RU

Последние новости

09:06Шукрон Йўлдошев: “Жамоамизни муҳим баҳс кутиб турибди”  1 08:35Сон МЛС тарихидаги энг қиммат трансферга айланади  0 08:04Португалия футболи афсонаси 53 ёшида юрак хуружидан вафот этди  1 07:37Суперлига. "Пахтакор" — ОКМК 1:2. Фламарионнинг голи ҳисобга олинмади  2 07:28Суперлига. Бугун 17-тур давом эттирилади  1 01:50U21 биринчилиги. Пешқадам "Навбаҳор"дан кичик, "Андижон"дан 7:2 ҳисобидаги ғалаба ва бошқа натижалар  3 01:30Заид Таҳсин: "ОКМКдан устун эдик. "Пахтакор" аъзоси бўлиш шараф"  2 01:13Миржалол Қосимов: "Ҳакам яна бироз вақт қўшиб берганида уч тайм футбол ўйнаган бўлардик. Русчасига айтганда "заслужили""  6 00:30"Тоттенхэм" "Ал Ҳилол" ҳужумчисини сотиб олиши мумкин  0 00:05Камолиддин Тожиев: "Биринчи бўлимни ёмон бошладик, иккинчи таймда эса ўйинни назорат қилдик. Бешта гол уришимиз ҳам мумкин эди"  12 00:00"Кривбасс" дарвозабони Европадаги йиғин давомида қочиб кетди  1 23:35Тер Штеген Жоан Гарсиянинг рўйхатга олинишига тўсқинлик қилмоқда  1 23:00Томас Парти Испанияга қайтмоқда — Here We Go!  1 22:33"Боруссия" электромобил ишлаб чиқарувчиси билан ҳамкорлик қилади  0 22:05Суперлига. ОКМК Санчеснинг дубли эвазига "Пахтакор" майдонида ғалаба қозонди  80

Ўзбекистон U-17 ўсмирлари Австрия ўсмирлари билан дуранг ўйнади Новости

Ўзбекистон U-17 ўсмирлари Австрия ўсмирлари билан дуранг ўйнади

Австрияда ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси 5 сентябрь куни Австрия U-17 ўсмирлар терма жамоасига қарши ўртқолик учрашувида майдонга тушди ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Ўсмирлар ўртасидаги (U-17) жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси 4-9 сентябрь кунлари Австрияда навбатдаги йиғинини ўтказиши ҳақида хабар берган эдик. Мазкур йиғин давомида Нуралиев шогирдлари 5 ҳамда 7 сентябрь кунлари мезбон - Австрия ўсмирлар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашувини ўтказиши режалаштирилган эди.

Терма жамоалар 5 сентябрь куни дастлабки учрашувини ўтказишди ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнашди. Ўзбекистон ўсмирларининг учрашувдаги голига ярим ҳимоячи Равшанбек Ҳурсанов муаллифлик қилди. Нуралиев шогирдлари Австрияга қарши иккинчи ўртоқлик учрашувини 7 сентябрь куни ўтказишади.

Эслатиб ўтамиз, Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси шу йилнинг 17 октябрь - 8 ноябрь кунлари БАА мамлакатида бўлиб ўтадиган U-17 ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати финал босқичида иштитрок этади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика