RU

Последние новости

20:15Расман: Жаҳонгир Абдусаломов "Динамо" футболчисига айланди  2 19:49Сауль "Атлетико" билан шартномани бекор қилиб, турк клубига ўтади  0 19:34МЮ Жексоннинг агенти билан музокара ўтказди  1 18:50Петар Шегрт: “Лёв билан бўлган суҳбатимиз ОАВда тарқалиб кетишини истамайман. ЎФАдан бўлган таклиф ҳақида сўрамайман. Тожикистондан кетганимга сабаб…”  6 18:26Диалло "МЮ" ҳақида: "АПЛда кучли бешликка кирсак, мавсумни омадли деб ҳисобласа бўлади"  1 17:49Расман: Улуғбек Ҳошимов – "Динамо" футболчиси  4 17:11Лапортнинг Европага қайтиш эҳтимоли юқори  0 16:42Лофтус-Чик: "Бизга Модричнинг тажрибаси керак"  0 16:18АПЛнинг икки клуби Коло-Муани билан шартнома имзоламоқчи  0 15:51"Реал" Винисиус билан шартнома бўйича музокараларни қайта бошламоқчи  1 15:24"Атлетико" "Челси"нинг португалиялик футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 14:57"Бавария" Диаснинг трансфери амалга ошмаган тақдирда, бошқа ўйинчиини кўзлаб қўйди  0 14:28"Реал" Рейньер билан шартномани бекор қилиши мумкин  0 14:01Бернардески АҚШдан Италияга қайтди  0 13:33Ўзбекистон U-18 Тошкентда йиғин ўтказади. Таркиб маълум  6

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси ОЧ саралашида иштирок этиш учун Тожикистонга жўнаб кетди Новости

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси ОЧ саралашида иштирок этиш учун Тожикистонга жўнаб кетди

Шу йилнинг 31 октябрь – 8 ноябрь кунлари Тожикистоннинг Ҳисор шаҳрида U-19 Осиё чемпионатига саралаш босқичи “B” гуруҳи ўйинлари бўлиб ўтади.

Александр Мочинов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлар термаси жамоаси ОЧ саралаш босқичида иштирок этиш учун бугун, 31 октябрь куни эрталаб Тожикистонга учиб кетди.

Мазкур гуруҳда Ўзбекистон U-19 термаси Осиё чемпионати йўлланмаси учун мезбон Тожикистон, Бангладеш, Шри-Ланка ва Мальдив оролларига қарши баҳс юритади.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионати саралаш босқичига тайёргарлик доирасида БАА, Сербия, Грузия, Беларус, Арманистон, Қатар мамлакатларида, шунингдек, Тошкент шаҳрида ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказди.

Йиғин доирасида бир қатор ўртоқлик ўйинлари ташкил этилди. Қуйида мазкур ўртоқлик учрашувлари натижалари билан танишинг:


08.03.2017  БАА U-19  – Ўзбекистон U-19 – 0:2
10.03.2017  БАА U-19  – Ўзбекистон U-19 – 2:1

18.04.2017  Сербия U-19 – Ўзбекистон U-19 – 2:0
20.04.2017  Сербия U-19 – Ўзбекистон U-19 – 2:2

02.05.2017  Грузия U-19 – Ўзбекистон U-19 – 4:2
02.05.2017  Грузия U-19 – Ўзбекистон U-19 – 1:4

17.06.2017  Беларус U-19 – Ўзбекистон U-19 – 3:1
19.06.2017  Беларус U-19 – Ўзбекистон U-19 – 0:4

07.08.2017  Арманистон U-19 – Ўзбекистон U-19 – 0:1
09.08.2017  Арманистон U-19 – Ўзбекистон U-19 – 4:1

20.10.2017  Қатар U-19 – Ўзбекистон U-19 – 2:4

23.10.2017  Ўзбекистон U-19 – БАА U-19 – 1:0
25.10.2017  Ўзбекистон U-19 – БАА U-19 – 4:1

Йил давомида ўтказилган ўқув-машғулотлар ва кўриклардан кейин Александр Мочинов Осиё чемпионати саралашига 22 нафар футболчини жалб қилди.

Дарвозабонлар: Умиджон Эргашев (“Насаф”), Жавоҳир Қиличев (“Бунёдкор”), Обиджон Толипов (“Бунёдкор”);

Ҳимоячилар: Иброҳим Йўлдошев (“Пахтакор”), Абубакир Мўйдинов (“Бунёдкор”), Нодир Куйбаков (“Сўғдиёна”), Жасур Раҳимов (“Пахтакор”), Жасурбек Эшмаматов (“Пахтакор”), Дилшод Саидов (“Насаф”);

Ярим ҳимоячилар: Асадбек Собиржонов (“Пахтакор”), Расул Йўлдошев (“Бунёдкор”), Акмал Мозговой (“Насаф”), Бобуржон Асқаров (“Пахтакор”), Аббос Жумақулов (“Цементчи”), Алишер Салимов (“НБУ-Осиё”), Шоҳрухбек Абдураҳмонов (“НБУ–Осиё”), Ҳасан Йўлдошев (“Бунёдкор”), Афзал Холмуҳаммедов (“Бунёдкор”), Сухроб Иззатов (“Бунёдкор”);

Ҳужумчилар: Санжар Зокиров (“Цементчи), Ислом Кенжабоев (“Насаф”), Жаҳонгир Абдусаломов (“Бунёдкор”).  

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Александр Мочинов Тожикистон сафари олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Йил давомида сифатили ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказиб, бир қатор ўртоқлик ўйинларида майдонга тушдик”, – деди Александр Мочинов ЎФФ матбуот хизматига. Тайёргарлик жараёни яхши ўтди. “Футболчиларни синовдан ўтказдик ва терма жамоага муносибларини саралаб олдик. Саралаш босқичидаги ҳар бир ўйинга жиддий муносабатда бўлиб, ғалаба қозонишни ва Ўзбекистонга Осиё чемпионати йўлланмаси билан қайтишни мақсад қилганмиз”



Александр Мочинов шогирдлари мусобақадаги илк учрашувини 2 ноябрь куни Шри-Ланкага қарши ўйин билан бошлайди. Қуйида мусобақа тақвими билан танишиш мумкин.

U-19 ОЧ саралаши
Ҳисор, Тожикистон
31 октябрь – 8 ноябрь

31 октябрь, сешанба

14:00  Мальдив ороллари – Шри-Ланка
17:00  Бангладеш – Тожикистон

2 ноябрь, пайшанба

12:00  Шри-Ланка – Ўзбекистон
15:00  Мальдив ороллари – Бангладеш

4 ноябрь, шанба

12:00  Ўзбекистон – Мальдив ороллари
15:00  Тожикистон – Шри-Ланка

6 ноябрь, душанба

14:00  Бангладеш – Ўзбекистон
17:00  Тожикистон – Мальдив ороллари

8 ноябрь, чоршанба

14:00  Шри-Ланка – Бангладеш
17:00  Ўзбекистон – Тожикистон

Изоҳ: Учрашув соатлари Тошкент вақти билан кўрсатилган.

Маълумот учун, U-19 Осиё чемпионатига мезбон Индонезиядан ташқари саралашнинг гуруҳ босқичида биринчи ўринни эгаллаган 10 жамоа ҳамда иккинчи ўринни эгаллаган энг яхши 5 жамоа йўл олади. U-19 ОЧ финал босқичи 2018 йилнинг 18 октябрь – 4 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика