Ўзбекистон ва Қозоғистон футболи ўртасидаги асосий фарқ нимада?
30 ноя 2023 16:48
Новости
Ўзбекистон ва Қозоғистон футболи ўртасидаги асосий фарқ нимада?
"Ўзбекистонда футбол кўпроқ техникага асосланган ва камроқ тўқнашувларга эга. Тўп билан ишлашга кўпроқ эътибор қаратилади. Бу ерда (Қозоғистонда – таҳр.) кураш кўпроқ, Европа футболидек. У ерда (Ўзбекистонда – таҳр.) Осиё футболига гувоҳ бўласиз.
Асосий фарқ инфратузилмада. У ерда яхши стадион ва машғулот базаси бўлмаган клубни билмайман. Барча майдонлар табиий, у ернинг иқлими бунга имкон беради. Бу ерда ҳам буни қилиш мумкин, лекин сунъийни афзал кўришади. Қозоғистонда кўп жамоалар ё умуман базага эга эмас ёки талабларга жавоб бермайдиган қароргоҳга эга. Улар ўнлаб йиллар давомида инфратузилмага сармоя киритиб келишган. Стадионларнинг барчаси 2005-2016 йилларгача қурилган. Ҳар бир вилоятда яхши стадион бор", – деди Кумиков.
Кумиков бошчилигидаги "Қайсар" 2023 йилги миллий чемпионат жадвалида олтинчи ўринни эгаллади. 60 ёшли россиялик мутахассис Қозоғистоннинг "Атирау", "Ордабаси", "Шахтёр", "Элимай", "Есиль" клубларини ҳам бошқарган бўлса, Ўзбекистонда "Андижон", ОКМК, "Насаф", "Машъал" клубларида фаолият юритган.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Реал" яна "Сити" билан ўйнайди
Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўзини ўтиш ўйинларида ўйнашга мажбур қилган "Бенфика"ни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўлга олди
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни тор-мор этди
Комментарии