RU

Последние новости

01:00ЕЧЛ. "Атлетико" - "Реал" ва бошқа ўйинлардан онлайн ҳисоб  31 00:39ЕЧЛ. "Боруссия" амаллади  3 00:30Россия кубоги. Аббос Файзуллаев ассист қайд этган ўйинда ЦСКАдан ғалаба  1 23:54"Ал Ҳилол" "Ливерпуль" етакчисига катта маош таклиф қилди  1 23:18"Арсенал" икки ярим ҳимоячи билан шартнома имзолашга яқин  2 22:43"Нефтчи" тақдимот маросими ўтказди  11 22:17Мбаппе бугун ўйнайдими?  13 21:52ЕЧЛ. "Лилль" - "Боруссия" Д. Асосий таркиблар маълум!  3 21:40"Манчестер Юнайтед" "биллури" сафга қайтди  4 21:20Бахтиёр Намозов ва Найим Қосимов соҳил футболи бўйича Осиё кубогига тайинлов олди  2 20:47"Челси"га "Милан" етакчиси керак  0 20:15Аморим: "Янги стадионни ўйлаётганим йўқ"  3 19:55"Олимпик" назорат учрашувида "Истиқлол"га 5 та гол урди  0 19:36Азизбек Турғунбоев жароҳати ҳақида гапирди  4 19:20Қирғиз Республикаси терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши учрашув учун жалб этилган футболчилари рўйхати маълум  3

Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси Туркиядаги халқаро турнирда иштирок этади Новости

Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси Туркиядаги халқаро турнирда иштирок этади

Александр Мочинов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси 15-25 июль кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида ташкил этиладиган халқаро турнирда иштирок этади.
Шу йилнинг сентябрь ойида Таиландда бўлиб ўтадиган U-16 ўсмирлар ўртасидаги ОЧ баҳсларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси 15 июль куни Туркиянинг Истанбул шаҳрига халқаро турнирда иштирок этиш учун жўнаб кетади. ЎФФ Терма жамоалар берган маълумотга кўра, Ўзбекистон U-16 ўсмирлар термаси мазкур турнирда 4та учрашув ўтказади.

Александр Мочинов шогирдлари турнирдаги илк учрашувини 17 июль куни Саудия Арабистони U-16 ўсмирлар термасига қарши ўтказса, 20 июль куни Иордания U-16 ўсмирларига қарши ўйнайди. Ўзбекистон U-16 ўсмирлари турнирдаги сўнгги икки ўйинини 22 июль куни Қатар ва 24 июль куни БАА ўсмирларларига қарши ўйнайди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси 2-11 июль кунлари Тошкентда йиғин ўтказишган ва ЖАР стадионида Уммон U-16 ўсмирлар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушган эдилар. Терма жамоалар ўртасидаги илк учрашувда Мочинов шогирдлари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишган бўлса, ўзаро иккинчи ўйинда Уммон ўсмирлари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика