RU

Последние новости

21:20Бахтиёр Намозов ва Найим Қосимов соҳил футболи бўйича Осиё кубогига тайинлов олди  0 20:47"Челси"га "Милан" етакчиси керак  0 20:15Аморим: "Янги стадионни ўйлаётганим йўқ"  1 19:55"Олимпик" назорат учрашувида "Истиқлол"га 5 та гол урди  0 19:36Азизбек Турғунбоев жароҳати ҳақида гапирди  3 19:20Қирғиз Республикаси терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши учрашув учун жалб этилган футболчилари рўйхати маълум  2 19:03"Локомотив" назорат ўйинида "Олимпик-MobiUz"дан устун келди  0 18:28Азизбек Турғунбоев нима учун терма жамоадан чақирув олмади?  11 18:006 та жамоа иштирокидаги Про лиганинг 1-тур учрашувлари санаси маълум  5 17:40"Ал Ҳилол" устози: "Биз Ўзбекистондан вазиятни ўзгартира олишимизга тўлиқ ишонган ҳолда ортга қайтгандик"  9 17:34"Пахтакор" "Kingdom Arena"да "Ал Ҳилол"дан енгилиб, Элит ОЧЛдаги юришини тўхтатган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  3 17:13Ўзбекистон терма жамоаси йиғинига чақирилган футболчилар рўйхати эълон қилинди  89 17:00"Пахтакор" дунёнинг энг яхши клублари рейтингида ТОП-500 га кирди  6 16:25"Арсенал" "Бавария" юлдузини нишонга олди  1 16:00Нега Лутфуллин 3 та ўйинга тайинланди? Маъмур Саидқосимов жавоб берди  1

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси беш кунлик йиғин бошлади Новости

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси беш кунлик йиғин бошлади

Отабек Ғуломхўжаев бошчилик қилаётган Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Тошкентда йиғин бошлади. У 13 сентябрь санасига қадар давом этади.

Бош мураббий мазкур йиғинга 25 нафар футболчини жалб қилди. Улар тўрт кун давомида маҳаллий жамоаларга қарши ўртоқлик ўйинларида майдонга тушади. Мураббийлар штаби ишончини оқлаган футболчилар октябрь ойида бўлиб ўтадиган Испаниядаги халқаро турнирда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиш имкониятига эга бўлиши мумкин.
 
25 футболчидан тўрт нафари 2002 йилда, қолганлари эса 2001 йилда таваллуд топган. Улар айни вақтда 8 та клуб шарафини ҳимоя қилади: “Навбаҳор”, “Пахтакор”, “Бунёдкор”, “Бухоро”, “Насаф”, АГМК, “Нефтчи”, “Хоразм” ва “ЎзДонгЖу”. Йиғинга жалб этилган футболчилар билан қуйидаги рўйхат орқали танишиб олиш мумкин.
 
Дарвозабонлар:

Абдувоҳид Неъматов — “Насаф”
Асад Полвонов — “Насаф”
Мўминризо Қодиров — “Бунёдкор” (2002)
 
Ҳимоячилар:
Содиқ Ортиқов — “Навбаҳор”
Саидазамат Мирсаидов — “Пахтакор”
Суннат Ҳамиджонов — “Пахтакор”
Элдор Бегимов — АГМК
Аваз Мамажонов — АГМК
Аслиддин Тоштемиров — “Нефтчи”
Одил Абдумажидов — “ЎзДонгЖу”
 
Ярим ҳимоячилар:

Беҳзод Шамсиев — “Пахтакор”
Алишер Одилов — “Пахтакор”
Жўрабек Эргашев — “Пахтакор”
Хуршид Убайдуллаев — “Бунёдкор” (2002)
Мироншоҳ Сатторов — “Бунёдкор” (2002)
Музаффар Олимжонов — “Бунёдкор”
Иброҳим Ибрагимов — “Бухоро”
Абубакир Турдиалиев — “Насаф”
Жавоҳир Юсупов — “Нефтчи”
 
Ҳужумчилар:
Хушнуд Бозоров — “Пахтакор”
Абдулазиз Абдусаломов — “Пахтакор”
Рустам Азимов — “Пахтакор”
Муҳаммадқодир Раҳимбергенов — “Хоразм”
Руслан Рўзиев — “Пахтакор” (2002)
Абдуллоҳ Ғайбуллаев — “Бунёдкор”
 
Футболчилар терма лагерига кеча — 9 сентябрь куни тушдан кейин ташриф буюрган. Бир кун аввал U18 лигасида ўйинлар бўлгани учун, футболчилар кеча асосан тикланиш машғулотларини ўтказган.
 
“Таркибга жалб қилинган футболчилар тўлақонли асосий таркиб аъзолари демаган бўлардим. Биз бир-биридан қолишмайдиган 2—3 таркиб тузиб олишни ният қилганмиз. Улар доим ўзаро рақобатда бўлади. Бугун яхшироқ кўринаётган футболчи ўсишдан тўхтаётгани сезилса, унинг кўрсаткичлари пасайиб кетмаслиги учун боримизча ҳаракат қиламиз. Шу билан биргаликда айни вақтда термада йўқ, бироқ ўйини тобора кучайиб бораётган ёшлар кейинги йиғиндан албатта жой олади”, — дейди Отабек Ғуломхўжаев.
 
Мураббий бунгача Қўқон, Наманган, Қарши, Бухоро ва Тошкент шаҳарларида бўлиб, U17 термасининг кенгайтирилган рўйхатидан жой олган футболчиларни кўздан кечириб олганди. Сентябрь давомида мутахассис мамлакатнинг яна бир қатор шаҳарларига ташриф буюриши режалаштирган. Бунда айниқса Суперлига клублари қошидаги U18 жамоалари ўртасидаги учрашувлар жиддий кузатиб борилади. Аллақачон асосий таркиб билан шуғулланаётган ёшлар эса доимо терма мураббийлари кузатуви остидадир.


Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика