RU

Последние новости

14:05"Челси" Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча ишлаб олди?  0 13:38Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномасини эълон қилди  1 13:05"Бавария" "Арсенал" аъзосини Санега ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 12:37МЮ ва "Астон Вилла" "Челси" футболчисига даъвогар. Лондонликлар мўмайгина пул ишлаб олмоқчи  2 12:09Дарвозабон излаётган МЮда 2 та вариант бор  2 11:41"Динамо" Беларусга йўл олди  4 11:20"Бунёдкор" Иномов ортга қайтганини эълон қилди  0 10:55“Барселона“ яна бир ТОП футболчи учун курашда енгилди  6 10:28Сенсация қайд этган Энцо Мареска финалдан сўнг нималар деди?  23 09:55Расман. Бразилия терма жамоаси аъзоси Россия клубига ўтди  0 09:20Энрике мағлубият ҳақида фикр билдирди  33 08:41Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг икки нафар футболчиси “Нефтчи“ билан шартнома тузди  5 08:07Клублар ўртасидаги ЖЧнинг энг яхши футболчиси аниқланди  21 07:35“Андижон“ легионер дарвозабон билан шартнома тузди  9 07:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" - ПСЖ 3:0  9

Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши ўйиндан олдин расмий машғулот ўтказди Новости

Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши ўйиндан олдин расмий машғулот ўтказди

18 январь куни Осиё Кубоги-2015 учинчи туридан ўрин олган Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашуви бўлиб ўтади.
Учрашувдан бир кун олдин одатга кўра Ўзбекистон терма жамоаси ўйинолди расмий машғулотни ўтказди. "Мельбурн" стадионидаги машғулотларнинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ учун очиқ бўлди. Маҳаллий вақт билан соат 18:00да Миржалол Қосимов шогирдлари машғулотни бошлашди.

Машғулот аввалида Миржалол Қосимов барчани ўз атрофига йиғиб суҳбат ўтказди.

Ислом Тўхтахўжаев номаълум сабабларга кўра алоҳида тарзда шуғулланди. Футболчилар икки жамоага ажратилиб машғулот ўтказишди. Дарвозаларни Акбар Тўраев ва Элдор Суюнов қўриқлашди.

"Қизиллар": Егор Кримец, Анзур Исмоилов, Сервер Жепаров, Азиз Ҳайдаров, Жамшид Искандеров, Санжар Турсунов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Фаррух Сайфиев, Баҳодир Насимов.
"Яшиллар": Виталий Денисов, Акмал Шораҳмедов, Тимур Кападзе, Шавкат Муллажонов, Воҳид Шодиев, Игорь Сергеев, Жасур Ҳасанов, Сардор Рашидов, Лутфулла Тўраев.

Жамоадаги футболчилар 9тадан бўлгани учун Одил Аҳмедов ҳар иккала жамоа сафида ўйнади.

Пётр Гизимчук Нестеров билан жиддий тарзда машғулот олиб борди.

Эртага маҳаллий вақт билан соат 20:00да Ўзбекистон ва Саудия Арабистони терма жамоалари ўртасидаги ўйин старт олади. (Тошкентда 14:00 бўлади).

Машғулот фотогалереяси яқин вақт ичида тақдим этилади.

Нарзулла Сайдуллаев
Мельбурн
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика