RU

Последние новости

22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  0 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  1 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  5 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  0 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  0 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  5 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3 18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0 18:00"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб, таваккал қилди. Маркус бу трансфер амалга ошиши учун 10 миллиондан воз кечди  3 17:46"Навбаҳор" 7 кун ичида ФИФА тақиқидан қутулиши, собиқ футболчилари олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим — ПФЛ  20 17:36ПСЖ "Реал" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  3 17:07"Машъал" легионери билан хайрлашди  1 16:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК семинарида қатнашмоқда  0

Ўзбекистон U-21 чемпионати лойиҳасини қайта кўриб чиқиш бўйича фикр алмашилмоқда Новости

Ўзбекистон U-21 чемпионати лойиҳасини қайта кўриб чиқиш бўйича фикр алмашилмоқда

Биласиз, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ОФК талаблари асосида мусобақалар ўтказиш жараёнини босқичма-босқич такомиллаштириб келмоқда.

Жумладан, 2021 йилги мавсумда U-18 чемпионати илк бор катта масштабда ўтказилди, шунингдек, U-16 ҳамда U-14 мусобақалари ҳам ортда қолаётган йилда ўзгача тарзда ташкил этилди.

2020 йилга қадар ОФК лицензиялаш жараёнидан фақатгина Суперлига клублари ўтган бўлса, 2021 йилга келиб Про лига жамоалари ҳам ОФК лицензияси учун потенциал даъвогарга айланди. ЎзПФЛ бу орқали Суперлига ва Про лига клублари олдига қўйилаётган талабларни тенглаштирган ҳолда, Про лига клублари савиясини инфратузилма жиҳатидан Суперлигага яқинлаштириш йўлидан бормоқда. 2022 йилга келиб эса Биринчи лига клублари ҳам мазкур жараёнда ихтиёрий равишда иштирок этиши мумкин бўлади. Бу ҳолат келажакда Про лига ва Суперлига клублари сонининг ошишига хизмат қилади.

Айни вақтда Суперлига ва Про лига ўртасидаги ягона фарқ U-21 жамоасининг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги бўлиб турибди. ЎзПФЛ 2022 йилги мавсумдан бошлаб мазкур масалага ҳам алоҳида эътибор қаратишни режалаштирмоқда. Яъни, эндиликда Про лига клублари қошида ҳам U-21 жамоаларининг ташкил этилиши босқичига ўтиш – асосий вазифа бўлади.

Маълумки, футболи ривожланган мамлакатларнинг U-21, U-23 каби чемпионатлари асосий таркибникидан алоҳида тарзда ташкил этилади. Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси айнан шу масалада клублар билан U-21 чемпионатини алоҳида ташкил этиш масаласини кўриб чиқмоқда. Унга кўра, Суперлиганинг барча ҳамда Про лиганинг давлат корхоналари томонидан молиялаштирилаётган футбол клублари U-21 жамоасига эга бўлиши шарт этиб белгиланади. Про лигада иштирок этаётган хусусий клублар эса ихтиёрий равишда U-21 чемпионатига қўшилиш имкониятига эга бўлади. Мазкур ҳолат бизга U-18 чемпионати каби икки лига вакилларини умумий жамлаган алоҳида мусобақа ташкил этиш имкониятини яратади. Бу эса ўз навбатида ўзини кўрсатиш ниятида бўлган қатор ёш футболчиларга қўшимча ўринлар ташкил қилиш имконини беради.

Маълумки, U-21 чемпионатининг асосий таркиб жамоаларидан бир кун аввал ёки бир кун кейин майдонга тушиши, ўринбосарлар лигасига бўлган эътиборга ўз таъсирини кўрсатиб келмоқда. Яъни, барчанинг диққат эътибори барибир асосий таркиб жамоасида бўлади. Ҳатто бош мураббийлар ҳам U-21 чемпионатини кузатиш фонида ўз жамоасининг ўйинолди машғулотларида иштирок этаётган бўлади. U-21 чемпионатининг алоҳида ва умумий ташкил этилиши эса мазкур ёш тоифасидаги жамоаларга бўлган эътиборни тубдан ўзгартириш имконини беради.

ЎзПФЛ айни пайтда бу борада футбол клублари билан маслаҳатлашув олиб бориб, уларнинг фикрларини ўрганмоқда.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика