Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси Тошкентда машғулотларга киришди
02 июл 2014 11:19
Новости
Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси Тошкентда машғулотларга киришди
Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси 2 июль, чоршанба куни Тошкентда ўзининг навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини бошлади.
1995 ва ундан кейинги йилларда туғилган Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси Тошкентда тўрт кун давомида машғулот ўтказади ва 6 июль куни Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрига учиб кетади.
Аввал хабар берилганидек, Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-19 ёшлари 8 ва 11 июль кунлари Будапештда Венгрия U-19 ёшлар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашувини ўтказади. Иккала ўйин ҳам Будапештдаги «Глобал Спорт» мажмуасида бўлиб ўтади.
Маълумот учун, 21 июнь куни Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси мураббийлар штабида ўзгариш юз берган ва унга кўра Равшан Ҳайдаров Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланган эди.
Эслатиб ўтамиз, 1995 ва ундан кейинги йилларда туғилан Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси шу йилнинг октябрь ойида Мьянмада бўлиб ўтадиган Осиё Чемпионати финал босқичида иштирок этади.

Комментарии