RU

Последние новости

19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  1 19:00Суперлига. "Насаф" - "Бухоро" 4:0 (матнли трансляция)  15 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  3 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  15 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  9 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  5 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  15 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  2 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  4 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  18 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  11 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  4

Ўзбекистон вакиллари Осиё чемпионатининг икки учрашувида иштирок этишди Новости

Ўзбекистон вакиллари Осиё чемпионатининг икки учрашувида иштирок этишди

Вьетнамнинг Хо Ши Мин шаҳрида 30 апрель куни старт олган футзал бўйича Осиё чемпионатининг биринчи кун учрашувларидан иккитаси Ўзбекистон вакиллари иштирокида ўтди.
Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё чемпионати баҳсларини 1 май куни бошлаши тўғрисида ҳабар берган эдик. Гарчанд шундай бўлса ҳам, Вьетнамда старт олган мусобақанинг илк кунида ўтказилган тўртта ўйиндан иккитасида Ўзбекистон вакиллари қатнашди.

“А” гуруҳида бўлиб ўтган мезбон Вьетнам ҳамда Ироқ терма жамоалари иштирокидаги учрашувда ФИФА рефериси Шуҳрат Пўлатов иккинчи ҳакам сифатида ўйинни бошқариб борди. Эслатиб ўтамиз, мазкур баҳс Ироқ терма жамоасининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди.

“В” гуруҳидан жой олган Австралия – Хитой учрашувига Ўзбекистон футбол Федерациясининг матбуот бўлими бошлиғи Санжар Ризаев комиссарлик қилди. Ризаев иштирок этган ўйинда ҳам 2:1 ҳисоби қайд этилди. Унда австралияликлар 3 очкони қўлга киритишди. Таъкидлаш жоиз, Санжар Ризаев 1 май куни Ўзбекистон терма жамоаси билан бир гуруҳдан жой олган Япония ҳамда Жанубий Корея терма жамоалари ўртасидаги учрашувга комиссарлик қилади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика