RU

Последние новости

22:00Элит ОЧЛ. "Пахтакор" — "Ал Ҳилол" (матнли трансляция)  89 21:54"Брюгге" — "Астон Вилла". Таркиблар маълум  0 21:44Расман: Ўзбек телеканаллари Англия кубогини намойиш этади  11 20:25Антони "Бетис"да яна бир йил қолмоқчи. МЮ вингери Испания клубида 7 ўйинда 3+2 қайд этди  3 20:00Субименди учун АПЛдан яна икки даъвогар чиқди  1 19:54Элит ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Ҳилол": Асосий таркиблар маълум  26 19:44Элит ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Ҳилол": "Шерлар" кийниш хонасидан галерея  5 19:33"Арсенал" "Атлетико" футболчиси учун "Челси" билан курашга қўшилди  1 19:06Винисиус Жуниор: "Тез орада "Реал" билан шартномамни узайтираман"  2 18:45Ўзбекистон футзал федерацияси ҳамкорликка чорлайди  0 18:168-8-8...   7 17:54Тотти: "Мен "Олтин тўп" ўрнига "Рома"ни танлаганман"  11 17:26Италия терма жамоаси афсонаси: "Рома" Довбикни узоқ ушлаб турмайди"  4 16:56"Сурхон"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси маълум  1 16:35Александр Исак "Ньюкасл"дан Англиянинг бошқа бир жамоасига ўтишига ишора қиляптими?  9

Ўзбекистон U-16 назорат ўйинида «Бунёдкор-2»га кичик ҳисобда мағлуб бўлди Новости

Ўзбекистон U-16 назорат ўйинида «Бунёдкор-2»га кичик ҳисобда мағлуб бўлди

Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси 9 август куни Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби ёшларига қарши назорат ўйинида майдонга тушди ва 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради.
Шу йилнинг 6-20 сентябрь кунлари Таиландда ўтказиладиган U-16 ўсмирлар ўртасидаги Осиё Чемпионати финал босқичига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 4 август куни Тошкентда ўзининг навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини бошлагани ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур йиғин давомидаги сўнгги назорат учрашуви бугун «ЖАР» стадионида бўлиб ўтди ва унда Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси Тошкентнинг «Бунёдкор-2» жамоасига қарши майдонга тушди. Қизиқарли кечган ўйин «Бунёдкор» ёшларининг минимал ҳисобдаги ғалабаси билан якунига етди.

Эслатиб ўтамиз, Александр Мочинов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма дастлаб, 5 август куни Тошкентнинг «Пахтакор» клуби ёшларига қарши майдонга тушган ва 1:3 ҳисобида мағлубиятга учраган эди. 7 август куни ўтказилган иккинчи назорат ўйинида эса Мочинов шогирдлари Тошкентнинг «Бунёдкор» клубининг U-16 ўсмирлар жамоасига қарши майдонга тушган ва йирик ҳисобда ғалаба қозонган эдилар.

Маълумот учун, Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бош мураббийи Александр Мочинов Тошкентдаги йиғинда жами 25 нафар футболчини синовдан ўтказмоқда. Терма жамоа ўзининг навбатдаги йиғинини 13 август куни бошлаши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси шу йилнинг 6-20 сентябрь кунлари Таиландда бўлиб ўтадиган U-16 ўсмирлар ўртасидаги Осиё Чемпионатида иштирок этади.

Назорат учрашуви.
 9 август, шанба «ЖАР» стадиони.
 Ўзбекистон U-16 - «Бунёдкор-2» - 0:1
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика