RU

Последние новости

18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  2 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:55Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" (матнли трансляция)  11 17:51Суперлига. "Динамо" - "Хоразм" 0:0 (Матнли трансляция)  3 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  11 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  4 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  24 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  24 16:07Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди  2 15:40Манба: "Динамо" етакчиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши мумкин  12 15:16Ямаль энди аввалгидек ўйнолмайдими?  3 14:52Равшан Эрматов: "Илмий-таҳлилий ёндашув орқали ўсмир футболчиларнинг ривожланишини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш керак"  6 14:14Мактоминей АПЛга қайтиши мумкин, фақат МЮга эмас  2 13:45Винисиус "Эл Класико"даги иши учун узр сўради  14 13:17ПСЖ футболчиси оғир жароҳат олди  1

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси ЎФФ раҳбарияти билан учрашди Новости

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси ЎФФ раҳбарияти билан учрашди

Жасур Абдураимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионатига жўнаб кетиш олдидан Ўзбекистон Футбол Федерацияси раҳбарияти билан учрашди.

Бугун Ўзбекистон Футбол Федерацияси анжуманлар залида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳамда ЎФФ раҳбарияти иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда, Баҳрайнда старт оладиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига жўнаб кетаётган терма жамоа мураббийлари ва футболчилари сўз олиб, терма жамоа турнирга тайёр эканини таъкидлашди.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Жасур Абдураимов терма жамоа Осиё чемпионатига яхши тайёргарланганини ва турнирда жамоа яхши натижа кўрсатишидан умидвор эканини айтди: “Сўнгги вақтда биз терма жамоани етарли даражада шакллантира олдик. Кўплаб йиғинлар ва турнирларда иштирок этдик ва бу вақт оралиғида керакли тажриба тўпладик. Бизнинг сафимиздаги кўплаб футболчилар Олий Лигада ўринбосарлар сафида тўп сураётган эдилар. Бугунга келиб, уларнинг кўпи асосий таркибда ҳам майдонга тушмоқдалар. Биз йиғинларда янги ғоя ва тактикаларни синаб кўрдик. Осиё чемпионатига яхши ният ва мақсад билан йўл олмоқдамиз. Агар футболчилар ўзларига юклатилган вазифани тўлиқ бажара олсалар ва ўз ўйинларини кўрсата олсалар, биз турнирда албатта, яхши натижага эриша оламиз”, - дейди Жасур Абдураимов.

Йиғилишда шунингдек, бир қатор футболчилар сўзга чиқиб, уларга билдирилаётган ишончни оқлашга астойдил ҳаракат қилишларини айтиб ўтишди. Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси сардори Ислом Қобилов футболчилар турнирга ҳам псиҳологик, ҳам тактик жиҳатдан тайёр эканини таъкидлади: “Турнирга яхши тайёргарлик кўрдик. Биз катта ва аҳил оиламиз. Мураббийлар кўрсатамаларини бажара олишимиз керак ва шундагина яхши натижага эриша оламиз. Псиҳологик ва тактик жиҳатдан турнирга тайёрмиз”, - деди терма жамоа сардори.

Йиғилишда, ЎФФ Биринчи вице-президенти Сардор Раҳматуллаев сўзга чиқиб, Ўзбекистон ёшлар терма жамоасини бутун Ўзбекистон аҳли, мухлислар қўллаётганини ва улар яхши натижалар билан юртимизга қайтиб келишини тилади. Шунингдек, йиғилишда Ўзбекистон Профессионал Лигаси Бош Директори Фарход Магаметов, ЎФФ Терма жамоалар маркази Директори Асқар Толибжонов ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.


Рейтинг: +6   

Похожие новости

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика