RU

Последние новости

20:10Россия кубоги. "Рубин" — "Акрон". Эсанов дебют қилади, Ашурматов ҳам асосийда  0 20:00Расмий хабар: "Насаф" Жанубий Судан терма жамоаси аъзоси билан шартнома тузди  4 19:55Париж-2024. Доминикан Республикаси - Ўзбекистон учрашувида ғолиб номи аниқланмади  129 19:44"Ювентус" янги мавсум сафар либосини намойиш этди  0 19:31"Зенит" ярим ҳимоячисини сотиб юбормоқчи  0 19:07Почеттино "Ньюкасл" бош мураббийига айланиши мумкин  1 18:38Миранчук "Аталанта"дан "Атланта Юнайтед"га ўтди  0 18:10"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 11 ёшли Абдуллоҳ Абдураимов  0 17:4438 ёшли Хонда Бутан клуби билан 1 та ўйинга шартнома имзолади  1 17:20Суперлигада трансфер ойнасининг сўнгги кунида вазият қандай?  26 17:07Стив Брюс Ямайка терма жамоасида иш бошлаши мумкин  1 16:50Париж-2024. Ўзбекистон - Доминикан Республикаси: Асосий таркибимиз маълум  41 16:17Ҳусниддин Алиқулов ва Остон Ўрунов бугунги ўйинни ўтказиб юборади  27 15:54Фабрицио Романо: "Атлетико" Конор Галлахер трансферига яқин  2 15:23"Челси" Лукакуни Осимхенга алишмоқчи  2

Ўзбекистон U-19 - Таиланд U-19 2-1 Биз жаҳон чемпионатидамиз! Новости

Ўзбекистон U-19 - Таиланд U-19 2-1 Биз жаҳон чемпионатидамиз!

Ўзбекистон ҳамда Таиланд ёшлар терма жамоалари ўртасидаги учрашувнинг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб бориш мумкин бўлди!
 
                             МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                        
ЯНГИЛАШ


Ўзбекистон U-19 - Таиланд U-19 - 2:1
Бош ҳакам: Абдулраҳмон Абду (Қатар)

Голлар:
Забиҳилло Ўринбоев 5, 20 - Ситтичок 47

Ўзбекистон U-19:
12.Дилшод Ҳамроев, 3.Иброҳим Абдуллаев, 6.Акрамжон Комилов, 7.Жамшид Болтабоев, 8.Жавоҳир Соҳибов, 9.Элдор Шомуродов, 10.Отабек Шукуров, 11.Аслиддин Абдиев, 19.Забиҳилло Ўринбоев, 20.Достонбек Турсунов, 23.Хуршид Ғиёсов
Захира: 1.Сарвар Каримов, 21.Ботирали Эргашев, 2.Рустам Ашурматов, 4.Миржамол Қосимов, 5.Одил Ҳамробеков, 13.Илҳом Абдуғаниев, 14.Фирдавс Абдусалимов, 15.Бобир Давлатов, 16.Сардор Азимов. 17.Достонбек Ҳамдамов, 18.Равшан Хурсанов, 22.Жавоҳир Сидиқов.

Таиланд U-19: 18.Раттанаи, 2.Ченроп, 3.Ситтичок, 4.Чаоват, 6.Аттихавит, 7.Ноппхон, 10.Прасид, 15.Сантипхарп, 16.Синнапхат, 17.Супорн, 20.Воравут.
Захира: 1.Анусит, 22.Пеерапонг, 5.Сансерн, 8.Патипан, 9.Пхитиват, 12.Киаттисак, 13.Кллачат, 14.Нетипонг, 19.Суправее, 21.Пияпонг, 23.Женпхоп.




Барча барчани муборакбод этамиз!

90+6. Ўйин якунланди! Биз Жаҳон чемпионатидамиз! Ажойиб!!!


90+5. Отабек Шукуровнинг зарбаси ноаниқ бўлди.

90+4. Жамшид Болтабоевга майдон марказида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Яна озгина қолди. Туриб бериш зарур!!!

90+3. Рақиб футболчиси Синнапхатга қизил карточка!

90+2. Йигитларимиз ҳозирча рақибга ҳужум қилишга имкон бермаяптилар! Яхши!

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди. Жуда кўп!

88. Ўзгариш. Забиҳилло Ўринбоев ўрнига Миржамол Қосимов майдонга тушди.


87. Шомуродоооооов. Чиройли тарзда ҳимоячидан ўтиб кетди! Афсус, яна бурчак тўпи!

85. Зарбааааааа! Отабек Шукуроооов! Эхххххххх..... Дарвозабон ажойиб ҳаракат қилди. Бурчак тўпи! Лекин самарасиз...

83. Бўшашмаслик зарур! Энг яхши ҳимоя эса албатта ҳужум!

81. Рақибларимиз ҳавфли тўп оширишни амалга оширишди. Ҳайриятки, ҳимоячимиз ўз ўрнида!

79. Ўйин темпи бир оз пасайди...

75. Таиландликлар ҳужум уюштиришмоқда. Кўз тегмасин, бу ҳужумлар самарасиз бўлмоқда.

72. Рақибларимиз таркибида ўзгариш. Чаоватнинг ўрнига Нетипонг майдонга тушди.

71. Демак, давом этамиз. Бўшашмаслик зарур!

69. Зарбаааааа.... Йўўўўўққ..... Сал қолишига сал қолди... Гол уришимиз керак эди!!!! Жамшид Болтабоевнинг зарбаси бир оз кучсиз чиқди... Таиландлик ҳимоячи дарвозага кириб кетаётган тўпни тепиб юборди.

68. Иброҳим Абдуллаев жарима майдончамиз ичида совуққонлик билан ҳаракат қилди. Рақиб эса унга қўполлик ишлатди.

66. Терма жамоамиз футболчилари ҳужум уюштирмоқдалар. Лекин, ўша ҳужумларни самарали якунлаш зарур...

64. Рақиб футболчиларининг ўзлари тўпни йигитларимизга олиб келиб беришмоқда. Шошилишмоқда!

62. Ўзгариш. Аслиддин Абдиевнинг ўрнига Достонбек Ҳамдамов майдонга тушди.

60. Ажойиб вазият. Лекин, Болтабоев ўйиндан ташқари ҳолатда.

58. Аслиддин Абдиееев... Қулай вазиятдан фойдалана олмади.

56. Таиландликлар сафида ўзгариш. Прасид ўрнига Женпхоп майдонга тушди.

54. Вакилларимиз ҳужумда. Ўнг қанотдан жарима тўпи тепамиз! Бироқ самарасиз...

52. Абдиевнинг зарбаси ноаниқ.

51. Отабек Шукуров фаол ҳаракат қилди. Бурчак тўпи ишлаб олдик.

50. Эҳтиёт бўлиш зарур. Рақиблар яна ҳужумга ўтмоқдалар.

48. Ҳимоячи ва дарвозабонимизнинг хатосидан унумли фойдаланган Ситтичок ҳисобни қисқартирди...


47. Гол. Таиланд гол урди...

45. Иккинчи бўлим бошланди! Таймни таиландликлар бошлаб беришди!

Иккинчи бўлим бошланмоқда!

Ҳа айтганча, вакилларимизни, аниқроғи ушбу ўйин ғолибини ярим финалда Шимолий Корея терма жамоаси футболчилари кутиб турибдилар.

Агар ярим финалга йўл олсак келаси йили Янги Зеландияда бўлиб ўтадиган ЖЧда иштирок этишимиздан кўпчиликнинг хабари бор!

Танаффус!


45+3. Биринчи бўлим якунланди! Ҳисоб ҳозирча 2:0. Юртдошларимиз фойдасига! Олға йигитлар!

45+2. Кучли зарбааа... Дарвозабонимиз томонидан ажойиб сейв! Бурчак тўпи...

45+1. Жарима майдонимиз олдида Акром Комилов рақибига нисбатан қўполлик ишлатди. Таиландлик футболчи эса типирчилаб ётибди. Акромга огоҳлантириш...

45. Биринчи бўлимдаги тўхталишлар учун 3 дақиқа қўшиб берилди.

44. Иброҳим Абдуллаев рақиб жарима майдони ичида пайдо бўлди ва боши билан зарба берди. Бииииир оз ноаниқ. Шу руҳда давом этиш зарур!

43. Дарвозамиз олдида бошқа бир футболчимиз Достонбек Турсуновга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

42. Яна ҳавфли вазият. Яна ҳимоячиларимиз бехато ҳаракат қилдилар.

41. Футболчимиз тўпни қўли билан ўйнади. Сўнгра қўполлик ишлатди ва унинг ўзига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

40. Ўйин давом этади. Ҳозирча барчаси жойида!

38. Дарвозабонимизга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Бир оз танаффус...

36. Таиландликлар кетма-кет иккита бурчак тўпини амалга оширдилар. Шомуродов ҳимоячиларга ёрдамга келиб ҳужумни бартараф этди.

34. Рақибларимиз ўзларининг тезкор ҳаракатлари билан ҳужум уюштиришга ҳаракат қилмоқдалар. Вакилларимиз эса ўз ўринларида!

32. Узоқдан берилган зарба. Жамшид Болтабоев. Лекин ноаниқ...

30. Таиландликлар қўпол ўйин намойиш қилмоқдалар.

29. Рақиблар Шомуродовга нисбатан ўйин қоидасини бузишди. Ўйин давом этади.

27. Кўз тегмасин, ҳозирча барчаси жойида! Туф, туф, туф)

25. Ҳавфли зарбааааааа! Дарвоза тўсини!!! Забиҳилло Ўринбоееееев....

23. Рақиблар қарши ҳужум уюштирдилар. Ҳимоячиларимиз аниқ ҳаракат қилмоқдалар!

21. Элдор Шомуродовнинг чам қанотдан оширган тўпини Ўринбоев боши билан дарвозага жойлаб қўйди! Молодец!

20. ГООООООООООООООЛЛЛ!!!!!
Яна Забиҳилло!

19. Абдиевнинг зарбаси ҳам ҳавфли кўриниш олди. Бир оз ноаниқ...

17. Рақиблар жарима тўпи тепишди. Яхшиямки тўп "жонли девор"га тегиб қайтди.

16. 3-рақамдаги Иброҳим Абдуллаев огоҳлантирилди.

13. Ноппхон узоқдан дарвозамизга зарба берди. Ҳамроев ўз ўрнида!

12.Рақибларимиз ҳисобни тенглаштириш учун астойдил ҳаракат қилмоқдалар. Эҳтиёт бўлиш зарур!

10. Таиландликларнинг ҳужуми. Дарвозабонимиз чаққонлик қилиб тўпни эгаллаб олди.

8. Рақиблар ҳужумга ўтишга ҳаракат қилмоқдалар. Лекин, вакилларимиз бунга имкон беришаётгани йўқ!

6. Чап қанотдан фаол тарзда ҳаракат қилган футболчимиз тўпни Забиҳиллога етказиб берди. "Бунёдкор" футболчиси эса тўпни дарвозага жойлаб қўйди!


5. ГОООООООООООООЛ!!!! Забиҳилло Ўринбоев!

4. Ўйин кескин бошланди! Дам вакилларимиз, дам рақиблар ҳужум уюштирмоқдалар.

2. Вакилларимиз майдон марказида рақибларига нисбатан ўйин қоидасини буздилар.

1. Ўйинни вакилларимиз бошлаб беришди. Илк ҳужум вакилларимиз томионидан амалга оширилди. Элдор Шомуродовнинг зарбасини дарвозабон бартараф этди!

-Демак, бошладик!

- Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари!

- Учрашув соат 17:30да бошланади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика