RU

Последние новости

23:56"Милан" — "Рома". Таркиблар маълум  0 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Борнмут"ни мағлуб этди, Ҳусанов ўйинда иштирок этмади  13 22:30Суперлига. "Қўқон-1912" "Машъал"га мағлуб бўлди, "Сўғдиёна" эса "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди.  0 22:22"Нефтчи" ўз уйида "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:12"Насаф" — "Ал Ваҳда" ўйини ҳакамлари маълум бўлди  2 22:00"Шўртан" Про лигага тушиб кетди  2 21:46"Ал-Ҳалдия" - "Андижон" ўйинини кореялик ҳакамлар бошқаришади  6 21:35Суперлига. "Нефтчи" - "Сурхон" 2:1  0 21:33"Барселона" — "Эльче". Таркиблар маълум  11 21:26Рўзиқул Бердиев: "Эртага мазмунли ўйин эмас, натижа учун ҳаракат қилсак тўғри бўлади"  15 20:54Иван Бошкович: "Кам гол ўтказаётган жамоага 3 та урдик"  3 20:37Акмал Рустамов: "Қизилқум"да тенг кучли иккита таркиб йўқ"  0 20:31Жозе Мораеш: "Насаф"нинг салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ"  11 20:21Отабек Нарзуллаев: "Бугунги ғалаба бизга сув ва ҳаводек зарур эди"  0 20:12Баҳром Ҳайдаров: "Бунчалик осон гол ўтказиб юбормаслигимиз керак эди"  0

Ўзбекистон терма жамоасининг Қатарга мағлуб бўлганига ким айбдор? Новости

Ўзбекистон терма жамоасининг Қатарга мағлуб бўлганига ким айбдор?

Кечаги мағлубиятга сабаб бўлган жиҳатларни ўрганиб чиқамиз.

Кеча Ўзбекистон терма жамоаси, афсуски, Қатарга мағлуб бўлди (2:3). Сречко Катанец шогирдлари биринчи бўлимда икки бор тўп ўтказиб юбориб, муваффақиятсизликка учради ва иккинчи бўлимда камбэк қилди. Бироқ учрашув сўнгида қатарликлар барибир ғалабани тортиб олишди.

Терма жамоамиз муҳим дурангни сақлаб қола олмаганига ким айбдор? Келинг, буни кўриб чиқамиз.

Таркиб ва ўйин услуби

Сречко Катанец бошланғич таркиб борасида хатога йўл қўйганидан бошлайлик. Бу, биринчи навбатда, схемага тегишли. Катанец тажриба қилишни ёқтирмайди – майдондаги жойлашув ва ўйин услуби бўйича ҳам, терма жамоага чақираётган футболчилари бўйича ҳам. Кўпчилик Ўзбекистон терма жамоаси "деярли клубга ўхшаб қолган"ини таъкидлайди: доим бир хил футболчилар чақирилади, асосий таркиб деярли ўзгармайди.

Катанец Жаҳон чемпионати саралаши тажриба қилиш учун фурсат эмаслигини айтганида, албатта, ҳақ эди. Аммо бунда нозикроқ жиҳат бор: жамоа янги нарсани қанчалик кам синаб кўрса, бўлажак рақиб учун шунчалик тахмин қиларли ва тушунарли бўлади.

Қатар терма жамоасида албатта профессионаллар ишлайди. Улар Ўзбекистон терма жамоаси қандай ўйнашини жуда яхши тушуниб турганди. Шу боис биринчи бўлимда ҳеч нарса ўхшамади. Қатарликлар ўйинга жиддий ҳозирлик кўргани ва рақибни чуқур таҳлил қилгани сезилди. Бу ҳақиқий ТАҲЛИЛ эди ва шунчаки ҳамма ишлатишни яхши кўрадиган чиройли сўз эмас.

Биринчи бўлим фалокатли бўлди. Сречко Катанецни ҳурмат қилиш керак – биринчидан, у ўйин схемаси, тузилиши ва таркибига жиддий ўзгартиришлар киритишга қарор қилди, иккинчидан, у буни жуда самарали қилди. Унинг алмаштиришлари иш берди, жамоа ҳужумкор ўйин намойиш этди ва Қатар терма жамоасига ҳақиқий бош оғриқ бўлди.

Ўтказиб юборилган голларда кимлар хатога йўл қўйди?

Энди дарвозамиздан олиб чиқилган тўпларни қараймиз.

Биринчи гол – марказий нуқтадаги парокандалик. Абдулла Абдуллаев таянч ярим ҳимоячиларини тўхтатишга борди. Ҳамробеков ва Шукуров ўзлари бўлиши керак бўлган позициялардан узоқда қолишди.

Шундан сўнг Абдуллаев ўз вақтида ҳимояга қайтишга улгурмади, Шерзод Насруллаев эса унинг ҳудудини ҳимоя қилолмади. Шуни ҳам таъкидлаш мумкинки, Ўткир Юсуповнинг ўйини унчалик ишончли эмасди – тўп тўғридан-тўғри унга қараб учиб келди, лекин оёқлари орасидан ўтиб кетди. Бундай зарбани осонгина қайтариш мумкин эди.

Иккинчи голда эса Машарипов, Абдуллаев ва Ҳусанов айбдор. Ҳаммаси Жалолиддиннинг кераксиз қўполлигидан бошланди ва бу хавфли жарима зарбасига олиб келди. Қўполликдан бироз олдин у яккакурашда ютқазди (ҳа, унга нисбатан қўполлик бўлган бўлиши мумкин, лекин ҳакам қоида бузиш қайд этмади) ва "ўч олиш"га уринди. Буни дарвозада яқин жойда қилиш терма жамоа вице-сардори учун тўғри қарор эмас.

Абдуллаев жарима тўпи тепилган вақтда Алмоезга қарши турди ва унга позицияни бой берди.

Ҳусанов эса узатмани тўхтатмоқчи бўлиб, тўпни ўтказиб юборди. Бу ерда тўпни чап оёқ билан чиқариб юбориш керак эди – бундай вазиятда тўпни ўнг оёқ билан тепиш жуда мушкул.

Учинчи голда Ашурматов ва Сайфиев айби бор. 90+1-дақиқада майдонда пайдо бўлган Рустам "ўйинга киришишга улгурмади". Бундай вазиятда Ашурматов орқасидаги бўшлиқни назорат қилмади – у шунчаки Қатар терма жамоаси футболчиси у ердан чиқиб келишини кутмаганди. Яна айтиш мумкинки, шериклардан ҳеч бири Рустамга унинг ортида футболчи борлигини айтмаган.

Шу билан бирга, қатарликликларнинг 18-рақамли футболчисини дастлаб Сайфиев қўриқлаётган бўлган. Демак, ўтказиб юборилган голда айбнинг бир қисми унга тегишли. Скриншотда унинг рақибга қандай қараши, кейин эса уни ташлаб, дарвоза чизиғига яқинлашиши кўрсатилган.

Бир ибора бор: "Футбол – тартибли тартибсизлик". Ушбу тартибсизликда хатолар ва кутилмаган ҳодисалар доимо содир бўлади. Афсуски, кеча ана шу "тартибли тартибсизлик"да Ўзбекистон терма жамоаси рақибдан кучсизроқ бўлиб чиқди.

Николай Егоричев

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика