RU

Последние новости

08:05"Сабаҳ" Раҳмоналиевни қанчага сотиб олгани маълум  1 07:37U-23 Осиё кубоги. Бугун Олимпия терма жамоамиз ўз юришини бошлайди  2 04:06Хуан Гарсия "Барселона"даги илк совринини Жиддада ютмоқчи  1 03:46Иньяки Уильямс ва Вальверде "Барселона" билан ўйиндан олдин нима деди?  2 02:54А Серия. “Ювентус” “Сассуоло”га ҳеч қандай имконият қолдирмади  1 02:15Африка Миллатлар Кубоги. Кот-д'Ивуар Буркина-Фасони йирик ҳисобда таслим этиб, чорак финалга йўл олди  3 00:58Гвардиола Аморимнинг истеъфосига муносабат билдирди  2 00:39Ямал "Атлетик"га қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотни ўтказиб юборди  0 00:37U-23 Осиё кубоги. Четлатиш, голга айланмаган пенальти, охирги дақиқалардаги гол – Саудия Арабистони Қирғизистонни катта қийинчилик билан таслим этди  1 00:16Эрик тен Хаг ўзига янги иш топди  0 23:31Турдимуродов, Ибрагимов, Эсанов – миллий жамоага номзод футболчилар кўрикдан ўтказилмоқда  3 23:03"Бир соат ичида бир оғиз ҳам гапирмади" – Хабиб Нурмагомедов Абдуқодир Ҳусанов билан учрашув ҳақида  19 22:32Ўзбекистон U-18 терма жамоаси машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 22:14Расман: Неъматуллоҳ Рустамжонов "Андижон" клуби аъзосига айланди  2 21:32Расман: Асилбек Алиев "Андижон" футболчисига айланди!  10

Ўзбекистон терма жамоасининг 3 сентябрь кунги машғулотлари ҳақида Новости

Ўзбекистон терма жамоасининг 3 сентябрь кунги машғулотлари ҳақида

3 сентябрь куни “Жар” стадионида миллий терма жамоамиз навбатдаги машғулотни ўтказди.
Машғулот 17:20да бошланди. Аввалига футболчилар еттитадан учта гуруҳга бўлиниб, қизиб олиш учун “квадрат” ўйнашди. Бунда “Қизиллар” Тимур Кападзе, Шавкат Муллажонов, Жасур Ҳасанов (каттаси), Иван Нагаев, Сервер Жепаров, Ислом Тўхтахўжаев ва Одил Аҳмедовдан; “Кўклар” Олег Зотеев, Жамшид Искандеров, Акмал Шораҳмедов, Владимир Козак, Игорь Сергеев, Жасур Ҳасанов (кичиги) ва Егор Кримецдан; “Сариқлар” эса Виталий Денисов, Анзур Исмоилов, Санжар Турсунов, Ислом Иномов, Дилшод Жабборов, Улуғбек Бақоев ва Баҳодир Насимовдан иборат бўлишди. 

Айтиш мумкинки, шу кунги машқлар футболчилар учун ортиқча юклама бўлмади. Чунки айрим ўйинчилар энди таркибга келиб қўшилгани боис мураббийлар ўйинчиларни ортиқча зўриқтирмасликни маъқул кўришди. Шу боис ҳам машғулот давомида Тимур Кападзе, Улуғбек Бақоев, Сервер Жепаров каби футболчилар асосан чигалёзди машқларини бажаришди. Бошқалар эса тўп билан охиригача ишлашди.

Уч нафар дарвозабон – Мурод Зуҳуров, Александр Лобанов ва Элдор Суюновни одатдагидек дарвозабонлар мураббийи Пётр Гизимчук шуғуллантирди. Футболчилар дарвоза томон зарба беришаётган маҳал Зуҳуров ва Лобанов навбати билан дарвозани қўриқлашди. Бундан кўриниб турибдики, Иорданияга қарши кечадиган сафар баҳсида дарвозани ё Зуҳуров, ё Лобанов қўриқлайди.

Хабарингиз бор, жароҳат туфайли Игнатий Нестеров, Фозил Мусаев, Шоҳруҳ Гадоев, Азиз Ҳайдаров сингари футболчилар йиғинда қатнаша олишмаяпти. Қолган футболчиларнинг эса соғлиги жойида. Машғулот пайтида ҳамма бирдек тер тўкишга ҳаракат қилмоқда. “Жар” стадионида бўлиб ўтган бир ярим соатлик машғулот давомида ҳужумкорликни ошириш мақсадида футболчилар тўпни қабул қилиб олгач, қисқа масофага пас ўйнаш орқали тезкор ҳужумга ўтиш устида кўпроқ ишлашди. Бундан кўриниб турибдики, Миржалол Қосимов Иорданияда ҳужумкор ўйинни маъқул кўрмоқда.

Машғулот пайтида ўйинчиларимиз шунингдек жарима зарбасини амалга ошириш, бурчак тўпларини тепиш устида ҳам ишлашди. Албатта, стандарт вазиятларга эътибор қаратиш муҳим, чунки ҳозирги футболда аксарият ҳолларда ўйин тақдирини жарима тўплари ёки бўлмаса, бурчак зарбалари ҳал этмоқда. Хуллас, 3 сентябрь кунги машғулот кўтаринки руҳда кечди. Футболчиларимизнинг кайфияти жойида. Уларнинг ҳаммаси Иордания тўсиғидан ўта олишимизга ишонмоқда.

Хайрулла ХОЛИҚОВ.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика