RU

Последние новости

11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  0 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  5 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  9 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  35 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ОЧ саралашида иштирок этиш учун Ар Риёдга жўнаб кетди Новости

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ОЧ саралашида иштирок этиш учун Ар Риёдга жўнаб кетди

Шу йилнинг 16–24 сентябрь кунлари Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси U-16 Осиё чемпионатига саралаш босқичи учрашувларини ўтказади.

Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги жамоа Тошкентда сўнгги ўқув-йиғин мағшулотларини ўтказиб, саралаш ўйинларида иштирок этиш учун бугун Саудия Арабистони пойтахти Ар Риёд шаҳрига учиб кетди. Аввалроқ хабар берилганидек, терма жамоа бош мураббийи мазкур саралаш баҳсларида иштирок этиш учун таркибга 22 нафар футболчини жалб этган.

Қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон ўсмирлар термаси “А” гуруҳида мезбон Саудия Арабистони, Баҳрайн, Иордания ва Шри-Ланкага қарши баҳс олиб боради.

Таъкидлаш лозим, бугун терма жамоа вакилларини Осиё Чемпионати саралашига кузатиш учун ЎФФ раҳбарияти ҳам ташриф буюрди. ЎФФ вице-президенти Шоакрам Исроилов раҳбарият номидан сўзга чиқиб, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасига саралаш баҳслари олдидан омад тилади ва ушбу баҳсларда муваффақтли иштирок этиб, Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритишига тилак билдирди. Шунингдек, ЎФФ раҳбарияти номидан Асқар Толибжонов ҳамда ЎзПФЛ бош директори Фарҳод Магаметов ҳам терма жамоа делегациясига саралаш баҳслари олдидан омад тилашди.

U-16 ОЧ–2018 саралаши
“А” гуруҳи ўйинлари

16 сентябрь, шанба

19:15 Шри-Ланка – Баҳрайн
22:15  Иордания – Саудия Арабистони

18 сентябрь, душанба

19:15  Баҳрайн – Ўзбекистон
22:15  Шри-Ланка – Иордания

20 сентябрь, чоршанба

19:15  Ўзбекистон – Шри-Ланка
22:15  Саудия Арабистони – Баҳрайн

22 сентябрь, жума

19:15  Иордания – Ўзбекистон
22:15 Саудия Арабистони – Шри-Ланка

24 сентябрь, якшанба

19:15  Баҳрайн – Иордания
22:15  Ўзбекистон – Саудия Арабистони

Эслатма: Ўйин соатлари Тошкент вақти билан кўрсатилган

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика