RU

Последние новости

02:00Арне Слот: "Ливерпуль" "Манчестер Сити"ни дарвозасига яқинлаштирмаслиги керак, чунки..."  0 01:16Тезкор: "Андерлехт" ҳамда "Фенербахче" футболчилари майдонни тарк этди. Нега?  2 01:09"Галатасарой" Европа лигасини тарк этди  0 00:44Европа лигаси. Шомуродовнинг голи ҳисобланмаган, ассист қайд этган ўйинда "Рома" иродали ғалаба қайд этди ва кейинги босқичга чиқди  44 00:22"Челси" футболчиси камида бир ойга сафдан чиқди  0 00:04Европа лигаси. "Андерлехт" - "Фенербахче" баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 23:45"Манчестер Сити" собиқ футболчиси: "Эркаклар болаларни мағлуб қилди"  27 23:13"Андижон" назорат ўйинида Чехия жамоасига йирик ҳисобда ютқазди  3 22:47Капелло А Серия жамоаларининг ЕЧЛдан чиқиб кетгани сабабини айтди  1 22:26"Бавария" 125 йиллигига бағишланган либосини тақдим қилди  1 21:39"Интер" посбони бармоғини синдириб олди  1 21:15Камрон Саидазимов – "Шўртан" футболчиси!  0 20:59Назорат ўйини. "Қизилқум" Грузия жамоасини мағлуб қилди  0 20:45"Хоразм" назорат ўйинида Россия жамоасига ютқазди  2 20:29"Локомотив" назорат ўйинида "Шериф"га мағлуб бўлди  1

Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси Тошкентга қайтиб келди Новости

Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси Тошкентга қайтиб келди

Темур Олимхўжаев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси Дубай шаҳридаги йиғинини якунлаб Тошкентга қайтиб келди.
Шу йилнинг сентябрь ойида ўтказиладиган ўсмирлар (U-16) ўртасидаги Осиё Чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-16 терма жамоаси 20-26 апрель кунлари БААнинг Дубай шаҳрида йиғин ўтказди. Йиғин давомида Олимхўжаев шогирдлари БАА U-16 ўсмирлар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик ўйинида майдонга тушди.

Дастлаб, 22 апрель куни ўтказилган илк ўйинда БАА ўсмирлар термаси 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, 24 апрель куни ўтказилган иккинчи учрашув ҳам амирлик ўсмирларнинг ғалабаси билан якунланди - 2:1.

Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси Осиё Чемпионатига тайёргарликни Тошкентда давом эттиради ва май ойининг оҳирида Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида бўлиб ўтадиган «Каспий Кубоги» мусобақасига йўл олади. Темур Олимхўжаев шогирдларининг «Каспий Кубоги»даги рақиблари ҳақида аввалроқ маълумот берган эдик.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси шу йилнинг 6-20 сентябрь кунлари Таиланд мамлакати мезбонлик қиладиган U-16 ўсмирлар ўртасидаги Осиё Чемпионатида иштирок этади. Қуръа натижаларига кўра, Олимхўжаев шогирдлари мусобақанинг «С» гуруҳида Кувайт, Непал ва КХДР ўсмирларига қарши майдонга тушади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика