RU

Последние новости

08:01ESPN нашри ХХI асрнинг энг яхши футболчилар рейтингини тузиб чиқди  4 07:21Тарих ёзишда давом этамиз! Бугун Ўзбекистон ОТЖ Олимпия ўйинларида дебют баҳсида майдонга тушади  14 00:47Чалобага АПЛнинг уч клуби қизиқиш билдирмоқда  1 00:30"Барселона" Мексика терма жамоаси мураббийлар штабига қўшилган Маркес учун 2 миллион евро олди  1 00:03"Милан" ҳимоячиси Бельгияга йўл олди  1 23:46"Реал Мадрид" бошқа ҳеч кимни сотиб олишни режалаштирмаяпти  3 23:29"Челси"ни 12 нафар футболчи тарк этиши мумкин - барча номлар маълум  3 23:12Туркия. Турғунбоевнинг ягона голи "Сивасспор"га ўртоқлик ўйинида ғалаба тақдим этди  3 22:55Ўртоқлик ўйини. "Арал" Суперлига жамоасини мағлуб этди  5 22:27Венесуэлада ВАР томонидан белгиланган офсайд чизиғи муҳокамаларга сабаб бўлди  15 22:00"Челси" Сарр билан шартномани бекор қилди. Футболчи эркин агент сифатида "Ланс"га йўл олади  2 21:43"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз — 9 ёшли Диёрбек Равшанов  0 21:21Шерзод Эсанов “Андижон” мухлислари билан хайрлашди  11 21:02Испания ОТЖ бош мураббийи: "Бор эътиборимизни Ўзбекистонга қарши ўйинга қаратганмиз"  22 20:49Париж-2024. Ўзбекистоннинг Испанияга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  24

Ўзбекистон U-20 чорак финалда ЖЧ-2013даги юришини тўхтатди Новости

Ўзбекистон U-20 чорак финалда ЖЧ-2013даги юришини тўхтатди

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ёшлар ўртасидаги 2013 йилги жаҳон чемпионатидаги иштирокини чорак финал босқичида якунлади.
Франция ёшлар терма жамоасига қарши учрашувда Аҳмаджон Мусаев шогирдлари йирик – 0:4 ҳисобида имкониятни бой беришди.

6 июль, шанба куни Ризе шаҳридаги «Йэни Шеҳир» стадионида ўтказилган ўйинда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси уч нафар асосий ўйинчисидан фойдалана олмади. Етакчи марказий ярим ҳимоячи Жамшид Искандеров, Уругвайга қарши гуруҳ босқичи ўйинида жароҳат олгани боис, Грецияга қарши нимчорак финал ўйинини ҳам ўтказиб юборганди. Айнан Грецияга қарши ўйинда сариқ ва қизил карточкалар билан жазоланган марказий ҳимоячилар – Сардор Раҳмонов ва Бобурбек Йўлдошев дисквалификация сабаб Францияга қарши ўйинда иштирок эта олишмади.

Асосий, қайсидир маънода, терма жамоа «умуртқа поғонаси»ни ташкил этувчи футболчиларнинг йўқлиги ўзини кўрсатди ва Францияга қарши ўйин тақдири биринчи бўлимдан кейиноқ деярли ҳал бўлиб улгурган эди. Ўйин бошидан тинимсиз ҳужумлар уюштирган ва Асилбек Омонов дарвозаси томон кўплаб зарбалар берган французлар 31-дақиқада Яя Саногонинг аниқ зарбаси эвазига ҳисобни очишди. Орадан тўрт дақиқа ўтиб, Тоҳиржон Шамшитдинов рақибини жарима майдончаси ичида қоидага ҳилоф тўхтатиб қолгани учун, сариқ карточка ва пенальти билан жазоланди. 11 метрлик жарима зарбасидан Франция ёшлар терма жамоаси сардори, Туриннинг «Ювентус» клуби ярим ҳимоячиси Пол Погба аниқ фойдаланди.

Биринчи бўлим якунланиши арафасида французлар ҳисобни йирик кўринишга келтиришди. Чап қанотдан ташкил этилган рақиб ҳужумини қайтариш чоғида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ярим ҳимоячиси Диёр Туропов ўз жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан ўйнади. Бу вазиятда, кўп жиҳатдан, тўп «Олмалиқ» вакилининг қўлини топганди. Белгиланган пенальтини Франция – Ўзбекистон ўйинининг энг яхши ўйинчиларидан бири бўлган Флориан Товен аниқ амалга оширди. Қайд этиш жоиз, бу пенальтида Асилбек Омонов зарба йўналишини топиб, ҳатто қўли билан қайтаришга ҳам эришганди, бироқ зарба жуда кучли чиққани сабаб, дарвоза тўридан жой олди.

3:0 ҳисобида олдинга чиқиб олган французлар иккинчи бўлимда яна бир гол уриб, нисбатан хотиржам тўп суришди. Ўйиндаги тўртинчи гол 64-дақиқада, бурчак зарбасидан сўнг Курт Зоуманинг бош билан йўллаган зарбасидан сўнг урилди. Ушбу голдан кўп ўтмай, Саногога нисбатан қоидабузарлик амалга оширган Тоҳиржон Шамшитдинов ўйиндаги иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни жамоадошларидан аввалроқ тарк этишга мажбур бўлди. Ўйин давомида ўзбекистонлик футболчилар ҳам бир қатор хавфли вазиятлар яратишди, бошқа вазиятларни юзага келтиришга ҳаракат қилишди, бироқ рақибнинг бўйдор ва жисмонан бақувват футболчилари Мусаев шогирдларига деярли имконият беришмади.

Франция ёшлар терма жамоасига қарши учрашувдаги йирик ҳисобли мағлубиятга қарамай, Аҳмаджон Мусаев қўл остидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси тарихий натижа қайд этди. Терма жамоа ўз тарихида илк бор айнан Туркиядаги мусобақаларда дастлабки ғалабани қўлга киритди, гуруҳдан кейинги босқичга чиқди ва чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

U-20 ЖЧ-2013
Чорак финал учрашуви
6 июль, шанба
ФРАНЦИЯ – ЎЗБЕКИСТОН 4:0 (3:0). 2057 томошабин.
Голлар:
Яя Саного (31), Пол Погба (35, пенальти), Флориан Товен (43, пенальти), Курт Зоума (64).
Огоҳлантиришлар: Максимилиан Фомин (14), Тоҳиржон Шамшитдинов (34), Сардор Собирхўжаев (51), Владимир Козак (65).
Четлатиш: Тоҳиржон Шамшитдинов (68, иккинчи огоҳлантириш).
ФРАНЦИЯ: Алфонс Ареола, Димитри Фолкьер, Курт Зоума, Самуэль Юмтити, Пол Погба, Жеффри Кондогбия (Аксел Нгандо, 62), Яя Саного, Жан-Кристоф Бэйхбек (Алекси Босетти, 69), Лукас Дигне (Пьер-Ив Полома, 78), Жордан Верету, Флориан Товен.
ЎЗБЕКИСТОН: Асилбек Омонов, Тоҳиржон Шамшитдинов, Максимилиан Фомин, Аббосбек Махсталиев, Владимир Козак, Диёржон Туропов (Жалолиддин Машарипов, 59), Абдул Азиз Юсупов (Забиҳилло Ўринбоев, 59), Азамат Абдуллаев, Игорь Сергеев, Сардор Собирхўжаев (Камронбек Кападзе, 65), Муҳсинжон Убайдуллаев.
Бош ҳакам: Сандро Рикки (Бразилия).
Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика