RU

Последние новости

13:37"Қўқон-1912" Тошкентда "Бунёдкор"га қарши беллашувда камбэк қайд этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:58"Чикаго Файр" Де Брюйне билан музокаралар олиб бормоқда  0 12:35Симеоненинг журналистнинг Баэна ҳақида гапириш илтимоси ҳақида: "Мени аҳмоқ деб ўйлаяпсиз. Жамоангизда ўйнамаётган одам ҳақида гапириш мумкин эмас"  0 12:04Андро Гиоргадзе: "Ҳатто дуранг ҳам биз учун яхши натижа эди, лекин ғалаба қозонишни уддаладик"  0 11:47Асадбек Раҳимжонов: "Гувоҳи бўлдингиз, ҳакамлар йўқ жойдан пенальти белгилашди"  5 11:30Аслиддин Тоштемиров: "Биз осонликча ютқазмаймиз. Ютқазадиган жамоа ҳам эмасмиз"  0 11:03Темурхўжа Абдухолиқов: "Мағлубиятга мен сабабчи бўлдим"  5 10:46Алишер Салимов: "Хоҳ ОКМК бўлсин, хоҳ "Насаф", ғалаба учун майдонга тушамиз"  4 10:31"Фаолиятим бошқача бўлиши мумкин эди". Илёс Зейтуллаев Италия А Сериясида мустаҳкам ўрнашиб қола олмаганининг сабабини айтди  7 10:15Арда Гюлернинг 50-учрашуви «Реал»га «қиммат»га тушди  3 09:40Виктор Гёкерешнинг навбатдаги жамоаси деярли маълум  9 09:06Аббосбек Файзуллаев: «Ҳали имкониятимиз бор»  4 08:35Sofascore. Шукуров энг катта баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  6 08:09Гвардиола «Сити»нинг муваффақиятсизликларига олиб келган хатосини айтди  15 07:38Суперлига. Бугун 3 та баҳс бўлиб ўтади  2

Ўзбекистон U-20’нинг ЖЧ-2013 чорак финалида Францияга қарши ўйнайди Новости

Ўзбекистон U-20’нинг ЖЧ-2013 чорак финалида Францияга қарши ўйнайди

2 июль куни Туркияда давом этаётган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати нимчорак финал учрашувлари старт олди.
Дастлабки кун ўтказилган ўйинлар натижасига кўра, мусобақа чорак финалида иштирок этувчи тўрт жамоа ва икки жуфтлик маълум бўлди.

Ўз тарихида илк бор гуруҳдан кейинги босқичга чиқиш вазифасини уддалаган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 2 июль куни бошқа бир тарихий натижани қайд этди – Греция ёшлар терма жамоасига қарши нимчорак финал ўйинида Аҳмаджон Мусаев шогирдлари 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, Ўзбекистон терма жамоалари тарихидаги энг яхши иккинчи натижани қайд этишди.

Шубҳасиз, Аҳмаджон Мусаев шогирдларида Ўзбекистон терма жамоаларининг жаҳон чемпионатлардаги иштироки тарихидаги энг яхши натижани қайд этиш учун имконият мавжуд. Бунинг учун Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 6 июль, шанба куни Ризе шаҳрида ўтказиладиган чорак финал ўйинида ўйинида ғалаба қозонишлари талаб этилади.

2 июль куни бўлиб ўтган нимчорак финал ўйинлари натижаларига кўра, Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг чорак финалдаги рақиби номи маълум бўлди. Мусобақа мезбони – Туркия ёшлар терма жамоасини ишонч билан йирик – 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратган Франция ёшлар терма жамоаси ярим финал йўлланмаси учун ўйинда Ўзбекистонга қарши саф тортади. Эътиборли томони, Франциянинг тўрт голи тўрт футболчи номига ёзилди.

Қолган икки нимчорак финал учрашувларига кўра, 6 июль куни Бурса шаҳридаги “Отатурк” стадионида ўтказиладиган чорак финал жуфтлиги иштирокчилари маълум бўлди. Унга кўра, Истанбулда Нигерия ёшларини мағлубиятга учратган Уругвай термаси “ўз уйида” Испанияни қабул қилади – мусобақа ғолиблигига энг асосий даъвогар ҳисобланган испанлар сешанба куни Мексика терма жамоаси устидан қийин, бироқ иродали ғалабага эришишди.

3 июль куни нимчорак финал учрашувлари доирасида қуйидаги учрашувлар бўлиб ўтади (ўйинлар Тошкент вақти билан кўрсатилган):

20:00. Португалия – Гана
20:00. Хорватия – Чили
23:00. Колумбия – Жанубий Корея
23:00. Ироқ - Парагвай

U-20 ЖЧ-2013
Нимчорак финал учрашувлари


2 июль, сешанба
Нигерия – Уругвай 1:2 (0:0)
Голлар:
Оларенважу Кайоде (69) – Николас Лопес (65, 84, пенальти)

Греция – Ўзбекистон 1:3 (1:1)
Голлар
: Константинос Стафилидис (33, пенальти) – Аббосбек Махсталиев (26), Игорь Сергеев (62, пенальти), Сардор Раҳмонов (83, пенальти)

Франция – Туркия 4:1 (2:0)
Голлар:
Жоффри Кондогбия (18), Жан-Кристоф Баэбек (34), Яя Саного (67), Жордан Верету (73) – Синан Бакис (77)

Испания – Мексика 2:1 (0:1)
Голлар:
Дерик (74), Йесе (90) – Артуро Гонсалес (2).

ЧОРАК ФИНАЛ ЖУФТЛИКЛАРИ


6 июль, шанба
20:00. Франция – Ўзбекистон
23:00. Уругвай – Испания

7 июль, якшанба
20:00. Ироқ/Парагвай – Колумбия/Жанубий Корея
23:00. Португалия/Гана – Хорватия/Чили
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика