RU

Последние новости

18:14"Барселона" Уильямснинг трансфери барбод бўлгач, эътиборини "Ливерпуль" футболчисига қаратди  0 17:48"Арсенал" футболчиси билан шартномани муддатидан олдин бекор қилди  0 17:20"Бавария" собиқ ҳужумчиси Остон Ўрунов ўйнаётган жамоага бош мураббий бўлди  0 16:53"Ливерпуль" устози Слот Жота билан охирги суҳбати нима ҳақида бўлганини айтиб берди  0 16:27Расман: "Сўғдиёна" албаниялик ҳужумчи трансферини эълон қилди  12 16:10Дарвин Нуньес: "Табассумингни унутмайман"  1 15:44"Манчестер Сити" португалиялик дарвозабоннинг товон пулини тўлашга тайёр  0 15:17Рафаэль Надаль: "Жотанинг оиласига ҳамдардман"  2 14:56"Қизилқум" Ғузорда "Шўртан"дан устун келган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:38Уильямс трансферига нуқта қўйилди – футболчи "Атлетик"да қолади  12 14:09Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга мағлуб бўлди  12 13:55"Арсенал" Жотанинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди  2 13:31Буюк Британия бош вазири Диогу Жотанинг ўлими ҳақида фикр билдирди  1 13:04Озарбайжон президенти: "Ўзбекистон термасининг ЖЧга чиққани тасодиф эмас"  4 12:37"Футбол олами". "Динамо" яна ўз уйида ютқазди, "Навбаҳор" ва "Пахтакор" Кубокда чорак финалга чиқди  0

Ўзбекистон U-19 Бангладешдаги илк машғулотларини ўтказди Новости

Ўзбекистон U-19 Бангладешдаги илк машғулотларини ўтказди

Жасур Абдураимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси бугун U-19 ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралашига мезбонлик қиладиган Бангладеш пойтахти Дака шаҳрига етиб келди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-19 терма жамоаси саралашнинг “A” гуруҳида мезбон Бангладеш, Бутан ҳамда Шри-Ланка терма жамоаларига қарши майдонга тушади. Ўзбекистон U-19 терма жамоасининг Осиё чемпионати саралашида иштирок этадиган таркиби ҳақида аввалроқ хабар берган эдик.

Бугун куннинг иккинчи ярмида Дакага етиб келган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ўзининг илк машғулотларини ўтказишга улгурди. Жасур Абдураимов шогирдлари бугун асосан чигалёзди ва енгил машқларни бажаришди.

Маълумот учун, Ўзбекистон U-19 терма жамоаси саралашнинг илк турида 2 октябрь куни Бутан U-19 ёшларига қарши майдонга тушади. Жасур Абдураимов жамоаси 2-турда Шри-Ланка ёшларига қарши ўйнаса, сўнгги турда мезбон – Бангладеш U-19 терма жамоасига қарши ўйнайди.

Таъкидлаш жоиз, саралаш гуруҳи ғолиби тўғридан-тўғри келаси йили Баҳрайнда бўлиб ўтадиган U-19 ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати финал босқичига йўлланма олади. Шунингдек, саралашнинг 10та гуруҳи ғолиблари ҳамда энг яхши кўрсаткичга эга 5та иккинчи ўрин соҳиблари Осиё чемпионати финал босқичига йўлланмани қўлга киритадилар.

Ўзбекистон U-19 терма жамоасининг саралаш босқичидаги ўйинлари тақвими:

2 октябрь.

Ўзбекистон U-19 – Бутан U-19 (Тошкент вақти билан соат 14:00)

4 октябрь.

Шри-Ланка U-19 – Ўзбекистон U-19 (Тошкент вақти билан соат 14:00)

6 октябрь.

Ўзбекистон U-19 – Бангладеш U-19. (Тошкент вақти билан соат 17:00)

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика