RU

Последние новости

11:55Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 16 сентябрдан йиғинга киришади  0 11:28"Ливерпуль", "Манчестер Сити" ва "Реал" "янги Ван Дейк" учун курашади  0 10:56Суперлига. 22-турда ишловчи ҳакамлар маълум  2 10:48Рубен Аморим: "Мен ўзимни ҳимоя қилмоқчи эмасман, сизларнинг саволингиз ҳар доим бир хил"  6 10:20Пролига. Бугун тур давом эттирилади  0 09:45Лука Модрич Италия чемпионатининг 64 йиллик рекордини янгилади  0 09:17"Манчестер Юнайтед" 1992/93 йилги мавсумдан бери АПЛдаги энг ёмон стартини амалга оширди  5 08:48Sofascore. Захирадан майдонга тушган Ўринбоев энг катта баҳолардан бирини олди  3 08:30Суперлига. "Бунёдкор" — "Хоразм" 1:0   0 08:21Саудия Арабистонида Криштиану Роналдуга "Олтин бутса" топширилди  9 07:50Sofascore. Кечаги учрашувни ажойиб ўтказган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 07:20Элит ОЧЛ. "Насаф" мусобақадаги юришини амалдаги чемпионга қарши баҳс билан бошлайди  20 01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  21 01:53А Серия. Модричнинг голи "Милан"га "Болонья" билан ўйинда ғалабани тақдим этди  3 00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  26

Ўзбекистон U-19 ёшлари назорат учрашувида «Локомотив»ни мағлуб этди Новости

Ўзбекистон U-19 ёшлари назорат учрашувида «Локомотив»ни мағлуб этди

1995 ва ундан кейинги йилларда туғлилган футболчилардан иборат Ўзбекистон (U-19) ёшлар терма жамоаси Тошкент шаҳридаги йиғини доирасида Тошкентнинг «Локомотив» клуби билан назорат ўйинини ўтказди ва 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.
Сергей Лушан бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси 23 май куни Тошкентда ўзининг навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини бошлади. Сергей Лушан шогирдлари 24 май куни йиғин давомидаги илк ўртоқлик-назорат учрашувида Тошкентнинг «Локомотив» клубига қарши майдонга тушди. Тошкент вилоятидаги «Дўстлик» стадионида бўлиб ўтган ўйин голларга бой бўлди ва унда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.



Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси таркибида Забиҳилло Ўринбоев, Отабек Шукуров, Элдор Шомуродов ҳамда Иззат Абдуллаевлар ўз ҳисобларига биттадан гол ёзиб қўйишди. Етакчи футболчилари миллий терма жамоа йиғинига жалб этилган ва учрашувда аралаш таркиби билан тўп сурган «Локомотив» сафида голларга Фарҳод Тожиев ва Вячеслав Шевченко (2 марта) муаллифлик қилишди.

Маълумот ўрнида, 30 май кунигача давом этадиган йиғин давомида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U-19) яна иккита назоаат учрашувида майдонга тушиши режалаштирилган.



Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси шу йилнинг октябрь ойида Мьянмада бўлиб ўтадиган ёшлар (U-19) ўртасидаги Осиё Чемпионати финал босқичида иштирок этади.

Назорат учрашуви. 24 май.
 Тошкент вил. «Дўстлик» стадиони.
 Ўзбекистон (U-19) - «Локомотив» Тошкент - 4:3
 Голлар:
З. Ўринбоев (пен), О. Шукуров (пен), И. Абдуллаев, Э.Шомуродов – Ф. Тожиев, В. Шевченко (2та)
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика