RU

Последние новости

08:55Рустам Ашурматов жума куни майдонга тушиши мумкин, Машарипов эса  0 08:27Остон Ўрунов яна жароҳат олди   4 08:03Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади  13 07:36МЛС. Мессининг дубли "Интер Майами"га йирик ғалабани тақдим этди  17 02:30Ла Лига. ​"Атлетико" "Райо Вальекано"га қарши ўйинда камбэк амалга ошириб, ғалаба қозонди. Альваресдан феноменал ўйин  1 02:14Европа лигаси. "Рома" ғалабага эришди, "Бетис" ва "Ноттингем" муроса кўчасини танлашди, "Фенербаҳче" эса ютқазди  0 01:55Англия лига кубоги. "Манчестер Сити", "Арсенал", "Тоттенхэм ва "Ньюкасл" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  2 00:54"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси рўйхатига киритади. УЕФА қоидаларга ўзгартириш киритган  1 00:35Руни: "Одамлар Месси кучлироқ деганим учун мени Роналдуни ёмон кўради деб ўйлашади"  4 00:03УЕФА Исроилни четлатмайди. Бу масала кун тартибидан олиб ташланди  16 23:35ФИФА Жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини оширмайдиган бўлди  2 22:49Айбек Нурбаев: "Олимпик MobiUz"ни яхши ўрганган эдик"  3 22:22Янги мавсумдаги илк "Эл Класико"нинг бошланиш вақти ва санаси аниқ!  3 22:06Футзал. Ўзбекистон мағлуб бўлди, лекин Осиё чемпионатига чиқди  9 21:45Алонсо ва Флик – Ла Лигада сентябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга номзод  5

Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоасининг ОЧда иштирок этадиган таркиби маълум бўлди Новости

Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоасининг ОЧда иштирок этадиган таркиби маълум бўлди

Шу йилнинг 12–22 октябрь кунлари Хитойнинг Нанкин шаҳрида 19 ёшгача бўлган аёл футболчилар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Унда жами 8 терма жамоа 2 гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этади.

“А” гуруҳидан Хитой, Шимолий Корея, Таиланд ва Ўзбекистон жой эгаллаган бўлса, “B” гуруҳида Япония, Жанубий Корея, Австралия ва Вьетнам ўзаро баҳс олиб боради.

Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси бош мураббий Баҳром Норсафаров Осиё чемпионатига 22 футболчини жалб қилди.

Дарвозабонлар: Мафтуна Жонимқулова (“Севинч”), Сарвиноз Эргашева (“Шўртан”), Наргиза Маҳмудова (“Машъал”);

Ҳимоячилар: Зарина Бобоева (“Локомотив”), Гулхаё Маннабоева (“Севинч”), Лайло Шодиева (“Олмалиқ”), Мафтуна Шойимова (“Севинч”), Нозима Камолтоева (“Металлург”), Шаҳноза Шокирова (“Севинч”), Солиҳа Ҳусниддинова (“Бунёдкор”);

Ярим ҳимоячилар: Дарина Федосенко (“Бунёдкор”), Гулзода Амирова (“Севинч”), Комила Зарипова (“Олмалиқ”), Феруза Бобохўжаева (“Севинч”), Малика Бурхонова (“Севинч”), Умида Зоирова (“Бунёдкор”), Севара Нормуродова (“Севинч”), Мафтуна Панжиева (“Севинч”);

Ҳужумчилар: Шаҳноза Қурбонова (“Севинч”), Дилдора Эргашева (“Шўртан”), Шоира Қўлтўраева (“Севинч”), Диёра Ҳабибуллаева (“Металлург”).

Осиё чемпионатига йўл олишдан аввал Ўзбекистон U-19 аёллар термаси 6–11 октябрь кунлари Тошкентда ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказади. Шундан кейин жамоа Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳридан Хитойнинг Нанкин шаҳрига учади.

Қуйида 19 ёшгача аёллар ўртасидаги Осиё чемпионати “А” гуруҳи тақвими билан танишинг:

15 октябрь, якшанба


12:00  Хитой – ЎЗБЕКИСТОН
16:00  Шимолий Корея – Таиланд

18 октябрь, чоршанба

12:00  Таиланд – Хитой
16:00  ЎЗБЕКИСТОН – Шимолий Корея

21 октябрь, шанба

12:00  Хитой – Шимолий Корея
16:00  Таиланд – ЎЗБЕКИСТОН

Изоҳ: Учрашув соатлари Тошкент вақти билан кўрсатилган

Маълумот учун, гуруҳ босқичида 1–2 ўринларни эгаллаган терма жамоалар ярим финалга чиқади. Осиё чемпионати якунида 1–3 ўринларни эгаллаган терма жамоалар эса 2018 йили Францияда бўлиб ўтадиган 20 ёшгача бўлган аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатига йўлланма олади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика