RU

Последние новости

11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  0 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  8 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  9 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  17 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  56 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  32 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  46

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзоси жароҳат сабаб операция столига ётади Новости

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзоси жароҳат сабаб операция столига ётади

Айни пайтда Ўзбекистонда U-23 Осиё кубоги мусобақаси давом этмоқда.

Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси бугун чорак финалда Ироққа қарши майдонга тушади.

U-23 Осиё Кубоги. Бугун Ўзбекистон ироқликларга қарши баҳс олиб боради ва чорак финалдан ўрин олган яна бири ўйин ўтказилади

Афсуски, "Металлург" клуби ва ушбу терма жамоа ярим ҳимоячиси Иброҳим Ибрагимов учун мусобақа тугади. Гап шундаки, Эронга қарши баҳсдан олдинги машғулотда Ибрагимов ўнг оёқ тизза қисмидан жароҳат олди. Биз вазият билан тўлиқ танишиш учун терма жамоа шифокори Алишер Абдураҳмоновга мурожаат қилдик.

"Машғулотда Иброҳим Ибрагимов жароҳат олди. Шундан кейин Тошкент шаҳридаги клиникалардан бирида текширувдан ўтказилгач, футболчининг ўнг оёқ олд қисми латериаль мениск йиртилгани (узилган) аниқланди. Ушбу жароҳатни фақат жарроҳлик йўли билан даволаш мумкин. Шу сабабли Иброҳим Ибрагимов душанба куни операция столига ётади. Жарроҳлик амалиёти Тошкент шаҳридаги Травматология ва ортопедия институти спорт жароҳати бўлимида ўтказилади. Бундай жароҳатдан кейин футболчилар одатда икки ҳафта тикланиш жараёнини бошдан кечиришади ва кейин енгил машғулотларни бошлашади. Ибрагимов операциядан кейин тахминан бир ойда тўлиқ тузалиб майдонга қайтиши мумкин.

Иброҳим Ибрагимов ва терма жамоадаги барча футболчилар соғлиги ЎФА тиббий қўмита аъзолари назоратида", - деди биз билан суҳбатда Ўзбекистон U-23 терма жамоаси шифокори Алишер Абдураҳмонов.


Иброҳим Ибрагимовга саломатлик ва тезроқ сафга қайтишини тилаб қоламиз!

Рейтинг: -11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика