RU

Последние новости

21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  0 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  0 20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  1 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  9 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  81 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  11 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  2 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1 16:57Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон U-23 йирик ғалабага эришди  15 16:45Ботирали Эргашев: "Хатолардан фожиа ясаш керак эмас"  6 16:34Фердинанд МЮ ҳақида: "Агар Санчо, Рэшфорд, Антони, Гарначо ва бошқалар туфайли пул йўқотишга тўғри келса, фарқи йўқ – улардан қутулинг. Жамоа биринчи ўринда"  3 16:00"Қайрат" қаҳрамонига айланган захира дарвозабони  1 15:39Кунде "Олтин тўп" ҳақида: "Унга Ямаль ҳам, Дембеле ҳам лойиқ. Мен овоз бермайман – кучлиси ғалаба қозонсин"  11 14:40Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистонга кимларни олиб кетди?  6 13:41Рауль – "Байер" мураббийлигига номзодлардан бири  3

Ўзбекистон U-23 юлдузлари ёшликда қандай бўлишган? ФОТО Новости

Ўзбекистон U-23 юлдузлари ёшликда қандай бўлишган? ФОТО

U-23 Осиё чемпионати финалидан олдин терма жамоамизнинг етакчи футболчилар ҳақида қисқача маълумот бериб ўтишга қарор қилдик.

Забиҳулло Ўринбоев. 1995 йил 30 март куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия институтини тамомлаган. Фаолиятини "Бунёдкор" клубида бошлаган. 2017 йилдан бери "Пахтакор" клуби аъзоси.

Забиҳулло терма жамоамиз сардори сифатида ҳар бир ўйинда жамоадошларини олдинга бошлашга, ўйин давомида уларнинг руҳиятини кўтаришга ҳаракат қилмоқда. Жанубий Кореяга қарши ўйинда дастлабки голни киритиб, мусобақадаги голлари сонини очишга муваффақ бўлди. Бугунги финал ўйинида ҳам Забиҳуллодан гол кутиб қоламиз.


Достонбек Ҳамдамов. 1996 йил 24 июль куни Тошкент вилоятида туғилган. Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия институти талабаси. 2014 йилдан бери "Бунёдкор" футбол клубида тўп суриб келади. 2015 йил Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси сифатида эътироф этилган.

Достонбек Ҳамдамов терма жамоамиз таркибида майдон марказини мустаҳкамлашда жуда катта ҳажмдаги ишни амалга оширмоқда. Рақибга прессинг уюштиришда ҳам жуда фаол. Японияга қарши кечган чорак финалда айнан прессинг эвазига ҳимоячини хато қилишга мажбур этиб, терма жамоамизнинг иккинчи голини киритишга муваффақ бўлганди.


Жавоҳир Сидиқов. 1996 йил 8 декабрь куни Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия институти талабаси.   Фаолиятини “Пахтакор” клубида бошлаган. 2016 йилдан бери “Қўқон-1912” футбол клуби аъзоси.

Жавоҳир Сидиқов ушбу мусобақада терма жамоамизнинг ҳақиқий “жавоҳир” футболчиси бўлмоқда. Унинг ажойиб паслари рақиб ҳимоячиларини доғда қолдириб, терма жамоамиз футболчиларини дарвозабонлар билан бирга-бир вазиятга олиб чиқиб қўймоқда. Жанубий Кореяга қарши кечган ярим финалда айнан Сидиқовнинг пасидан кейин Забиҳулло Ўринбоев ҳисобни очишга муваффақ бўлганди.


Жасур Яхшибоев. 1996 йил 24 июнь куни Тошкент вилоятида туғилган.  Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия институти талабаси.  2015 йилдан бери “Пахтакор” футбол клуби аъзоси.

Жасур Яхшибоев Хитойда бўлиб ўтаётган Осиё чемпионатининг кашфиётларидан бири бўлди. Ушбу футболчининг ўнг қанотдаги ҳужумкор ҳаракатлари, дриблинглари кўплаб мухлис ва мутахассисларнинг эътирофига сазовор бўлмоқда. Энг муҳими Жаур Яхшибоев жуда муҳим голлари билан терма жамоамизнинг ғалабасига ўз ҳиссасини қўшиб келяпти. У чорак финалда Япония дарвозасини икки марта ишғол қилиб, дублга эришди. Ярим финалда эса Жанубий Корея дарвозасига терма жамоамизнинг учинчи голини киритишга муваффақ бўлди. Бугун Жасурдан ҳам гол кутиб қоламиз.


Эслатиб ўтамиз, U-23 Осиё чемпионати финалидан ўрин олган Вьетнам – Ўзбекистон учрашуви Тошкент вақти билан соат 13:00да бошланади. Финал ўйинини "Спорт" телеканали жонли эфирда намойиш этади.

Рейтинг: +33   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика