RU

Последние новости

08:41"Барселона" Маркус Рэшфорд борасида бир қарорга келди  0 08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланди  2 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  1 07:35Саудия Пролигаси. "Ал Насср"дан йирик ғалаба. Роналдудан дубл  0 06:55Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 2:1   0 06:40Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: "Бухоро"да янги мураббий таъсири кўринди, Фарғонада тенг ўйин бўлди. Лекин..."   5 02:01А Серия. "Ювентус" "Верона"ни мағлуб этолмади, "Милан" эса йирик ҳисобда ғалаба қозонди   13 00:55Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  2 00:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Челси"дан устун келди, манчестерликлар рақиб 10 киши бўлиб қолганда иккита гол уришди  63 00:31"Яхшигина "тўда" йиғилди. Сервер Жепаров - "Афсоналар кубоги" ва УЕФА мураббийлик лицензияси учун ўқиш ҳақида  2 00:06Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  5 23:50ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Раҳмоналиев 90 дақиқа ҳаракат қилди  6 23:27Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда?  23 22:59Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади"  8 22:50Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"га йирик ҳисобда ютқазди, "Қўқон-1912" эса "Хоразм" билан дуранг ўйнади  5

Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг U-20 Осиё Кубогидаги асосий кўрсаткичлари Новости

Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг U-20 Осиё Кубогидаги асосий кўрсаткичлари

InStat таҳлилий порталини ўрганиб чиқамиз.

U-20 Осиё Кубоги якунланди. Аллақачон терма жамоамизни олтин медаллар учун тақдирлашди, Championat.Asia эса турнир якунларини чиқаришда давом этади. Николай Егоричев InStat таҳлилий порталини ўрганди ва сизлар учун Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси билан боғлиқ асосий рақамларни тўплади.

• Ўзбекистон U-20 терма жамоаларнинг умумий ўйин сифатини кўрсатадиган (240) InStat Index бўйича энг яхши бўлди. Оддийроқ қилиб айтганда, терма жамоамиз турнирдаги энг сифатли футболни кўрсатди. Яқинроқда Жанубий Корея (203) ва Япония (201) жойлашган.

• Шу билан бирга, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 42 та хавфли вазият яратган бўлса ҳам, атиги 4 та тўп киритди – вазиятлар бўйича турнирдаги энг яхши натижалардан бири. Бу вазиятлардан фойдаланишнинг паст даражаси (10%)ни кўрсатади. Бундан ташқари, жамоамиз 105 бор рақиб жарима майдончасига кирди (турнирдаги энг яхши кўрсаткич).

• Жамоамиз алдаб ўтиш ва унинг сифати бўйича яхши натижани қайд этди – 199 бор уриниш (ўйин давомида 23 та) ва 57%и муваффақиятли. Аммо биринчи ўринда чорак финалда терма жамоамиздан мағлуб бўлиб, турнирни тарк этган Австралия турибди (ўйин давомида 33 та алдаб ўтиш, 63%и муваффақиятли).

• Ўзбекистон U-20 терма жамоаси узатмалар сони ва аниқлиги бўйича энг яхшилар қаторига кирди (2600 узатма, 80%и аниқ). Фақатгина кўпроқ комбинацион футболни Япония (3220, 85%) ва Жанубий Корея (3117, 83%) ўйнади.

• Ўзбекистон U-20 терма жамоаси турнирда тўп олиб қўйиш бўйича энг яхшилардан бўлди – 246 уриниш ва 42%и муваффақиятли. Ироқ муваффақиятлироқ тўпни олиб қўйди, аммо камроқ унга киришди (184, 64%).

• Аббос Файзуллаев InStat Index (226) кўрсаткичи бўйича турнирнинг энг яхши ўйинчилари қаторига кирди. Шунингдек, унда Ироқ вакили Али Жассим Элаиби (226), кореялик Кан Жин Сон (225) ва Япония терма жамоасининг икки вакили Кодай Сано (223) ва Сота Китано (220)ни кўришимиз мумкин. Бундан ташқари, Файзуллаевда муҳим паслар (21) бўйича энг яхши кўрсаткич ҳам бор.

• Жаҳонгир Ўрозов ўйин давомида ўртача (5,8) юқоридаги курашлар сони бўйича учинчи бўлди. Шу билан бирга, бир йўла 92% уриниш муваффақиятли бўлди.

• Файзуллаев турнирда дарвозага энг кўп зарба йўллади (20 уриниш), шу билан бирга, атиги 1 та гол. Бу Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ўйинида кўп нарса Аббоснинг индивидуал ҳаракатларига боғлиқ бўлганини кўрсатади. Пўлатхўжа Холдорхонов дарвозага томон 14 бор зарба берди ва 1 та гол урди. Якун – иккисида 34 уринишдан атиги 2 та тўп. Таққослаш учун, 5 та тўп билан турнирнинг энг яхши тўпурари бўлган япониялик Наоки Кумата рақиб дарвозаси томон атиги 9 та зарба йўллаган.

• Турнирда тўпни энг кўп Пўлатхўжа Холдорхонов (78) йўқотди. Аббос Файзуллаев учинчи ўринда (55).

• Беҳруз Асқаров муваффақиятли тўп олиб қўйишлар сони бўйича турнирда энг яхши бўлди. Унга Маҳмуд Муҳаммаджонов (28) яқин жойлашган. Жаҳонгир Ўрозов тўпни қайтариш (43) сони бўйича U-20 Осиё Кубогида энг яхшилардан бири бўлди.

Якунда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси U-20 Осиё Кубогида яхши ўйин кўрсатди дейиш мумкин. Аммо Равшан Хайдаров жамоаси якунловчи босқичда жиддий ишлашига тўғри келади: катта миқдорда вазиятлар яратилмоқда, аммо улардан фойдаланиш шунчалик пастки, ёшларда Жаҳон чемпионатида жиддий муаммолар бўлиши мумкин. Бундан ташқари, ўйинчилар жуда ҳам индивидуал салоҳиятга таянишмоқда. Мудофаага келсак, бу борада Ўзбекистон U-20 терма жамоасида барчаси жойида.


Николай Егоричев тайёрлади

Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика