Ўзбекистон (U17) - Кот д‘ Ивуар (U17) - 0:0
01 окт 2013 17:47
Новости
Ўзбекистон (U17) - Кот д‘ Ивуар (U17) - 0:0
Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси 30 сентябрь - 4 октябрь кунлари Испаниянинг Марбелья шаҳрида бўлиб ўтадиган халқаро турнирдаги иштирокини бошлади.
30 сентябрь куни Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси Кот д‘ Ивуар (U-17) ўсмирлар терма жамоасига қарши турнирдаги илк ўйинда майдонга тушди. Қизиқарли кечган учрашувда ҳисоб очилмади - 0:0. Нуралиев шогирдлари турнирдаги иккинчи ўйинида 2 октябрь куни Мексика ўсмирлар терма жамоасига қарши майдонга тушса, сўнгги учрашув 4 октябрь куни Аргентина U-17 ўсмирларига қарши бўлиб ўтади.
Испаниядаги халқаро турнир Нуралиев шогирдлари учун октябрь ойида бошланадиган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати баҳслари олдидан сўнгги тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.
U-17 ўсмирлар ўрастидаги Халқаро турнир.
30 сентябрь - 4 октябрь. Марбелья, Испания
Ўзбекистон (U-17) - Кот д‘ Ивуар (U-17) - 0:0
Ўзбекистон U-17: Сарвар Каримов, Жамшид Жўраев, Одил Ҳамробеков, Акром Комилов, Жамшид Болтабоев (с), Достон Ҳамдамов, Равшанбек Ҳурсанов, Алишер Мирзаев, Иброҳим Абдуллаев, Иззатилла Абдуллаев, Шахжаҳон Аббосов
Заҳира: Шохруҳ Эшбўтаев, Илҳом Абдуғаниев, Шохруҳ Раимов, Акобир Тўраев, Ҳумоюн Агзамов, Ойбек Эркинов, Адҳам Аҳмаджонов, Исломбек Каримов, Жавоҳир Сиддиқов.
Кот д‘ Ивуар (U-17): Гате Диаба, Франк Кулибали, Исмаил Диалло, Жуниор Аниссан, Парфаит Бигбин, Франк Кесси (с), Пол Бакойоко, Абубакар Кейта, Бендел Нигуссан, Сулаймон Диаби, Хабир Маига,
Заҳира: Андерсон Ниангбо, Ландри Номель, Шериф Жимон, Крис Бедиа, Иван Коко Жане, Мустафа Данте
Навбатдаги ўйинлар:
2 октябрь.
Ўзбекистон (U-17) - Мексика (U-17)
Аргентина (U-17) - Ўзбекистон (U-17)
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Комментарии