RU

Последние новости

00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 23:00"Ал Ҳилол" - "Истиқлол"  2 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  6 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  2 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  4 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8 17:03Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги йиғин учун тахминий таркиби  58

Ўзбекистон Уругвайга сайр учун кетмади. Кападзе билан суҳбат Новости

Ўзбекистон Уругвайга сайр учун кетмади. Кападзе билан суҳбат

Кеча Ўзбекистон терма жамоаси Уругвайга жўнаб кетиш олдидан Тошкентда йиғилди ва "Пахтакор" стадионида машғулот ўтказди.

Темур Кападзе бошчилик қилаётган жамоа 22 нафар футболчи билан кечаги машғулотларда иштирок этди. Фақатгина Шуҳрат Муҳаммадиев кечроқ жамоа лагерига келиб қўшилди.

Кападзе дастлаб эълон қилган таркибдан ўрин олган Игнатий Нестеров жароҳати туфайли таркибдан тушиб қолди ва ўрнига "Насаф"нинг ёш посбони Умиджон Эргашев жалб этилди. Суперлигадаги ажойиб ўйинлари орқали кўпчилик меҳрини қозонаётган "Қўқон-1912" дарвозабони Ўткир Юсупов эса визага улгурилмагани боис ҳам жалб этилмагани ойдинлашди. Чунки Нестеровнинг жароҳатидан кейин қисқа фурсатда Юсуповга виза тайёрлашга улгуриш жуда қийин масала.

Шунингдек, Ислом Тўхтахўжаев ва Жавлон Иброҳимов ҳам терма жамоа лагерида кўриниш беришмади. Маълум бўлишича, бу иккала футболчилар оилавий сабабларга кўра Тошкентга қолишган. Уларни ўрнига "Бунёдкор"дан Ислом Қобилов ҳамда "Локомотив" аъзоси Икром Алибоев чақирилди.

Кўпчиликни қизиқтирган савол: Сардор Рашидов нега жалб этилмади? Аслида Кападзе Сардор Рашидовни терма жамоага таклиф этган. Аммо бу таклифга Рашидов рад жавобини берган. Сабаби сифатида Рашидов янги жамоа қидираётгани ва музокаралар учун хорижга йўл олиши тушунтирилган.

Мураббийлар штабида ҳам кичик ўзгариш кузатилган. Темур Кападзе жисмоний тайёргарлик бўйича мутахассис Аугустин Чиритага кўмакчи сифатида Виктор Карпенкони штабга қўшган. Карпенко учун терма жамоа таниш жой ва кўпчилик футболчиларни яхши танийди. Жиддий ва тарихий учрашувдан олдин Карпенкони терма жамоа лагерида бўлиши футболчилар ва шахсан Кападзега кўшимча далда бўлади.

Кападзе футболчиларга Уругвайга шунчаки сайр қилишга борилмаётганини алоҳида таъкидлаб, учрашув улар учун ажойиб имконият эканлигини тушунтирди. Кападзе футболчиларга Уругвайга чўчимасликни, аксинча, майдонга тушгач, ким нималарга қодирлигини исботлаш кераклигини уқтирди.


Машғулотлардан сўнг Ўзбекистон терма жамоасининг вақтинча бош мураббийи вазифасини бажарувчи Темур Кападзе сайтимизга интервью берди.

"Кайфият аъло даражада. Муҳими, футболчилар соғ-саломат. Бизни жуда узоқ йўл кутяпти. Қийин парвоз бўлади. Лекин шунга қарамасдан Уругвайга қарши ўйин бизга керак. Бу баҳс нафақат менга, балки футболчиларнинг ўзи учун ҳам керак. Уругвай билан ҳар доим ҳам ўйналмайди. Тарихий ўйин остонасида турибмиз. Бу учрашув футболчилар учун катта имконият. Биз эса қўл остимиздаги футболчиларнинг имкониятларини текшириб кўрамиз. Уругвайга қарши беллашув тажриба тўплаш учун катта мактаб вазифасини бажариб беради. Бундан аввалги учрашувларда ҳам футболчилар ўзларини яхши томонлама кўрсатишди. Биз Монтевидеога шунчаки сайр учун бормаймиз. Жиддий ва кучли рақибга қарши қўлимиздан келганча ҳаракат қилиб, ғалаба учун майдонга чиқамиз. Барча нарса майдонда ҳал бўлади. Муҳими, биз у ерга боргандан кейин тикланиш учун вақтимиз бўлади. Шу боисдан ҳам эртароқ сафарга отландик. Ўйлайманки, футболчилар узоқ парвоздан кейин тезроқ ўзларига келиб олишади. Худо хоҳласа юртимизга ёруғ юз билан қайтамиз", - дея гап бошлади Кападзе.

- Ташкилий ишлар бўйича муаммолар йўқми? Эшитишимизга қараганда, ўтган сафар бироз муаммолар бўлган экан.
- Тўғрисини айтадиган бўлсам, баъзи муаммолар бор. Лекин ЎФА имконият даражасида ҳаракат қиляпти. Чунки бу парвозларни ташкил этиш осон масала эмас. Кимнидир виза масаласида муаммоси туғиляпти ёки бошқа. Бу каби муаммолар йўқ эмас. Аммо умуман олганда ҳаммаси яхши. Муҳими, амаллаяпмиз. Футболчиларга эса ташкилий масалалардаги муаммоларга эътибор бермасликни таъкидладим. Уларни ўй-ҳаёли бўлажак учрашув билан машғул бўлмоғи лозим. Чунки мухлисларни қандайдир муаммолар, узоқ парвозлар ёки бошқа сабаблар қизиқтирмайди. Ишқибозлар футболчиларнинг майдондаги ҳаракати ва натижадан хулоса чиқаришади. Қолгани уларни заррача қизиқтирмайди. Шу боисдан ҳам майдонга тушгандан кейин футболчилар максимал даражада ўйнашлари талаб этилади. Жамоани имкон қадар руҳай тарафлама ўйинга тайёрлаяпман. Узоқ парвозлар осон нарса эмас. Уругвайга 3та йўналиш билан учамиз. Деярли 30 соатга яқин парвозни амалга оширамиз. Сайёҳлар учун бориб айланиб келиш нормал ҳолат бўлиши мумкин. Лекин футболчилар учун бу осон нарса эмас. Биз эса нафақат у ерга шунчаки ўйнаш учун, балки натижа ҳам қайд этиб келишга ҳаракат қиламиз. Бу эса жуда катта ҳажмдаги кучни талаб этади. Жамоа Уругвайга қарши ўйинга руҳан тайёр бўлиши жуда муҳим. Шу устида ишлаяпмиз.

- Таркибга киритилган, аммо кейинчалик сафдан тушиб қолган Нестеров тушунарли. Лекин қолган икки нафар футболчини йўқлиги нима билан боғлиқ?
- Нестеров Бекободда рақиб футболчиси билан тўқнашиб кетиш натижасида жароҳат олди. Ислом Тўхтахўжаев ҳамда Жавлон Иброҳимов оилавий сабабларга кўра Уругвайга боришмайди. Улар шахсан оилавий муаммолари борлигини айтиб, илтимос қилишди. Шу боисдан бундан фожиа ясамадим. Уларни ўрнига футболчилар бор. Ислом ва Жавлон уйдаги муаммоларини ҳал этишсин. Таркибдаги футболчилар уларни йўқлигини билдирмайди. Уругвай билан ўйин Тўхтахўжаев ва Иброҳимов учун ҳам катта имконият эди. Аммо насиб қилгани...

- Кўпчилик Рашидов масаласида сизга танқид тошларини отишмоқда. Ваҳоланки сиз чақирган рўйхатда Рашидов бўлган. Шу хусусида ўзингиз тушунтириш берсангиз...
- Рашидов рўйхатда бор эди. Аммо ҳозир унга янги жамоадан таклифлар бор экан. Музокаралар ўтказиш учун хорижни кетмоқчилиги билдириб, менга илтимос билан чиқди. Мен унга агарда янги жамоа билан музокара ўтказиш зарур бўлса, унда ўзини ихтиёри эканлигини айтдим. Терма жамоа сафига интилаётган, ошиқаётган ва хоҳлаётган футболчилар кўп. Рашидовни вазиятини тушундим ва унинг ўрнига кўпроқ иштиёқда ёнаётган футболчиларни жалб этдим. Барча футболчилар билан гаплашиб, кимдир узоқ парвоздан қўрқаётган, рақибдан чўчиётган ёки боришни истамаса айтишларини сўрадим. Кимнидир мажбурлаб олиб кетишни фойдаси йўқ. Уругвай билан ўйин футболчилар учун катта мактаб, жуда зўр имконият эканлигини тушунтирдим. Бу тарихда қоладиган ўйин. Агарда яхши натижа қайд этиш насиб этса, унда ушбу футболчилар тарихдан муқим жой эгаллашади. Кўпчилик ҳали буни тўлиқ тушуниб етмаётган бўлиши мумкин. Ўйлайманки, футболчилар ҳали вақти келиб қандай учрашувда иштирок этишганини англашади.

- Эронга қарши бўлган ўртоқлик ўйини ва бўлажак Уругвай билан бўладиган учрашувга раҳбарият асосан ёшартирилган ва Осиё ўйинларида иштирок этадиган футболчиларни олиб кетишни тавсия қилганидан кўпчилик бехабар. шу боисдан ҳам баъзи футболчиларни терма жамоадан тушиб қолгани ёки кимлар учун эса терма эшиклари ёпилгани айтилмоқда. Аслида эса бундай эмас, тўғрими?
- Ҳақиқатдан ҳам Эрон билан ўйиндан олдин раҳбарият тарафдан мана шу иккала учрашувларга ёшартирилган таркибни олиб кетиб, Осиё ўйинларига иштирок этадиган таркибни тайёрлаш вазифаси қўйилганди. Гарчи Эронга ёшартирилган таркиб билан борган бўлсакда, ёмон ўйнамадик. Учрашувдан олдин ҳам мен хотиржам эдим. Чунки футболчиларни потенциали ва имкониятларини яхши билардим. Сенегал ва Марокашга қарши ўйинда ҳам Эронга борган таркибдан аксарият футболчилар жой олишганди. Ўшандаёқ уларнинг нималарга қодирлигини кўрганим боис ортиқча ҳавотир йўқ эди. Айни пайтда келажак порлоқ ёшлар ва иқтидорли футболчилар терма жамоада жам бўлишган. Меҳнатдан қочмай, ўсишда эришишса, унда бу жамоа биз эришмаган ютуқларни қўлга киритади. Бунга ишончим комил.
Футболчиларга миллий терма жамоа футболимиз юзи, имижини белгилаб беришини янада яхши тушунтирдим. Шу боисдан ҳам масъулиятни ҳис этиб ўйнаш кераклигини таъкидладим. Тўғри, терма жамоа либосини кийиш яхши, аммо бунга лойиқ ва муносиб бўлиш керак. Агар жамоа ютса, унда бу улар учун обрў ва эътибор. Қанчалик яхши ўйнаб, ғалаба қозонишса, ишқибозлар уларни қўлларида кўтариб юришади. Аксинча бўлса, халқаро майдонда шунга қараб футболимизга баҳо беришади. Масалан "Насаф" футболчиси зўр ўйнаб фақат қаршилик мухлислар ёқимтойига айланиши мумкин. Лекин терма жамоа сафида буни уддаласа, унда бутун Ўзбекистон уни эътироф этади.
Эрондан фарқли улароқ Уругвайга қарши таркибни нисбатан тажрибали футболчилар билан тўлдирдик. Тўғри, кутилганидек кучли таркиб билан Уругвайга йўл олмаяпмиз. Аммо бу ёшлар учун ажойиб имконият эканини англатади. Бундан эса улар самарали фойдаланиб қолишлари керак.

- Бўлажак баҳсда терма жамоа сардори ким бўлади?
- Ҳозирча бу борада якуний қарор қилганимиз йўқ. Кўрамиз, балки сардорлик боғичи Машариповда қолиши мумкин. Чунки Жалол ўзини яхши ҳис этяпти ва чиройли ўйнамоқда. Аслида терма жамоамиз келажаги мана шу ёшлар. Айни пайтдаги таркибда Муҳаммадиев ва Шихов бошқаларга нисбатан ёши каттароқ. Қолганлари ўртасидаги фарқ деярли тенг.


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг: +55   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика