RU

Последние новости

10:55Пролига. "Олимпик-Mobiuz" бугун Нукусда меҳмон бўлади  0 10:32МЮ қишда тажрибалироқ дарвозабон билан шартнома имзоламоқчи  1 09:38"Ливерпуль" ҳужумчиси гол уриши билан қизил олди  0 09:10ФИФА 2030 йилги жаҳон чемпионатини 64 та жамоа билан ўтказишдан манфаатдор - манба  10 09:05Goal. 2026 йилги "Олтин тўп" даъвогарлар рейтингини тузди. Амалдаги "Олтин тўп" соҳиби ТОП-5 да ҳам эмас  8 08:47Расман: "Барселона" юлдузларидан бири жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди  3 08:20Саудия қироли кубоги. "Олтин тўп" соҳиблари майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" ва "Ал Иттиҳод" кейинг босқичга чиқди  1 07:48Ҳусанов жароҳат сабабли "Манчестер Сити"нинг нечта учрашувида майдонга тушмаслиги маълум  12 02:24Италия кубоги. "Милан" "Лечче"га қарши учрашувда навбатдаги ишончли ғалабасини қайд этди  2 02:20Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Леванте"ни йирик ҳисобда таслим этди  19 02:10Англия лига кубоги. "Ливерпуль" ва "Челси" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  4 00:30Кейн Англияга қайтмишни режалаштирмаяпти  5 23:54"Барселона"га "Камп Ноу"да ўйнашга рухсат беришмади. Стадионда хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлиши мумкин  5 22:52Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Венгрияга ютқазди  3 22:27Биринчи лига. "Локомотив"лардан 5тадан гол, Бухоро дербисида талабалар ғолиб ва бошқа натижалар  0

Ўзбекистон ва Иорданиянинг 11-тўқнашуви Новости

Ўзбекистон ва Иорданиянинг 11-тўқнашуви

Осиё Кубогига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон терма жамоаси Иорданияга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.
Ҳозирга қадар ушбу жамоалар 10 марта ўзаро ўйин ўтказишган. Натижалар Ўзбекистоннинг устунлигини кўрсатмоқда. 4та учрашувда вакилларимиз ғалаба қозонишган. 5та ўйинда эса томонлар дуранг қайд этишган. Иордания фақат бир марта зафар қучган. Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 16та гол уришган, 11 марта иорданияликлар тўп киритишган.

ЖЧ-2002 саралаши гуруҳ босқичи доирасида бу жамоалар илк бор тўқнаш келишган. Тошкентдаги баҳсда 2:2 ҳисоби қайд этилганди. Аммандаги баҳсда ҳам дуранг кузатилган - 1:1.

2008 йил Тошкентда ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтган. Унда вакилларимиз йирик ҳисобда зафар қучишган - 4:1. 2011 йилги Осиё Кубогидан олдин ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтган. Ўша баҳсда 2:2 ҳисоби қайд этилганди.

Ўша қитъа чемпионати чорак финалида Иорданияга қарши баҳсда Улуғбек Бақоевнинг иккита голи туфайли Ўзбекистон ғалаба қозонган - 2:1.

2012 йил август ойида Амман шаҳрида икки марта ўртоқлик учрашуви ўтказилган. Биринчи ўйинда Темур Кападзенинг голи жамоамизга ғалаба келтирган. Иккинчи баҳсда мезбонлар 2:0 ҳисобида муваффақиятга эришишган.

Ўтган йил ЖЧ-2014 саралаши плей-офф босқичида Иордания билан тўқнаш келгандик. Амманда ҳам, Тошкентда ҳам бир хил 1:1 ҳисоби кузатилган. Ғолибни аниқлаш учун пенальтилар сериясига мурожаат қилинган. Ўшанда Иорданиянинг омади келганини ҳамон ишқибозларимиз унутишмаган.

Сентябрь ойи бошида пойтахтимизда бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувида Игорь Сергеев ва Дилшод Жўраевнинг урган голлари Иорданиянинг мағлубиятини таъминлаганди - 2:0.



Сана Мезбон Ҳисоб Меҳмон Учрашув
1 27.04.2001 Ўзбекистон 2:2 Иордания ЖЧ-2002 саралаши
2 07.05.2001 Иордания 1:1 Ўзбекистон ЖЧ-2002 саралаши
3 22.03.2008 Ўзбекистон 4:1 Иордания Ўртоқлик учрашуви
4 02.01.2011 Иордания 2:2 Ўзбекистон Ўртоқлик учрашуви
5 21.01.2011 Иордания 1:2 Ўзбекистон Осиё кубоги 2011
6 13.08.2012 Иордания 0:1 Ўзбекистон Ўртоқлик учрашуви
7 15.08.2012 Иордания 2:0 Ўзбекистон Ўртоқлик учрашуви
8 06.09.2013 Иордания 1:1 Ўзбекистон ЖЧ-2014 саралаши
9 10.09.2013 Ўзбекистон 1:1 (пен 8:9) Иордания ЖЧ-2014 саралаши
10 4.09.2014 Ўзбекистон 2:0 Иордания Ўртоқлик учрашуви

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика