RU

Последние новости

22:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Таркиблар маълум  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  4 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  10 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  8 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  4 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  19 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  3 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  15 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  8 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0

Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси Озарбайжонга жўнаб кетади Новости

Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси Озарбайжонга жўнаб кетади

Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси 29 май, пайшанба куни Озарбайжонга жўнаб кетади. Темур Олимхўжаев қўл остидаги жамоа ушбу мамлакатда 5 июнга қадар давом этадиган «Каспий Кубоги» мусобақасида иштирок этади.

Мусобақа гуруҳ босқичида Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси Туркия ва Қозоғистон терма жамоаларига қарши тўп суради. Олимхўжаев шогирдлари дастлабки ўйинни 30 май, жума куни Қозоғистонга қарши ўтказса, 1 июнь, якшанба куни Туркия рақиб бўлади.

Мусобақада жами 12 терма жамоа иштирок этиб, уларнинг аксариятини 17 ёшгача бўлган ўсмирлар терма жамоалари ташкил этади. Фақат Ўзбекистон ва Озарбайжон терма жамоалари мусобақада 16 ёшгача бўлган ўсмирлар термаси билан иштирок этади.

Олимхўжаев Озарбайжондаги халқаро мусобақа учун жами 18 нафар футболчини саралаб олди. Уларнинг икки нафари дарвозабон, беш нафари ҳимоячи, олти нафари ярим ҳимоячи беш нафари ҳужумчидир.

«Каспий Кубоги» Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоасининг сентябрь ойида Таиландда ташкил этилиши кутилаётган Осиё чемпионатига тайёргарлигининг бир қисмидир. Ушбу мусобақа финал босқичи «С» гуруҳида Кувайт, Непал ва КХДР ўсмирларига қарши тўп суради.

«Каспий Кубоги»-2014
«А» гуруҳи: Озарбайжон (U-17), Афғонистон Болгария;
«В» гуруҳи: Озарбайжон (U-16), Қирғизистон, Эрон;
«С» гуруҳи: Япония, Грузия, Тожикистон;
«D» гуруҳи: Туркия, Ўзбекистон (U-16), Қозоғистон.

30 май. Ўзбекистон - Қозоғистон
1 июнь. Туркия – Ўзбекистон

Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоасининг «Каспий Кубоги-2014»да иштирок этувчи таркиби


Фамилияси, исми

Туғ.йил

Амплуаси

Клуби

Шаҳар

1.   

Хўжаев Акром

1998

Дарвозабон

Бунёдкор

Тошкент

2.   

Эргашев Умид

1998

Дарвозабон

Насаф

Қарши

3.   

Авилов Хушнуд

1998

Ҳимоячи

РОЗК - Пахтакор

Андижон

4. 

Ғофурбеков Шаҳзодбек

1998

Ҳимоячи

Янгиер

Янгиер

5.   

Усмонов Бурхон

1998

Ҳимоячи

Бунёдкор

Тошкент

6. 

Шарипов Раҳим

1998

Ҳимоячи

Машъал

Наманган

7. 

Алижонов Илҳом

1998

защитник

Машъал

Андижон

8. 

Мақсудов Жаҳонгир

1998

Ярим ҳимоячи

Машъал

Муборак

9. 

Абдумажидов Муҳаммад Юсуф

1998

Ярим ҳимоячи

Бунёдкор

Андижон

10.   

Кенжабоев Ислом

1998

Ярим ҳимоячи

Насаф

Навоий

11.   

Нуруллоев Суҳроб

1998

Ярим ҳимоячи

РОЗК - Пахтакор

Бухоро

12.   

Эгамбердиев Мирзоҳид

1998

Ярим ҳимоячи

Нефтчи

Фарғона

13. 

Очилов Муҳаммад

1998

Ярим ҳимоячи

Қизилқум

Навоий

14.   

Ғаниев Азизжон

1998

Ҳужумчи

Насаф

Жиззах

15.   

Кўчимов Жонибек

1998

Ҳужумчи

Динамо

Самарқанд

16.   

Ғанижонов Абдуғани

1998

Ҳужумчи

РОЗК - Пахтакор

Андижон 

17. 

Маҳмудҳожиев Шоҳруҳ

1998

Ҳужумчи 

РОЗК-Пахтакор

Наманган

18. 

Файзуллаев Амин

1998

Ҳужумчи

Регистон

Самарқанд



Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика