкент. «Пахтакор» стадиони. 15000 томошабин.

Гол: Александр Гейнрих (51).



4. ЖЧ-2018 саралаши (иккинчи босқич)

ЯМАН - ЎЗБЕКИСТОН - 1:3 (0:2)

17.11.2015. Доха. «Суҳайм Бин Ҳамад» стадиони. 360 томошабин.

Голлар: Азиз Ҳайдаров (7), Сервер Жепаров (31), Станислав Андреев (50).


5. ЖЧ-2022 саралаши (иккинчи босқич)

ЎЗБЕКИСТОН - ЯМАН 5:0

10.10.2019. Тошкент. "Пахтакор" марказий стадиони. 28571 томошабин

Голлар: Санжар Қодирқулов 2, - 1:0 (Достонбек Ҳамдамов). Элдор Шомуродов 33, - 2:0 (Фаррух Сайфиев). Жамшид Искандеров 53, - 3:0 (Санжар Қодирқулов). Ислом Тўхтахўжаев 72, - 4:0 (Жалолиддин Машарипов). Игорь Сергеев 90, - 5:0 (Достонбек Ҳамдамов).


Умумий статистика: 5та ўйин, 5та ғалаба. 15та гол урилган, 2та гол ўтказиб юборилган. Ўзаро ўйинларда Игорь Шквирин, Олег Шацких 2тадан гол уриб тўпурар бўлиб турибди. Равшан Бозоров, Нўъмон Ҳасанов, Александр Гейнрих, Азиз Ҳайдаров, Сервер Жепаров, Станислав Андреев, Санжар Қодирқулов, Элдор Шомуродов, Жамшид Искандеров, Ислом Тўхтахўжаев, Игорь Сергеев ҳисобида 1тадан гол мавжуд. Элдор Шомуродов эртанги баҳсда 2та гол уриб Шацких ва Шквириннинг рекордини янгилаш имконияти бор. 

Терма жамоамизга Яман билан учрашувда омад ва зафарлар тилаб қоламиз. Олға Ўзбекистон!

Абдулазиз Искандаров тайёрлади

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика