RU

Последние новости

16:34Ла Лига жамоаси мураббийи Фабрицио Романони ёлғонда айблади  0 16:06"ТерДУ" назорат учрашувида "Қўқон-1912"ни енгди  0 15:39Расман: "Шўртан" грузиялик ҳимоячи, ивуарлик ҳужумчи ва яна 3 нафар легионер жалб этди  0 15:18Республика футбол академияси Про лигада қатнашади  1 15:02Ўзбекистонлик ҳакам аёллар ўртасидаги ЖЧ саралаш ўйинларини бошқариб боради  1 14:41Қишда Ўзбекистонга келган энг қиммат легионерлар  2 14:35"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди  7 14:07"Ливерпуль" универсал футболчиси билан музокараларда олдинга силжиди  2 13:40"Барселона" ярим ҳимоячиси билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи  0 13:13Расман: "Насаф" собиқ футболчиси "Хоразм"га ўтди  0 12:51Влахович Испанияга кўчиб ўтади  6 12:23Puma АПЛ учун янги тўпини тақдим этди  0 11:57Бектемир Абдуманнонов: "Ўзбекистон МТЖдан чақирув олиш ва "Динамо" билан камида битта соврин ютиш ниятидаман"  2 11:28ОЧЛ 2да ҳаммаси тугади: Марказий Осиёдан ҳеч ким қолмади  5 10:46"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" "Ювентус" футболчиси учун курашмоқчи  0

Тожикистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистон U-23 Осиё чемпионатига йўлланма олди Новости

Тожикистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистон U-23 Осиё чемпионатига йўлланма олди

Бугун U-23 Осиё чемпионати саралаши доирасидаги Ўзбекистон U-23 - Тожикистон U-23 учрашуви бўлиб ўтди.


Ўзбекистон U-23 - Тожикистон U-23 - 0:0

26 март 2019 йил. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 17:00

Ҳакамлар: Хироюки Кимура, Такуми Такаги (иккиси Япония), Абу Бакар Ал Амри (Уммон), Хо Ваи Синг (Гонконг).

Ўзбекистон: 1.Умиджон Эргашев, 2.Исломжон Қобилов, 3.Хожиакбар Алижонов, 4.Абдулла Абдуллаев, 7.Остон Ўрунов, 8.Ислом Кенжабоев, 9.Жасурбек Яхшибоев, 11.Миржаҳон Мираҳмадов (10.Бобир Абдихолиқов, 55), 15.Ойбек Рустамов, 19.Илҳом Алижонов, 20.Ҳусниддин Ғофуров.

Захира: 12.Умиджон Ҳамроев, 21.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 5.Дилшод Саитов, 6.Нурилло Тўхтасинов, 13.Шерзод Насруллаев, 14.Аброр Исмоилов, 16.Азизбек Амонов, 17.Суҳроб Нуруллоев, 18.Ҳусниддин Алиқулов, 22.Санжар Қодирқулов, 23.Ойбек Бозоров.

Тожикистон: 23.Рустам Ятимов, 2.Зоир Жўрабоев, 3.Давлатмир Табризи, 5.Манучехр Сафаров, 6.Кароматулло Саидов, 7.Муҳаммаджон Раҳимов (15.Шервони Мабатшоев, 90), 9.Шарафжон Солеҳов, 10.Шериддин Бобоев, 13.Алишер Баротов, 17.Эҳсони Паншанбе, 18.Далер Ёдгоров.

Захира: 1.Шоҳруҳ Қирғизбоев, 16.Фатҳулло Бобоев, 4.Доробжон Эргашев, 8.Саидмухтор Азимов, 11.Амиржон Сафаров, 12.Оятулло Сафаров, 14.Тоҳир Мададустов, 19.Алишер Холмуродов, 20.Ҳусайин Нурматов, 21.Сорбон Авгонов, 22.Отабек Каримов.

Огоҳлантиришлар: Манучехр Сафаров 5, Ойбек Рустамов 22, Муҳаммаджон Раҳимов 43, Кароматулло Саидов 80, Эҳсони Паншанбе 90.



Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин.


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ




90+5. ЎЙИН ТУГАДИ. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Таиландда ўтадиган Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритди. 

90. Учрашувга 5 дақиқа қўшилди

90. Ўзгариш. Тожикистон. Муҳаммаджон Раҳимов ўрнига Шервони Мабатшоев тушди

90. Огоҳлантириш. Тожикистон. Эҳсони Паншанбе

88. Ўйин 0:0 тугаши деярли аниқ. Бу натижа икки жамоани ҳам Осиё чемпионатига олиб чиқади

84. ЗАРБАА! Ўруновнинг зарбасини посбон ушлаб олди

81. ЗАРБААААААААААААААА! Остон Ўруновнинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди

80. Огоҳлантириш. Тожикистон. Кароматулло Саидов

76. Ўзгариш. Ўзбекистон. Ислом Кенжабоев ўрнига Ойбек Бозоров тушди

70. Майдонда деярли ҳеч қандай вазият содир бўлаётгани йўқ.

65. Худдики икки жамоа дурангга розидек ўйнашмоқда.

58. ЗАРБАААААААААААААААААААА! Жасур Яхшибоевнинг жаримадан йўллаган зарбасини Ятимов қайтарди!

55. Ўзгариш. Ўзбекистон. Миржаҳон Мираҳмадов ўрнига Бобир Абдихолиқов

53. Ҳужумларимиз умуман ўхшамаяпти, аслидаку дуранг ҳам Ўзбекистонни гуруҳда биринчи ўринда қолдиради ва йўлланмага эга чиқамиз. Бироқ бундай ўйин билан Осиё чемпионатида нима қиламиз?

50. Бобир Абдихолиқов майдонга тушишга тайёрланмоқда...

46. Иккинчи тайм бошланди


45+3. Биринчи тайм тугади

45+3. Яхшибоевнинг жаримадан узатган тўпини ҳимоячилар қайтаришди.

45+2. Майдонда "ишкал". Давлатмир Табризи ва Хожиакбар Алижонов жанжаллашиб қолишди. Ҳакам уларни тинчлантирди

45. Биринчи таймга 3 дақиқа қўшилди

43. Огоҳлантириш. Тожикистон. Муҳаммаджон Раҳимов

36. Вакилларимиз тўпни кўпроқ эгаллаб туришибди, аммо гол ура олмаяпмиз

29. ЗАРБАААААААААААААААААААААААА! Жасур Яхшибоев ҳозир рақиб ҳимоячилари хатосидан кейин бирга бир вазиятга чиқиб кетди, аммо зарбасини дарвозабон қайтарди! 

22. Огоҳлантириш. Ўзбекистон. Ойбек Рустамов



14. ЗАРБААААААААААААААА! Бурчакдан оширилган тўпни Миржаҳон Мираҳмадов боши билан

12. Ислом Кенжабоев чап қанотдан олдинга ўтди, аммо у оширган тўп ҳимоячилар томонидан қайтарилди

11. ЭҲҲҲ! Вакилларимиз жарима тўпини амалга оширишди, бироқ жарима майдонига ерлатиб етказилган тўпга Остон Ўрунов зарба бера олмади!



10. УХХХ! Ҳозир Яхшибоев рақибни алдаб жарима майдонига киришга уринди, бироқ ҳимоячи унинг оёғини босиб олди!

6. Хавфли вазият! Жасур Яхшибоев ўнг қанотдан олдинга ўтди ва тўпни оширди, бироқ дарвозага йўллайдиган футболчи топилмади!  



5. Огоҳлантириш. Тожикистон. Манучехр Сафаров

3. Учрашувни вакилларимиз ҳужумкор тарзда бошлашди. Миржаҳон Мираҳмадов хавфли вазиятга чиқиб боришга уринди, аммо ҳимоячи унга қаршилик қилди

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!


- Жамоалар майдонга тушиб келишди.

- Учрашув соат 17:00да бошланади.




Рейтинг: -55   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика