RU

Последние новости

14:48Эшитдик-да! Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA мусобақаси учун таркибини Кападзенинг ўзи йиғади  0 14:28Breaking! Асилбек Жумаевга Европадан қизиқиш бор  4 14:07"Манчестер Сити" етакчиларидан бирига янги шартнома таклиф қилади  0 13:38Неймар футбол тарихидаги энг яхши ярим ҳимоячи кимлигини айтди  2 13:09"Ньюкасл" бош мураббийи Исак билан боғлиқ ҳолатга изоҳ берди  0 12:41"Милан" Яшари трансферини ҳал қилди  0 12:13"Нефтчи" футболчисини четлатиш, "Сурхон" дарвозасига эса пенальти белгилаш керак эди – 16-турдаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  3 11:45ЦСКА Файзуллаев учун тўлиқ тўловни кутмоқда  2 11:14Россия ЖЧ иштирокчиси Иордания терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади  9 10:40Саудия жамоалари МЮ тарбияланчисига 80 миллион евро тўлашга тайёр  2 10:03"Интер" тўпурар ҳужумчи билан шартнома имзолашга яқин  0 09:30Луис Диаснинг "Бавария"га ўтганидан сўнг ойлиги 4 бараварга ошди  6 08:57"Манчестер Сити" асосий ҳимоячиси билан шартномани узайтиради  1 08:35Европанинг машҳур клуби Неймар билан шартнома имзоламоқчи  3 08:03Аутсайдерлар баҳсида "Сантос" ғалаба қозонди. Неймардан дубль  1

Ўзбекистон U-19 - БАА U-19 учрашувлари “Бунёдкор” стадионида ўтказилади, чипта нархи 10000 сўм Новости

Ўзбекистон U-19 - БАА U-19 учрашувлари “Бунёдкор” стадионида ўтказилади, чипта нархи 10000 сўм

Аввал хабар берилганидек, Александр Мочинов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-19 терма жамоаси Осиё чемпионати саралаш босқичига тайёргарлик кўриш доирасида 21–31 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказмоқда.

Йиғин доирасида Ўзбекистон ёшлар термаси 23 ва 25 октябрь кунлари БАА U-19 термасига қарши иккита ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.  Эртага бўлиб ўтадиган ўйин “Бунёдкор” стадионида соат 16:00 да бошланади.

Мазкур учрашувни бевосита стадиондан томоша қилишни истаган мухлислар чипталарни “Бунёдкор” стадиони кассаларидан харид қилишлари мумкин. Чипталар нархи оддий секторлар учун 10 000 сўм, CIP секторлари учун 25 000 сўм қилиб белгиланган. ОАВ вакиллари ЎзПФЛ аккредитацияси билан ўртоқлик ўйинига киритилади.  
25 октябрь куни 16:00 да бошланадиган беллашувга мухлислар бепул киришлари мумкин бўлади. Ушбу ўйинни стадиондан ёритмоқчи бўлган ОАВ вакиллари худди дастлабки учрашув сингари ЎзПФЛ аккредитацияси билан киришади.  

Маълумот учун, шу йилнинг 30 октябрь – 8 ноябрь кунлари U-19 Осиё чемпионатига саралаш босқичи ўйинлари ўтказилади. “B” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ОЧ йўлланмаси учун мезбон Тожикистон, Шри-Ланка, Бангладеш ва Мальдив ороллари билан куч синашади. БАА U-19 термаси эса “А” гуруҳидан жой олган бўлиб, ОЧ чиптаси йўлида мезбон Қирғизистон, Баҳрайн, Уммон ва Непалга қарши баҳс юритади.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика