Ўзбекистон U-16 халқаро турнирдаги иштирокини якунлаб Тошкентга қайиб келди
27 июл 2014 14:37
Новости
Ўзбекистон U-16 халқаро турнирдаги иштирокини якунлаб Тошкентга қайиб келди
Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси Туркиянинг Истанбул шаҳрида ташкил этилган халқаро турнирдаги иштирокини якунлаб 26 июль куни Тошкентга қайтиб келди.
Александр Мочинов шогирдлари турнирдаги сўнгги ўйинида маҳаллий «Истанбулспор» клубининг U-17 ўсмирлар жамоасига қарши майдонга тушди. Ўйин Ўзбекистон U-16 ўсмирларининг устунлигида ўтди ва якунда Мочинов шогирдлари рақибини 7:1 ҳисобида мағлубиятга учратишди.
Аввалроқ хабар берганимиздек, Ўзбекистон U-16 ўсмирлар термаси турнирдаги илк ўйинида Саудия Арабистони ўсмирларига қарши ўйнаган ва мағлубиятга учраган эди. Иккинчи ўйинда Қатар U-16 ўсмирларига қарши тўп сурган ўзбекистонлик ўсмирлар 1:1 ҳисобида дуранг ўйнашди. Турнирдаги учинчи ўйинда эса, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси иорданиялик ўсмирларга 0:3 ҳисобида мағлуб бўлишган эди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси шу йилнинг 6-20 сентябрь кунлари Таиландда бўлиб ўтадиган U-16 Осиё Чемпионати финал босқичида иштирок этади.

championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Комментарии