RU

Последние новости

01:15Шешко сабабли МЮ ўз ҳужумчисидан воз кечмоқда  0 00:49Зидан келаси йили мураббийликка қайтиши кутилмоқда  0 00:17Шешко Каррингтонда  0 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" сафарда иродали ғалабага эришди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди  24 23:31Рўзиқул Бердиев: "Охирги зарбани беришда совуққонлик етишмади"  6 23:20Максим Шацких: "Бугун ютишимиз ҳам, ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди"  3 22:55Here we go! "Барселона" асосий ҳимоячиси "Ал Насср"га ўтмоқда  0 22:40Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир гапимиз баҳонага ўхшаб қоляпти"  3 22:08Виталий Левченко: "Биз ҳам "Қўқон-1912"га ёрдам қилдик"  7 21:58Суперлига. "Насаф" ўз уйида "Андижон" билан дуранг ўйнади  99 21:42Биласизми? "Нефтчи" бу йил сафар ўйинларида мағлуб бўлмади  2 21:24"Қўқон-1912" 3 ойдан бери ғалаба қозона олмаяпти  3 21:08Суперлига. "Нефтчи" сафарда "Қўқон-1912"ни қийинчилик билан мағлуб этди  18 20:45"Реал" 3 нафар футболчисига янги шартнома таклиф қилмайди  3 20:20Нестеров, Кападзе, Жепаров, Машарипов... Мирко Еличич ўз қўл остида ўйнаган футболчилардан иборат рамзий жамоа тузди  6

Ўзбекистон U-16 ўсмирлари бугун Малайзия U-19 ёшларига қарши ўйнайди Новости

Ўзбекистон U-16 ўсмирлари бугун Малайзия U-19 ёшларига қарши ўйнайди

Куала-Лумпур шаҳрида йиғин ўтказаётган Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси, бугун Малайзия U-19 ёшлар термасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.
Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида давом этаётган йиғин тақвимига ўзгартириш киритилди. Унга кўра, Александр Мочинов бош мураббийлигидаги ўсмирлар терма жамоаси бугун аввалдан режалаштирилганидек Малайзия U-16 ўсмирлари билан эмас, балки Малайзия U-19 ёшлари билан ўртоқлик учрашувини ўтказади. Ўйин маҳаллий вақт билан соат 16:45да бошланиши режалаштирилган.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси, кеча куннинг иккинчи ярмида бу ердаги илк машғулотларини ўтказди. 31 августгача давом этадиган йиғин давомидаги иккинчи ўртоқлик учрашуви эса, 28 август куни Малайзия U-16 ўсмирларига қарши ўтказилади.

Малайзиядаги йиғин якунига етгач, терма жамоа Осиё Чемпионатида иштирок этиш учун у ердан тўғри Таиландга йўл олади.

Эслатиб ўтамиз, Таиланд мамлакати мезбонлик қиладиган U-16 ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати 6-20 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Александр Мочинов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-16 терма жамоаси мусобақанинг гуруҳ босқичида Непал, Кувайт ва КХДР ўсмирлар терма жамоаларига қарши ўйнайди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика