RU

Последние новости

22:11Сергей Лушчан: "Қўлни туширмасдан ишлашда давом этамиз, олдинда Кубок ўйини кутяпти"  3 22:06Суперлига. "Сўғдиёна" "Динамо"га қарши ўйинда 102-дақиқада урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди   73 21:38Суарес фаолиятини Месси билан бирга якунламоқчи  1 20:55Суперлига. Ғузорда дарвозаларга 6 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  69 20:47"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттиради  1 20:21"Нюкасл" 40 млн фунтга ҳужумчи сотиб олмоқчи  0 19:52Ёшлигидан пулга қизиққан Мемфис, 44 ёшни қаршилаган Сиссе ва бошқалар. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  1 19:45Саудия Арабистони Суперкубоги. "Ал Аҳли" йирик ғалабага эришиб, финалга чиқди  3 19:39Пролига 13-турида ишловчи расмийлар эълон қилинди  0 19:25"Сўғдиёна" - "Динамо". Таркиблар билан танишинг  7 18:42Opta А Серияда қайси жамоада чемпион бўлиш эҳтимоли катта эканлигини маълум қилди  1 17:50Эшитдик-да! Португалия терма жамоаси собиқ устози Ўзбекистон МТЖда иш бошлаши мумкин   69 17:32Эшитдик-да! CAFA мусобақаси қайси стадионларда ўтказилиши маълум  22 16:47"Арсенал" кутилмаганда Хавертц ўрнига футболчи излашни бошлади  1 16:45Тимур Кападзенинг боши нега оғримоқда?  12

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Тошкентдаги йиғинини якунлади Новости

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Тошкентдаги йиғинини якунлади

Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси 20 август куни Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби ёшларига қарши назорат ўйинида майдонга тушди ва 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.
Шу йилнинг 6-20 сентябрь кунлари Таиландда ўтказиладиган U-16 ўсмирлар ўртасидаги Осиё Чемпионати финал босқичига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 14-20 август кунлари Тошкентда ўзининг навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказди.

Мазкур йиғин давомидаги сўнгги назорат учрашуви кеча «Бунёдкор» клуби академиясига тегишли стадионида бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси Тошкентнинг «Бунёдкор-2» жамоасига қарши майдонга тушди. Қизиқарли кечган ўйин «Бунёдкор» ёшларининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди.

Элатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-16 ўсмирлари Осиё Чемпионатига жўнаб кетиш олдидан 24-31 август кунлари Малайзияда йиғин ўтказади. Мазкур йиғин давомида эса, 26 ва 28 август кунлари Малайзия U-16 ўсмирлар термасига қарши иккита ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Малайзиядаги йиғин якунига етгач, терма жамоа Осиё Чемпионатида иштирок этиш учун у ердан тўғри Таиландга йўл олади.

Эслатиб ўтамиз, Таиландда бўлиб ўтадиган U-16 ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати 6-20 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Александр Мочинов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мусобақанинг гуруҳ босқичида Непал, Кувайт ва КХДР ўсмирлар терма жамоаларига қарши ўйнайди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика