RU

Последние новости

09:48«Барселона» «Байер» етакчиларидан бирига қизиқиш билдирмоқда  0 09:40Рубен Аморим кечаги йирик ғалабадан сўнг нималар деди?  2 09:14Ҳусановнинг агенти «Барселона»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  7 08:50«Ал Ҳилол» мураббийи истеъфога чиқарилди  2 08:24Эрон чемпионати. Яхшибоев ва Юсупов жамоалари дуранг ўйнади  0 07:50Суперлига. Бугун 8-турга старт берилади  4 06:40Конференциялар лигаси. "Челси" сафарда "Юргорден" дарвозасига 4 та гол урди, "Бетис" эса "Фиорентина"ни мағлуб этди  3 06:30Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" сафарда "Атлетик" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Тоттенхем" эса "Буде-Глимт"ни мағлуб этди  34 02:10Конференциялар лигаси. "Челси" финал масаласини деярли ҳал қилди, "Бетис" "Фиорентина"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  3 02:03Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда йирик ғалабага эришди, "Тоттенхэм" ҳам учта гол билан зафар қучди  4 01:50АПЛ. ЕЧЛ учун курашаётган "Ноттингем Форест" ўз уйида мағлубиятга учради  5 01:11Холанд қайтди  1 00:15Ана холос! "Интер"нинг энг муҳим футболчиси "Барселона"га қарши ўйнамайди  20 23:44"Реал" Модрич ва Васкес билан шартномани узайтиради  3 23:13Гёкереш "Манчестер Юнайтед"га ўтадими? Рубен Аморим жавоб берди  3

Ўзбекистон U-17 Австрия ўсмирларига қарши иккита ўртоқлик учрашувини ўтказади Новости

Ўзбекистон U-17 Австрия ўсмирларига қарши иккита ўртоқлик учрашувини ўтказади

Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси 2 сентябрь куни навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш учун Австрияга учиб кетади.
Ўсмирлар ўртасидаги (U-17) жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси 2-9 сентябрь кунлари Австрияда навбатдаги йиғинини ўтказади. Мазкур йиғин давомида Нуралиев шогирдлари 5 ҳамда 7 сентябрь кунлари мезбон - Австрия ўсмирлар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашувини ўтказади. Таъкидлаш жоиз, Австрия ўсмирлар терма жамоаси (U-17) ҳам БАА мамлакатида бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати финал босқичи иштирокчиси саналади.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси айни дамда Тошкентда ўқув-машғулот йиғини ўтказмоқда. Нуралиев шогирдлари Тошкентдаги йиғин давомида Эрон ўсмирлар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Дастлаб, 18 август куни ўтказилган ўйинда ўзбекистонлик ўсмирлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 20 август куни ўтказилган иккинчи ўйинда ҳам, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг қўли баланд келди - 2:1.

Ўзбекистон ҳамда Эрон ўсмирлар терма жамоалари ўртасидаги учинчи ўртоқлик учрашуви 22 август, пайшанба куни бўлиб ўтади. Ушбу учрашув ҳам Тошкентдаги ЖАР стадионида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси шу йилнинг 17 октябрь - 8 ноябрь кунлари БАА мамлакатида бўлиб ўтадиган U-17 ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати финал босқичида иштитрок этади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика