Ўзбекистон U-22 терма жамоаси Хитой ёшларига қарши баҳс юритади
29 мая 2017 10:33
Новости
![](https://championat.asia/upload/storage/256351_original.jpg)
![](/upload/storage/256351_220.jpg)
Ўзбекистон U-22 терма жамоаси Хитой ёшларига қарши баҳс юритади
Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-22 терма жамоаси шу йилнинг 10–15 июнь кунлари Хитойда навбатдаги ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказади.
Ўқув-машғулотлар йиғини давомида Ўзбекистон ёшлар термаси 13 июнь куни Хитой U-22 терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.
Мазкур беллашув ҳар икки жамоа учун 2018 йили Хитойда бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионатига саралаш босқичи учун тайёргарлик вазифасини ўтайди.
Эслатиб ўтамиў, Ўзбекистон U-22 термасининг саралаш босқичи учрашувлари шу йилнинг 15–19 июль кунлари БААда бўлиб ўтади.
Похожие новости
![AMP Logo](https://championat.asia/image/logo-amp.png)
Комментарии