RU

Последние новости

10:56Ла Лигада ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  2 10:30ФИФА президенти Қатардаги портлашларга муносабат билдирди  5 10:02Қизил карточка, эҳтимолий пенальти ва четлатиш. "Алё, рэф!" ҳакамларнинг Ўзбекистон - Эрон учрашувидаги қарорларини таҳлил қилди  11 09:37Эшитдик-да тасдиқланди. Шерзод Игамбердиев расман ЎФАдан кетди  13 09:11Суперлига. Бугун ФИФА кунларидан сўнг навбатдаги турга старт берилади  4 08:40Криштиану Роналду яна бир рекордни такрорлади  9 08:10U-23 Осиё кубоги. Финал босқичига йўл олган барча жамоалар номи маълум  13 07:48ЖЧ масаласини ҳал қилган Бразилия ва Аргентина мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  14 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  4 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  7 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  14 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  2 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3

Ўзбекистон U-22 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Хитой U-22 ёшларини мағлуб этди Новости

Ўзбекистон U-22 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Хитой U-22 ёшларини мағлуб этди

Шуҳрат Мақсудов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-22 ёшлар терма жамоаси Шанхай шаҳрида Хитой U-22 ёшлар терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Хитойнинг Шанхай шаҳрида навбатдаги йиғинини ўтказаётган Ўзбекистон U-22 ёшлар терма жамоаси бугун режага мувофиқ Хитой U-22 ёшлар терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди. Ўйиннинг иккинчи бўлими 68-дақиқасида Игорь Сергеев боши билан берган зарбадан сўнг ўйинда ҳисоб очилди. Қолган дақиқаларда ҳисоб ўзгармади ва Сергеевнинг ягона голи Ўзбекистон U-22 терма жамоасига ғалаба келтирди.

Ўзбекистон ва Хитой ёшлар терма жамоалари аввалдан режалаштирилганидек 24 июнь куни ўзаро иккинчи ўртоқлик ўйинида майдонга тушадилар. Иккинчи учрашув Шанхай яқинидаги Вуси шаҳрида бўлиб ўтади. 22 июнь куни Мақсудов шогирдлари Шанхайдан Вуси шаҳрига йўл оладилар ва машғулотларни ўша ерда давом эттирадилар.

Эслатиб ўтамиз, Шуҳрат Мақсудов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-22 терма жамоаси 18 июнь куни ўзининг навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш учун Хитойнинг Шанхай шаҳрига учиб кетган эди. Терма жамоа бош мураббийи мазкур йиғинга жами 23 нафар футболчини жалб этган.

Ўртоқлик учрашуви. 21 июнь. Шанхай (Хитой).
ХИТОЙ (U-22) – ЎЗБЕКИСТОН (U-22) – 0:1
Гол:
Игорь Сергеев (68).
Ўзбекистон U-22: Акмал Турсунбоев, Тохир Шамсиддинов (Максимилан Фомин 83), Бобурбек Йўлдошев (Муҳсин Убайдуллаев 90+2), Сардор Раҳмонов, Жавлон Мирабдуллаев, Сардор Собирхўжаев (Абдуллох Олимов 65), Аббос Махсталиев, Владимир Козак (С), Жамшид Искандеров, Диёр Туропов (Темур Ҳакимов 46), Игорь Сергеев (Жасурбек Ҳакимов).
Четлатиш: Сардор Раҳмонов (41).

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика