RU

Последние новости

01:42ЖЧ-2026 саралаши. Украина Исландияда супер ғалаба қайд этди, Германия, Франциядан голлар шодаси ва бошқа натижалар  2 01:15Амир Галенои: "Жаҳон чемпионати олдидан бизга катта тажриба бўлди"  3 00:57Сон Хён Мин рекордчига айланди  1 00:31ЖЧ-2026 олдидан Бразилия Карло Анчелотти билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:05Ўртоқлик ўйини. Россия Эронни мағлуб қилди  9 23:45"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини ижарага бериб юбормоқчи  0 23:06Расман: Ноябрь ойида Ўзбекистон Мисрга қарши ўйнайди  9 22:55Холанд фаолиятида 4-марта АПЛда ой футболчиси бўлди  0 22:29Алексис Мак Аллистер ЖЧ-2026 ғолибини тахмин қилди  4 21:58Ўзбекистон термаси собиқ бош мураббийи: "Каннавародан кўра Кападзе термага кўпроқ мос эди"  26 21:44Жамолиддин Раҳматуллаев: "Ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп"  0 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон Лихтенштейнни йирик ҳисобда мағлуб қилди  5 20:53Марсело Бьелса: "Ўзбекистон билан ўйин жиддийроқ бўлади"  10 20:13А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  1 19:56​Бразилия Кореяни тор-мор келтирди  6

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитой йиғинини якунлади Новости

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитой йиғинини якунлади

Темур Олимхўжаев бошқарувидаги Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси Хитойда ўтказган йиғинини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Ўсмирларимиз Хитойда дастлаб Мўғулистон U-16 терма жамоасига қарши учрашувда 12:0 ҳисобида зафар қучишди. Иккинчи беллашув Хитой U-17 терма жамоаси билан ўтказилиб, унда жамоамиз 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Хитой ушбу баҳсда бир ёш катта футболчилардан иборат терма жамоаси билан ҳаракат қилди.

Хитойдаги йиғин ва кейинги режалар хусусида Олимхўжаев қуйидагича таъкидлади:

- Хитойдаги йиғин биз учун фойдали бўлди. Аксарият футболчилар ёзги дам олишдан қайтишгани сабабли жисмоний ҳолатларини яхшилаш устида ишладик. Мўғулистонни йирик ҳисобда мағлуб этдик. Хитойликлар шогирдларимдан каттароқ бўлишса-да, ўйин бўйича улардан деярли қолишмадик. Вазиятлардан фойданала олмаслик панд берди. Йиғин мобайнида хатоларимизни аниқлаб, тегишли хулосалар чиқардик. Навбатдаги йиғинларда шу жиҳатларга эътибор қаратамиз.

25 август куни Тошкентда йиғилиб, машғулотларни бошлаймиз. 31 август куни Қатарга йўл олиб, 2 ва 4 сентябрь кунлари Қатар ўсмирлар терма жамоасига қарши 2 назорат баҳсида майдонга тушамиз. Кейин эса Фаластинда ўтадиган саралаш баҳсларида иштирок этамиз. Ҳозирча тайёргарлигимиз режа асосида кетмоқда.

Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси 16-20 сентябрь кунлари Фаластинда ўтадиган саралаш беллашувларида Мальдив ороллари, Фаластин ва Яман термаларига қарши ўйнайди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика